Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi


Ўзбекистонда ташқи иқтисодий сиёсатнинг ривожланиши



Download 2,72 Mb.
bet63/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

18.2. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий сиёсатнинг ривожланиши
Ўзбекистоннинг дунё мамлакатлари билан халқаро савдо-иқтисодий муносабатлари тарихи ўрта асрлардан бошланади. /арб ва Шарқ ўртасидаги савдо, катта бозор учун кураш ва меҳнат ресурслари ҳамма вақт Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудудига дахлдор бўлиб келган, чунки унинг географик жиҳатдан савдо-иқтисодий потенсиали кўплаб мамлакатларни қизиқтирган.
Мустақилликдан олиднги ўн йилликда Ўзбекистон асосан агротехника хом ашёси (пахта, ипак, қоракўл), машинасозлик ва асбобсозлик тармоқлари учун комлектлаш маҳсулотлари, олтин, уран ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Уриш даврида кўпгина заводларнинг Ўзбекистонга эвакуатсияси туфайли республикада кончилик, самалётсозлик, тракторсозлик, электротехника, кимё, тўқимачилик, оғир саноат тармоқлари пайдо бўлди. Бироқ техник, технологик ва тариф стандартлари Ўзбекистондан ташқарида (асосан Россияда) ишлаб чиқариларди, республика саноат соҳасининг ривожланиши муайян даражада ташқи қарамликка боғлиқ эди.
1991 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон мустақил давлат бўлди. Унинг иқтисодий ва давлатчилик тараққиётининг биринчи босқичи (1991-1995й.) иқтисодни бошқарадиган ўз инфратузилмасини яратиш ва интенсив равишда жаҳон ҳамжамиятида савдо алоқаларини ривожлантиришга боғлиқ эди.
Хусусан, ягона иқтисодий сиёсатни ўтказиш ва шакллантириш; тараққиёт стратегиясини белгилаш; ички ва ташқи бозорларда умумдавлат манфаатларин таъминлаш; иқтисодий, фан-техникавий, савдо. Маданий ва спорт соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш, туризмни ривожлантириш ва бошқа алоқаларни самарали ёрдам бериб бошқарадиган Ташқи иқтисодий алоқалар Вазирлиги (МВЕС) барпо этилди. 1992 йил 26 мартда қабул қилинган ҳукумат қарорига кўра вазирлик давлат оргони бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқаларини бошқариш, назорат қилиш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш ишларини олиб боради.
Вазирлик Ўзбекистон Республикасини унинг ташқарисида намойиш этади; барча ташқи иқтисодий масалалар бўйича давлат манфаатларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларидан келиб чиқадиган мажбуриятларини мамлакат номидан ҳимоя қилади. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўз фаолиятида халқаро ҳуқуқий нормаларга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузган битимларига, қонунларига ва норматив актларига амал қилади.
Ўз тараққиётидаги И-босқичнинг якуний даврида (1995 йилнинг охири) Ўзбекистон давлат бошқарувида, иқтисодиётда, ташқи савдо алоқаларида ҳамда ишлаб чиқариш доирасида барқарорлиги билан кўзга ташланди. 1995 йилда МДҲ давлатлари орасида савдода ижобий салдо олган икки давлатнинг бири бўлди.
Олтин қазиб олиш, энергетика, қурилиш, тўқимачилик саноати ва нефт ишлаб чиқариш соҳаларида дастлабки саноат инвеститсияларининг лойиҳалари тугалланди; ҳиссадорлик асосида, шу жумладан, хорижий капиталнинг катнашуви билан аграр ҳамда саноат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш учун қонуний ва амалий шароитлар яратилди.
ЕҲ иқтисодий комиссиясининг кўрсатмаларига кўра, миллий маҳсулотнинг салмоғи 1991 йилдагига нисбатан 1995 йилда Ўзбекистонда 82,21 %ни, Россияда 49%ни, қозоғистонда 43%ни, Беларусда 41%ни ташкил этди. Ўзбекистоннинг бу кўрсаткичини марказий ва Гарбий эвропага яқин жойлашган Шарқий эвропа мамлакатлари кўрсаткичлари билан солиштириб ўтамиз.
Иқтисодий ривожланишнинг иккинчи босқичи (1995-1998й) негизларидан бири - бозор иқтисодиётининг амалда мамлакатнинг ўз саноатига асосланиб, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариши, макроиқтисодий инвеститсиявий инфратузилмасини таъминлайдиган бир қатор институтлар барпо этишдир.
Бу босқичда ташқи бозорни таъминлаш, бир томондан, ички бозор учун (импорт ўрнига) ва ташқи бозор учун (експортга) рақобатбардош молларни ишлаб чиқариш бўлса, иккинчи томондан, Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқларига кўплаб хорижий технологик сармояларнинг кириши билан чамбарчас боғлиқдир:

  • авиатсия машинасозлиги ва автомобилсозлиги;

  • кон қазилмалари ва кимё саноати;

  • қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш ва қадоқлаш;

  • қурилиш материалларини ишлаб чиқариш;

  • тўқимачилик саноати;

  • телекомуникатсия ва алоқа;

  • транспорт ва унинг хизмати.

Шунинг учун асосий эътибор Ўзбекистоннинг авиатсия ва темир йўли портларини комлекс равишда қайта кўришга; энергетика, транспорт, алоқа ва машинасозлик соҳаларида йирик саноат комлексларини барпо этишга қаратилди.
1996 йилда давлат бюджетининг тахчиллиги Ташқи Миллий Маҳсулот (ВНП)дан келиб чиқиб, 3,5% даражада баҳоланди ҳамда МВФ экспорти томонидан назорат қилинадиган даражада кескин ошмади. Ўзбекистон 3 млрд. АқШ доллари билан баҳоланадиган юқори потенсиалли минерал хом ашё ресурсларига, саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши, меҳнат ресурслари ҳамда барча ишлаб чиқариш соҳаларидаги малакали кадрлар ва хизмат кўрсатиш доиралари миқёсида халқаро савдо-сотиқни унумли равишда янада ривожлантириш имкониятларига эга.
Ўзбекистон Республикасининг экспорт-импорт тузилиши шуни кўрсатдики, 1998 йил якуний натижаларга кўра, ташқи савдо обороти 6 млрд. АқШ долларини ташкил этди. Ташқи савдода 216 млн. АқШ доллари миқдорида қўшимча салдо таъминланди. МДҲ давлатларининг товар обороти 24%га тушиб кетдики, бу ҳол параллел равишда эркин конвертатсия қилинадиган валюта воситасидаги савдо ҳажмининг ортишига олиб келди.
1998 йил якунларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг асосий ҳамкори Швейсария бўлди. Шунингдек, ташқи савдо олиб борилган биринчи беш мамлакат қаторида Жанубий Кореа, Германия, Буюк Британия, Туркия бўлдики, бу борада анча салоҳиятга эришилди.
Ўзбекистоннинг асосий товар обороти эвропа иқтисодий Ҳамжамиятининг саноати ривожланган мамлакатларига 30,6%, Жанубий Кореага 16,2%, Туркияга 6,2%, Бирлашган Араб амирликларига 2,2%, Хитойга 1,8%, АқШга 1,2%, МДҲ мамлакатларига товар оборотида Россияга 49,1%, қозоғистонга 18%, Тожикистонга 8,9%, Украинага 4,0%, қирғизистонга 3,9% тўғри келди.
1998 йилда экспорт товарлари ва хизматлари 3,1 млрд. АқШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга, яқин хорижий мамлакаталарга экспорт камайди. Узоқ хорижий мамлакатларга этказиб бериладиган маҳсулотнинг кўпайишига экспорт товарларини сотиш бозорининг географик кенгайиши ҳамда табиий кўламининг ўсиши, шунингдек,хом ашё маҳсулотларига, биринчи навбатда, пахта толаси ва мисга жаҳон конюнктура баҳоларининг яхшиланиши сабаб бўлди.
Ўзбекистоннинг 1996-1998 йиллардаги асосий маҳсулотлари тўрининг экспорт тузилишига оид маълумотлар 14-жадвалда берилган.
Еркин конвертатсияланганадиган валютанинг экспорт ҳажми яқин хорижий мамлакатлар билан 27,2 марта, дунёдаги бошқа мамлакатлар билан эса 2 баравар ўсди. 1999 йилда экспорт тузилиши баҳоланган нархга кўра хом ашё товарлари, аввало, пахта толаси қисман даражада салмоқли ўрин тутади- 57,8%. Энергеоетқазкичлар улушига 14%, қора ва рангли металларга 5,4% тўғри келади. 2000 йилда умумий импорт ҳажми 2,9 млрд. АқШ долларини ташкил этди. МДҲ ва Болтиқ бўйи мамлакатларидан келтириладиган импорт товарлари окими 8,8%га қисқарди ва 1,3 млрд. АқШ долларини ташкил этди, натижада мазкур мамлакатларнинг умумий импортдаги улуши камайиб, 44,7%дан иборат бўлди. Яқин хорижий мамлакатлардан келтириладиган импорт эса анча кўпайиб, 1994 йилдагига нисбатан таққосланганда 2,1 марта ўсди.
Узоқ хорижий мамлакатлардан импорт товарларини келтириш 1,6 млрд. АқШ долларини ташкил этди. Натижада узоқ хорижий мамлакатларнинг салмоғи баҳоланган нархга кўра, импорт ҳажми 1996 йилдаги 45,7%дан 55,3%га кўпайди. Ўзбекистон учун импортдаги салмоқли ўринни Жанубий Кореа- (27%), Германия – (22,9%), Венгрия – (9,2%), Швейсария – (7,5%), Туркия – (5,7%), Япония – (4,4%) эгаллади. Бу мамлакатларнинг импортдаги улуши 80%га тўғри келади.
Хоҳ яқин ва хоҳ узоқ хориж мамлакатларидан импорт қилинадиган товарлар ичида машиналар ва асбоб-ускуналар салмоғи ортиб бормоқда. Улар ялпи импорт товарларининг 37,5% ини ташкил этади.
Ватанимизда ёқилғи-енергетика мажмуининг жадал суръатлар билан ривожланганлиги туфайли чет мамлакатлардан келтириладиган нефт ва нефт маҳсулотлари умумий импорт салмоғига нисбатан анча қисқарди.
Импорт тузилишининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонга бозорда тезда сотилиб кетадиган истеъмол товарларини кўплаб келтириш давом этмоқда. Ташқи иқтисодий фаолият вазирлигининг экспертлари турли даражадаги импорт товарлари ва улардан самарали фойдаланиш жараёнини таҳлил қилмоқда. Импорт божхона солиқларининг дифференсиал ставкасини жорий этиш мўлжалланмоқда.
Ташқи иқтисодий фаолиятда транспорт алоқалари муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистоннинг йирик халқаро темир йўл, денгиз ва автомобил портларидан йироқ жойлашганлиги импорт ва экспорт товарларини этқазишда транспорт хизмати баҳосига жиддий таъсирини ўтқазмоқда.
Юк ташиш ишларининг 90%и темир йўл транспорти орқали амалга оширилади. Ўзбекистон ичкарисида темир йўл алоқалари тизими этарли даражада ривожланмаган ва зич жойлашган (50 км дан 100 кв. км гача) ҳамда қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва қирғизистонга чиқиш мумкин. 180 та стансиядан 11 таси йирик габаритли контейнерларни қайта ишлаш учун зарур воситалар билан жихозланган. Ҳар куни Ўзбекистонда 8000 вагон қайта ишланади.
Товарларнинг анчагина қисми автомобил транспорти орқали ташилади. Тезкор йўллар масофаси 42 минг км ни, маҳаллий йўллар масофаси 90 минг км ни ташкил этади.
«Ўзбекистон хаво йўллари» ҳамда ёнма-ён бўлган халқаро авиатсия компонияси хизматидаги транзитмагистрали ғоятда катта аҳамиятга эга. МДҲ мамлакатлари ва 15 та узоқ хориж юртларига самолётлар тўғридан-тўғри парвоз қилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Термиз ва Фарғона шаҳарлари халқаро аепортлар мақомига эга.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish