Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet111/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

(Ойдин.) Устунда икки-уч шода қалампир осилиб ту~

рарди.



Нафар. Бу сўз бирдан ортиқ сонлар билан бирга қўллан- ганда шахсларни яккалаб санаш учун ишлатилса ҳам, бир
сў- зи билан келиб, тўда, гуруҳ маъносини ифодалайди: Бир на- фар ёшлар имтиҳон залларига кириб келишди. (Мирм.)
Группа. Бу сўз ҳам кўпинча шахсларни тўдалаб, гуруҳлаб ҳисоблашда қўлланилади: Бир группа декада қатнашчилари тўқувчилар билан учрашишди. (Газетадан.)
Ҳовуч. Бу сўз ҳам предметаарнинг маълум кичик тўдасини кўрсатади. Баъзан кўчма маънода ҳам ишлатилади: Бола чўп- тагидан бир цввуч қоп-қора аштархон гилос олиб берди. (А. Қ.) Бобомнинг қўлидан бир ҳовуч попук ва қанд оламан. (0.) У икки-уч ҳовуч тутни оғзига тиқди-ю, яна бир ҳовуч териб... Айтсанг икки ҳовуч туршак бераман. (0.) ...Чўнтагингизда бир ҳовуч сўзЛгиз бор. (А. Қ.)

  1. Жуфт предметлар ҳисобини кўрсатувчи сўзлар:

Одатда бундай сўзлар ё жуфт предмет билдирувчи сўзлар учун ёки якка предметларни жуфтлаб ҳисоблаш учун ншлатн- лади.
Бу х'илдаги ҳисоб сўзларига қуйидагилар киради:
Жуфт. Жуфт предметлар ҳиеобини кўрсатади: Ярақлаган бир жуфт калишни менга узатади. (0.) Энди расм бўлган бир жуфт чиройли туфлини қўлтиғига қистирди. (Ш.)
Жуфт сўзи яккалаб саналадиган нарса ёки шахсларни жуфт- лаб ҳисоблаш учун ҳам қўлланади: Бир жуфт тол тагидаги сўрида одам кўп. (С. Аҳм.) Бир жуфт бола курашга тушади. (0.) Бир жуфт мусича боласига кўзим тушди. (0.)
Пар(а). Бу сўз рус тилидаги пара сўзидан олинган бўлиб, жуфтнинг синонимидир: Менга бир пар туфли, бир пар пайпоқ олиб келиб севинтиршиди. (Ойдин.) Бу сўз кўчма маънода ҳам ишлатилади.

  1. Оғирликни ўлчаш учун ишлатиладиган ҳисоб сўзлари.

Предметларнинг оғирлигини ўлчаш’учун ишлатиладиган ҳи-
соб сўзлари, юқорида айтганимиздек, актив ва пассив (ёки ар- хаиклашган) группага ажратилади.

  1. группани грамм, килограмм, литр, пуд, центнер, тонна каби актив қўлланувчи ҳисоб сўзлари ташкил қилади: Утган йил ҳар гектар ердан ўттиз беш центнердан пахта ҳосилини олдик. Бир грамм пахтани ҳам нобуд қилмайлик. Ҳар қутидан ' 78 килодан пилла чиқса бўладими? (А. Қ.) Давлатга шу йили 35 минг пуд ғалла, 70 тонна гўшт топширилди.

Бу сўзларнинг қўлланишида ҳам фарқ бор. Яъни литр сўзи фақат суюқлик учун; грамм, килограмм, тониа сўзлари эса ҳам суюқлик, ҳам қаттиқ нарсалар ўлчови учун; пуд сўзи кўп- роқ дон ўлчови учун ишлатилади.

  1. группани эса ишлатилиш доираси торайиб бораётган ёки архаиклашгаи мисқол, қадоқ, ботмон каби ҳисоб сўзлари таш- кил қилади: Унинг оғирлиги бир мисцолдач ҳам тушмайдп. (А. Қ.) Тўртта қўй, уч ботмон буғдой, бир :мон гуруч срра-


типти. (А. Қ.) Бундай сўзлар ўзбек тилида қадимдан жуда кенг кўламда қўлланиб келинган бўлса ҳам, ҳозирги кунда улар ўрнида совет-интернационал сўзлари ишлатилади.


* *
*
Ҳисоб сўзи вазифасини бажарувчи қуйидаги сўзлар тахми- ний миқдор ўлчовини ифодалаш учун ишлатилади:
Пиёла: Жаннат хола шошиб-пишиб бир-икки пи'ёла чой ичди-да... (С. А\м.) Овқатдан кейин Ўрмонжон икки пиёла чой ичди. (А. Қ.)
Қошиқ: Подшо хайрчига ҳар куни бир цошиц мой, икки цошщ туз бериб турибди. («Эртак»дан.)
Коса: (шокоса): Кифоятхон бир коса ош, иккита равоч кел- тирган здн. (А. Қ.) У дастурхонга бир шокоса эзилганроқ ўрик, бир ликопчада шакар қўйди. (А. Қ.)
Чойиак: Бу сўз фақат суюқлик ўлчови учун ишлатилади: Столда кон, жизза, бир чойкак чой турарди. (А. Қ.) Икки чой- нак чой кўтариб Урмонжон келди. (А. Қ.)
Қоп (халта): Деҳқонларнинг ўроғини чархлаб бир халта- ярим халта дон-дун топиб келар эдик. (А. Қ.)
Қути, чамадон: Етти кииш бўлиб тўрт қути пилла олдик. (А. Қ.) Отаси икки чамадон нарса олиб келди.
Стакан, рюмка, тоғора, кострюлка, қозон, чўмич, банка каби сўзлар ҳам юқоридаги сўзлар каби вазифада ишлатилиши мум- кин.
Булардан ташқари, бир қатор сўзлар борки, улар предмет- ларнинг жойланиш ўрнига хослаиган ҳисобини англатади. Бундай ҳисоб сўзлари айрим предметнинг аниқ сон билан ал- машинмайдиган ноаииқ, тахминий оғирлик ўлчовини, яна бош- қа хусусияти билан доиалаб саналадиган шахс ёки предметлар- нинг миқдор ўлчовини кўрсатади.
Қуйидаги сўзлар шу группани ташкил қилади:
Кийимлик ўлчови учун жўра, кийимлик сўзлари ишлатила- ди: Тўй қилувчининг онасига бир кийим дока, хотинига бир кийиматлас, кичик онасига бир кийимчит, ўзига қийиқ, дўппи ва ҳоказо. (С. Абдулла.) Сенга бир жўра беқасам олиб қўйдим. (А. Қ.) Мана бу сафар бир жўра шоҳи олиб келибди. (А. Қ.);
газлама ёки пахтанинг катта тўпи ўлчовини ифодалаш учун той сўзи ишлатилади: Эллик туяга юклатилган юз той газла- ма қўишлди. («Эртак»дан.) Улар учун яна икки той пахта ҳам ажратилди;
юк ташувчи ҳайвон, транспорт воситалари номи ҳисоб сўзи вазифасини бажаради: Бир кўтаришда бир туя юк кўтара олади. (А. Қ.) Даладан бир арава қовун, икки машина юк келди;
предметларни тахлаш ёки устма-устлигини кўрсатиш учун қават сўзи ишлатилади: ...Рўзғор шиини буткул қўлимга ол-


сам-у, сизни етти цаеат кўрпачага ўтқазиб қўйсам дейман. (А. Қ.) Пак-пакана бўйи бор, етти цават тўни бор. (Топишмоқ.)


Шу функцияда ишлатилган қават сўзи қат сўзи ҳолида ҳам ишлатилиши ва предметларнинг устма-устлигини кўрсатиши би- лан бирга ҳисоблаш учун эмас, мустақил сўз функциясида (Бу иарса бизда қат-қат бўлиб ётибди) ишлатилиши мумкин. Қат- лама сўзииинг ўзаги ҳам шу сўз билан боғлиқ. Қават сўзи баъзан -ли(к) аффиксини олиб бинолар ўлчови учун ишлати- лади: Бир қаватли бинолар ўрнига шаҳримизда кўплаб тўрт, беш ва тўққиз қаватли бинолар қад кўтармоқда. (Газетадан.) Қават сўзи билан параллел ҳолда этаж(ли) сўзи ҳам бинолар ўлчови учун ишлатилади: Икки этажли уй қурдик;
предметларнинг ёнма-ён жойлашганлигини кўрсатиш учун қатор сўзи ишлатилади: Адир этагида уч-тўртта оқ уй ва ўр- тасида икки қатор ғарамга ўхшаган қора ўтлар кўринди. (А. Қ.);
предмет ёки шахсларнинг жойлашиш ўрнига кўра ҳисобини кўрсатувчи: дўппи, тандир, сандал, тоғора, уй, айвон каби яна қатор сўзлар мавжуд: Дам ўтмай бир дўппи гунафша тердим. (Ойдин.) Ҳеч бўлмаса бир-икки тандир нон ёпиш кераклигини айтди. (Ойдин.) Бир сандал хотин, ўртада дастурхон. (Ойдин.) Қўлида бир тоғора сомса кўтариб кириб келиб қолди. Тўйда ик- ки уй хотин, бир айвон ёш болалар бўлди;
сочни ўрши, тараш каби ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган ҳисоб сўзлари ҳам кўп учрайди: Бир ўрим сочни эҳтиётлик би- лан орқасига ташлаб қўйди. (С. Аҳм.) Икки ўрим сочини бо- шига чамбар қилди. (Ойдин.) Икки тутам сочининг ярашиб тур- ганини кўрсанг яна кўргинг келади. (Ойдин.)

  1. Узунлик ўлчови учун ишлатиладиган ҳисоб сўзлари. Узунлик ўлчовини ҳисоблашда ҳам актив ва пассив ҳисоб сўзлари мавжуд. Предметлариинг узунлик ўлчовини ҳисоблаш учун энг актив ишлатиладиган ҳисоб сўзларига метр, санти- метр, километр каби совет-интернационал сўзлари киради: Планга қўшимча равишда 500 минг метр ип газлама, 556 минг метр шойи газлама ва бошқа товарлар тайёрланади. (Газета- дан.) Қаландаровнинг машинаси соатига саксон километр ма- софа ўтиб борарди. (А. Қ.)

Узунлик ўлчови сифатида қўлланган газ, таноб, тош каби сўзлар ҳозирги тилда архаиклашган: Бу боғнинг сатҳи тахми- нан 15 таноб ерни банд қилган. (Ойдин.) Ҳаммаси бўлиб 17 газ бахмал сотиб олди. Газ сўзи ҳозирги кунда узунлик бир- лиги сифатида ишлатилмаса ҳам, шу маънода газлама сўзининг ўзаги сифатида ишлатилади.
Булардан ташқари, узунлик ўлчови сифатида қадимдан иш- латилиб келинган қарич, қулоч, чақирим, қадам сўзлари ҳам ҳозирги жонли тилда кўплаб қўлланади:
Қулоч: Фарҳоднинг отган тошлари минг қулоч ердан ҳам ўз нишонига тегарди. Бир қулоч арқонини олиб уйдан чиқиб кетди. (Ойдин.)


Қадам: Отаси ёнига бормоқчи бўлиб, бир-икки цадам юрди ҳам. (М. 'Исм.) Шарофат Сидщжонга ўзидан икки-уч цадам наридан жой кўрсатди. (А. Қ.) Қадам сўзи ҳаракатнинг ма- софага кўра белгисини ҳисоблаш учун ҳам ншлатилади: Ма- шина цўзғалди-ю, ўн-ўн беш цадам юрмасдан тўхтаб қолди. (А. Қ.) Қурбон ота битта-битта цадам ташлаб борар эди. (А. Қ.)


Қарич: Бўйинг бир царич... (0.) Қолхозчилар бир царич ерни бўш қолдирмасликка тиришадилар. (А. Қ.) Бу сўз ҳам ҳаракатнииг масофага кўра белгисиии ифодалайди: Саодат

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish