493
Oмбор шакли:
товарлар ишлаб чиқарувчидан улгуржи савдо
омборхонасига келиб тушади, кейинчалик турли дистрибюторлик каналлари
орқали чакана савдога чиқарилади. Логистика харажатларни ошишига
қарамасдан, бу холатда савдо учун керакли товалар ассортименти тури
кўпаяди ва таъминоти яхшиланади. Хар бир дорихона ташкилоти учун
керакли бўлган товар турларини яратиш имкони яратилади.
14.3. Фармацевтика омборхонасининг тузилиши
Замонавий фармацевтика омбори - муайян тузилишга эга бўлган
мураккаб
техник
тузилмадир.
Омборхона
хоналари
бажарадиган
функциясига караб дори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиш,
сақлаш, буюртмаларни жойлаштириш ва бериш хоналари бир-бири билан
узвий боғланган бўлиши, хамда уларнинг хавфсизлиги таъминланиши керак.
Омборни
тўғри
ташкил
этилиши
ташкилотнинг
ракобатбардошлилигига,
мижозларга
хизмат
кўрсатишни
ривожлантиришга,
харажатларни
ортмаслигига, иш самарадорликнинг сезиларли ортишига ижобий таъсир
кўрсатади.
Фармацевтика
омборхоналари
биносининг
кириш
қисмида
ташкилотнинг номи, ташкилий-хуқуқий шакли, жойлашган манзили ва иш
тартиби хақидаги маълумотларни ўз ичига олувчви пешлавха бўлиши керак.
Ишлаб
чиқарувчилар
ва
улгуржи
реализация
қилувчи
ташкилотиларнинг омборхона бинолари санитария қоидалари, меъёрлари,
ёнғин хавфсизлиги қоидалари хамда дори воситаларининг ва тиббий
буюмларнинг
физик-кимёвий,
фармакологик
ва
токсикологик
хусусиятларини инобатга олган ҳолда, дори воситаларининг ва тиббий
буюмларнинг тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитларга эга бўлиши
керак. Омборхона алоҳида қурилган ёки нотурар жойга айлантирилган турар
жой биноларининг хоналарида жойлашган бўлиши мумкин. Бунда омборхона
бошқа хоналардан ажратилган, алоҳида кириш йўли ва товарларни кабул
494
килиш учун алохида майдонига эга бўлиши керак. Агар омборхона турар
жой биноларининг нотурар жойга айлантирилган хоналарида жойлашган
ҳолларда, дори воситаларини ва тиббий буюмларни юклаш ва тушириш
турар жой биноси деразалари тагида амалга оширилмаслиги керак.
Омборхонада электр таъминоти, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация
тизими ҳамда ҳаво алмаштириш ускунаси бўлиши керак. Дорихона
омборларида бошқа соха омборларидан фарқли равишда, асосан олий
фармацевтик ва фақат йўналишдаги ўрта маҳсус маълумотли малакали
ходимлар ишлаши талаб этилади. Дорихона омбори ходимлари сони улар
бажарадиган иш ҳажмига (савдо ҳажми) асосан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: