МАҲАЛЛИЙ ХОМ-АШЁ АСОСИДА ИМПОРТ ЎРНИНИ БОСУВЧИ ДИЭТИЛЕНГЛИКОЛ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ
Ш.Ҳ.Яхёев. О.Б.Ахмедова. А.А.Алимов.
Бухоро мухандислик технология институти,
Бухоро, Ўзбекистон
Тел: +99897-302-00-41.
Ўзбекистон Республикаси 2021 йилда 53,8 миллиард куб метр газ ишлаб чиқариш режалаштирилган эди. Газнинг катта қисми «Ўзбекнефтгаз» корхоналари томонидан қазиб чиқарилмоқда — 34,1 млрд куб метр (64,3%). Шундан 48,8% Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, 26,3% Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, 13,7% Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, 10,9% Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, 0,1% Водий нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳиссасига тўғри келади.
Нефт ва газни саноати ва қайта ишлаш заводлари учун газларни қуритишда миқдор жиҳатдан жуда кўп қуритувчи абсорбент - диэтиленгликол (ДЕГ) қўлланилади. Мисол учун, биргина Устюрт газни қазиб олиш қурилмасида бир йилда 133 тоннада, Муборак газни қайта ишлаш заводида 400 т диэтиленгликол (ДЕГ) талаб этилади ( 1 т диэтиленгликол (ДЕГ)–846 $ (2021 йил сентябр)). Бундай турдаги реагентлар Республикамизга чет элдан импорт ҳисобига валютада олиб келинади. Маҳаллий хом ашёлар асосида қуритувчи абсорбент - диэтиленгликол (ДЕГ)лар олишнинг технологик усулларини ишлаб чиқиш, олиш орқали маблағ тежач имқонияти туғилади.
Бундай турлардаги қуритувчи абсорбентларни маҳаллий хомашёлар асосида қуйидаги тартибда синтез қилиш мумкин:
1. Шўртан газкимё мажмуаси этилен оралиқ маҳсулоти ва “Uzbekistan GTL” заводи ишлаб чиқарган тоза кислород ҳамда техник сув билан оксидлаш натижасида этилен оксиди, реакция давом этиб этиленгликол ҳосил қилинади.
2. Оралиқ маҳсулот этилен оксиди ва этиленгликолларнинг реакция давом этиши натижасида диэтиленгликол олинади.
Самарадорлиги юқори бўлган абсорбентлар турига асосан диэтиленгликол ва триэтиленгликоллар киради. Таъкидлаш лозимки, диэтиленгликоль триэтиленгликолга нисбатан самарасизроқ. Жадвал маълумотлари кўрсатишича, ДЭГ ва ТЭГларнинг асосий физик-кимёвий хоссалари ўзаро яқин. Асосий фарқ уларнинг қовушқоқлиги ва парчаланиш температураларидадир. Бу параметрлар абсорбер ва десорберларнинг технологик параметрларига сезиларли таъсир кўрсатади.
Гликоль қовушқоқлиги унинг етарли гигроскоплигини таъминлаш учун зарур температура режимини аниқлашда муҳим ўрин тутади. Юқори температура таъсирида гликолнинг деструкцияланиши десорбцион колонна пастида уни иситишни чегаралайди, демак бу параметр абсорбентнинг регенерацияланиш даражасига таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |