Ш. З. Умарованинг таҳрири остида



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

Асосий тушунчалар (1) 

дори воситалари — келиб чиқиши табиий ва сунъий бўлган бир ёки бир 
неча дори моддалари (субстанциялари) ҳамда ёрдамчи моддалар асосида 
ҳосил қилинган, касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун 
қўллашга рухсат этилган воситалар. Улар жумласига иммунобиологик, 
радиофармацевтик ва парафармацевтик препаратлар, гомеопатик, ташхис 
қўйиш ва стерилизация воситалари киради; 

дори препаратлари — дозаланган, идишга жойланган-ўралган, қўллашга 
тайёр дори воситалари; 

дори моддалари (субстанциялари) — келиб чиқиши табиий ва сунъий 
бўлган, қўллашга рухсат этилган биологик фаол моддалар; 

фармакологик воситалар — белгиланган фармакологик
 
фаолликка эга 
бўлиб, клиник синов объектлари ҳисобланадиган муайян доривор шаклидаги 
моддалар ёки моддалар аралашмаси; 

фармакопея — дори воситалари сифатини, уларни тайёрлаш, сифат-миқдор 
жиҳатидан назорат қилишни, сақлаш шарт-шароитларини ва номланишини 
белгилайдиган давлат стандартлари тўплами; 


609 

фармакопея мақоласи — дори воситаси учун фармакопея қўмитаси 
томонидан тасдиқланган норматив-техник ҳужжат; 

рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси — дори воситаларини тиббий 
қўлланиш ҳуқуқи учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш 
вазирлиги рухсатини тасдиқловчи ҳужжат; 

дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат реестри —расмий ҳужжат 
бўлиб, у тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган дори воситалари, 
тиббий буюмлар рўйхатидан иборат; 

генерик дори воситалари (генериклар) — патент берилганларидан 
қолишмайдиган, лекин бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан тайёрланган дори 
препаратлари; 

гомеопатик воситалар — гомеопатик қоидаларга биноан қўлланиладиган ва 
давлат реестрининг махсус бўлимига киритилган дорилар; 

фармацевтик фаолият — дори воситаларини, тиббий буюмларни яратиш 
бўйича изланишларни, тадқиқотларни, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, 
тайёрлаш, сифатини назорат қилиш, стандартлаш, рўйхатдан ўтказиш, 
сақлаш, ахборот бериш, етказиб бериш ва реализация қилишни қамраб 
оладиган фаолият; 

дорихона — дори воситаларини тайёрлаш, қадоқлаш, уларнинг сифатини 
назорат қилиш, шунингдек даволаш ҳамда касалликнинг олдини олишга 
мўлжалланган дори воситалари, тиббий буюмларни, санитария ва гигиена 
ашёларини, шифобахш озиқ-овқатларни, маъданли сувларни, даволаш-
косметика маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш ва сотишни амалга 
оширувчи тиббиёт муассасаси. Дорихона муассасалари жумласига 
дорихоналар ва уларнинг филиаллари, даволаш ва касалликнинг олдини 
олиш муассасаларининг дорихоналари киради; 

рецепт — шифокорнинг фармацевтга дори тайёрлаш ва бериш ҳақидаги 
ёзма кўрсатмаси бўлиб, унда дорини қўллаш усули қайд этилган бўлади; 

стандарт ёзув — дори препаратларининг даволаш хусусиятлари 
самарадорлиги текширилганидан сўнг тузилган таркиби; 


610 

тиббий буюмлар — касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш 
учун тиббиётда қўлланиладиган буюмлар. Улар жумласига боғлаш ва тикиш 
материаллари, шприцлар, қон ва инфузион эритмаларни қуйишга 
мўлжалланган системалар, беморларни парваришлашда қўлланиладиган 
ашёлар ва материаллар киради. 

фармакопея қўмитаси — дори воситалари, тиббий буюмлар сифатига ва 
уларни назорат қилиш усулларига нисбатан қўйиладиган талабларни 
белгилайдиган норматив-техник ҳужжатларни тасдиқловчи расмий эксперт 
органи; 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish