пидир пичирлайди. (С. Аҳм.) Чол ҳамон ниманингдир хаёлини суради.'(С. Аҳм.) -дир элементи жўналиш келиши-к кўшимчаси- ни олган нима олмошига қўшилганда ноаниқ предметни (ма~ ишна нимагадир урилди), ноаниқ сабабни кўрсатади: Қаланда- ров нимагадир кўнгли ғаш эди. (А. Қ.)
Қандай сўзига қўшилиб, ноаниқ белгини ифодалайди. Кў- пинча бу хилдаги гумон олмоши белгини ифодаловчи сўзлар олдида келади: Бувим бирдан цандайдир ваҳимали товуы би- лан қичқиради. (0.) Кўчамизда цандайдир нотаниш овозлар эшитилди. (0.)
Қаер, қаёқ сўзларига цўшилиб, ўринга 'нисбатан ноаниқлик- ни кўрсатади. Бунда улар ўрин келишиклари (ўрии-пайт, жў- налиш, чиқиш келишиклари ўрин келишиклари номи билан юритилади) аффиксининг бирини албатта қа-бул қилган бўла- ди: Қаёцдандир халойиқ йиғилибди. (0.) Саида бу хотинни цаердадир кўргандай бўлди, (А. Қ.) Қаергадир бормоқчи- лар. (0.)
Қаер олмоши бош, тушум келишиклари формасида келиб, -дир элементини қабул қилеа ўринга нисбатан эмас, предметга нисбатан қўлланади ва ноаниқ предмет номини ифодалайди: Шипнинг цаеридир «қирс» этди. (А. Қ.) У қўли билан цаёц- нидир кўрсатди.
Қачон сўзи -дир формасини олиб, пайтга нисбатан иоаниқ- лнкни билдиради: Шийпон цачондир бир бўялган экан. (А. Қ.) Щачондир яна бағрингга қайтаман. (С. Аҳм.)
Баъзан қачон сўзи ва -дир элементи орасида -лар аффикси ишлатилиб, узоқ вақт маъносини ифодалайди: Қачонлардир ях- ши кун келишига ишонар эдим. (С. Аҳм.) Қачонлардир бир кун илк муҳаббат эгаси эсга келади. (С. Аҳм.)
Нега олмоши -дир форманти билан бирга келиб, ноаниқ са.-: баб маъносини ифодалайди: Негадир мактуб ўзига бачканароқ ёзилгандай туюлди. (А. Қ.) Фахриддин иегадир дам кулар, дам бурнини артиб йўталар эди. (А. Қ.) Бобо ҳар гал негадир ўша болани эслайди. (С. Аҳм.)
Худди шунга ўхшаш ноаниқ сабаб маъноси ва ноаниқ белги маъвоси печукдир, нима учундир олмошлари орқали ҳам анг- лашилади: Оксана нима учундир шу белгиларни тушунишга бел' боғлаб,... (Ас. М.) Ҳамма кечукдир ўнғайсизланар эди. (А. Қ.) Одамлар нечукдир андишасиз бўлиб кетаётганини пай- қади. (А. Қ.) Ҳуринисонинг эрига қилган муомаласидан уйда нечукдир кўнгилсиз бир ғубор қолди. (А. Қ.)
Гумон олмоши баъзи сўроқ олмошларига ҳам ёрдамчи- сининг қўшилишидан ҳосил қилинади. Бу ёрдамчи ҳам сўз ўз- гартувчи аффикслар ёки кўмакчилардан кейин қўшилиб ке- лади: Сизни кеча ким ҳам эслаётган эди-я. Кимниям чақири•* шаётган эди. Нима билан ҳам исботламоқчи бўлди, лекин ис- ботлай олмади. - I
Шу хилда ясалган гумон олмошларидан кейин ҳам ноаниқ-
ликни ифӧдадавчи -дир форманти қўшиб ишлатилиши мум- кин: Сизни ким(%)амдир эслаётган эди.
Гумон олмошларини ҳосил қилишда баъзан бир сўзининг маълум даражада роли бор. Бу сўз нима сўроқ олмоши билан бирга келиб, ноаниқ предметии кўрсатади: Кўзимга бир нима кўринди.— Кўзимга бир нарса кўринди.//Кўзимга алланима (аллаиарса) кўринди.
Do'stlaringiz bilan baham: |