Назорат ва муҳокама учун саволлар
Агросаноат мажмуи деганда нима тушунилади?
Агросаноат мажмуи таркибига нималар киради?
Агросаноат мажмуида қишлоқ хўжалиги қандай ўрин эгаллайди?
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш дастурининг моҳияти нимадан иборат?
қишлоқ хўжалиги дастурининг қандай кўрсаткичлари мавжуд?
8-МАъРУЗА. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИНВЕСТИТСИЯ СИЁСАТИ
8.1. Миллий иқтисодиётга инвеститсия жалб қилишнинг аҳамияти
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги миллий иқтисодиётнинг ривожланишида янги саҳифа очди. Тармоқлар ва тармоқлараро пропорсияларда ижобий ўзгаришлар юз берди, янги тармоқлар бунёд этилди, қўшма корхоналар сони ўсиб бормоқда. Иқтисодий ўсишга катта инвеститсиялар юборилди. Ёқилғи-енергетика мажмуи, машинасозлик, металлургия, кимё мажмуи, энгил саноат, саноатнинг озиқ - овқат ва қайта ишлаш тармоқларига сафарбар этилган йирик миқёсдаги инвеститсиялар импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни барпо қилиш ва янги маҳсулот турларини ўзлаштириш билан боғлиқ бўлди. Кейинги йилларда транспорт мажмуига, коммуникатсияларга, ижтимоий соҳага, шу жумладан, таълим соҳасига инвеститсиялар тобора кўпайиб бормоқда. Бундай тузилмавий ўзгартиришлар жаҳон хўжалигига кириб бориш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришиш имкониятларини яратади.
Инвеститсияларнинг устувор йўналишларини аниқ белгилаш, илмий асосланган инвеститсия қарорларини қабул қилиш, инвеститсия фаолиятини оқилона татибга солиш асосида ички ва ташқи молиявий манбаларни, барча шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда жалб қилиш миллий иқтисодиётнинг келажагини белгилайди. Инвеститсиялар учун зарур молиявий ресурсларни топиш иқтисодий ўсиш шартига айланган. Бу эса, биринчи навбатда, истеъмол ва жамғарма нисбатига боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов мамлакат иқтисодиётига чет эл инвеститсияларини жалб қилишнинг ғоят муҳим аҳамияти ва зарурлиги ҳақида таъкидлаб, хорижий инвеститсияларни жалб қилиш масаласи «… доимий эътиборимизни, тинимсиз саъй-ҳаракатимизни талаб қилувчи масалалардан…» бири бўлишини эслатиб ўтди. Иқтисодиётимизга хорижий инвеститсиялар киритилишини «… бизнинг доимий диққат марказимизда…» бўлишини, «… ўзимизнинг асосий вазифамиз…» сифатида қарашимизни унутмаслигимиз зарур.
Ўзбекистонда инвеститсияларни молиялаштириш муаммоларини тадқиқ этишнинг долзарблиги инвеститсияларни молиялаштиришда ички манбаларнинг нисбатан чекланганлиги; чет эл капитали келишининг этарли эмаслиги ва бевосита хорижий инвеститсиялар кредитлари ролининг юқорилиги; молиялаштиришда давлат механизмларининг суст ривожланганлиги; қўшма корхоналарнинг этарли даражада самарли фаолият юрита олмаётганлиги; инвеститсия жараёнининг минтақавий нотёкислиги; экспорт таркибида ноанъанавий бўлган маҳсулотларни кўпайтирадиган лойиҳалар ҳиссасининг пастлиги, ички банк кредитини жалб қилишнинг этарли эмаслиги; валюта лойиҳаларида бой маҳаллий хом ашё ресурсларидан кам фойдаланиш; лойиҳаларни амалга оширишда инвеститсион ресурсларни баҳолаш зарурати ва бошқалар билан белгиланади. Халқаро молия институтларининг валюта-кредит линияларидан фойдаланиш, лизингни ривожлантиришга йўналтирилган ишлар ва бошқалар инвеститсияларни молиялаштириш амалиётига жиддий ўзгартиришлар киритади. Инвеститсиялашнинг бозор механизмларини жорий қилиш, молия бозори орқали инвеститсия ресурсларини шакллантиришни кенгайтириш, ноанъанавий молиялаштириш усулларидан фойдаланиш амалиётини чуқур, атрофлича тадқиқ этиш ва уларни умумлаштириш заруратини кун тартибига қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |