Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Дори воситаларини ёзиш ва тайинлаш тартиби



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

5.2. Дори воситаларини ёзиш ва тайинлаш тартиби 
Амбулатор шароитда беморларга дори воситаларини тайинлаш ташҳис 
ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини 
белгилаш йўли билан касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусияти ҳамда 
беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади ва тайинланган 
дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул 
қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий 
ҳужжатлари (амбулатор картаси, боланинг ривожланиш тарихи ва 
бошқалар)да қайд қилинади ва бевосита шифокор томонидан имзоланади. 
Стационар даволаш-профилактика муассасасида даволанган беморга 
амбулатор шароитда даволанишни давом эттириш зарур бўлган ҳолларда 
рецепт амбулатор-поликлиника муассасасининг шифокори томонидан 


213 
беморнинг тиббий ҳужжатларидан олинган кўчирмасидаги даволовчи 
шифокорнинг амбулатор шароитда дори воситасининг қўлланилиши 
ҳақидаги тавсиясига асосан берилади. 
Амбулатор шароитда шошилинч тиббий ёрдам,паллиатив тиббий ёрдам 
кўрсатилишида ва касаллиги сурункали бўлган беморларни даволашда дори 
воситаларининг тайинланиши ва ёзилиши тасдиқланган диагностика ва 
даволаш стандартларига мувофик, касалликнинг ўзига хос одатдагидек 
кечиши, касалликнинг оғирлиги ва табиатидан келиб чиққан ҳолда шифокор 
томонидан амалга оширилади. 
Дори воситаларининг амбулатор шароитда шошилинч тиббий ёрдам ва 
паллиатив 
тиббий 
ёрдам 
кўрсатилишида 
даволаш-профилактика 
муассасасининг бўлим мудири билан келишиш асосида тайинланиши ва 
ёзилиши қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: 
бир сутка давомида бир беморга беш ва ундан ортиқ дори воситалари ёки бир 
ой давомида ўндан ортиқ номдаги дори воситалари тайинланганида; 
дори воситаларининг қўлланилиши натижасида касалликнинг ўзига хос 
кечмаслигида; 
асосий ва (ёки) йўлдош касалликлар асорати мавжудлигида; 
дори воситалари ўзаро таъсирининг ва мутаносиблигининг ўзига хослиги 
туфайли айрим дори воситаларининг тайинланиши уларнинг қўлланилишига 
доир йўриқномаларга мувофиқ фармакотерапиянинг самарадорлиги ва 
хавфсизлиги ва (ёки) бемор ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин 
бўлган ҳолларда. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish