“Китоб- барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақл-идрокнинг, илму-донишнинг асосидир. Хаётни ўргатувчи мураббийдир.” А.Темур.
Донишмандларнинг қайд этишича, китоб инсондан хеч нарса талаб қилмайди, аммо уни камолотга етказади. Китобни ўқиш, мутолаа қилиш инсоннинг тафаккур доирасини кенгайтиради, тўғри фикрлашга ўргатади,сўз бойлигини оширади. Китобхон, билимдон инсонни хеч қачон енгиб бўлмайди. Чунки бундай инсонга билим ва таффакур куч-қудрат бахш этади. Китобни хор қилиш-маънавий тубанликдир. А.Мухтор айтганидек: “Китоб бойлик. Лекин сотиб олингани эмас, ўқилгани.” Дунё яралибдики, маърифат ва жахолат кураши давом этмоқда. Эртанги кунимиз янада порлоқ бўлиши учун мутолаани кундалик одатимизга айлантирайлик.
Инсон бахт учун туғилади. Илм олимга омонатдир, у ўрганган ва олган илимини бошқаларга хам етказиши шарт. Қалб-соғлом тоза пок бўлса бошка барча аъзолар хам инсонда соғлом бўлади. Хаёт хеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, харакатдан юриш-туришдан интилишдан бориш-келишдан тўхтаб қолмаслик керак. Вақт бу олий хакамку у даво беради, дард хам, нимагадир эришиш учун нимадандир воз кечиш керак. Беайиб камчиликсиз, хатосиз бу парвардигордир. Кимни- кимлигини, қандайлигини барча билади. Қилган бажарган ишинг ўзингга эмас, бошқага ёқсин. Инсон севиб, севилиб, соғиниб, интилиб, харакат қилиб яшаши ишлаши керак. Ота-онага устозга уфф демагин гунохи азимдир. Рашқ бу Аллоҳ берган улуғ бир мукофотдир, ундан фақат тўғри мақсадда фойдаланиш керак инсон.
Халқимизнинг миллий характерига хос-мос бўлган хусусиятларга-меҳнатсеварлик, меҳмондўстлик, кам-суқумлик, бошлаган ишини охирига етказиш, тозалик озодалик саранжон саришталик, хақиқатгўйлик, адолат, ростлик, тўғри сўзлаш, тартиб-интизом, вақтни, хаётни қадрлаш, янгиликка яхшиллика интилиш, ўзини ва ўзгаларни хурмат иззат қилиш, олий жаноблик, бағрикенглик, кечиримлилик, катталарга хурмат ва кичикларга иззатда бўлиш, одоб-аҳлоқ, хулқ атвор, ва маъданиятли бўлишдан иборат. “Барча эзгу амаллар ниятга ва мақсадга боғлиқдир”. И.Бухорий
Дунёда энг гўзал зот Аллохдир, инсонга ҳам гўзалликни дўстликни, самимийликни берган. У яратгувчи бергувчи ва олгувчидир. Дийдор шириндир ғаниматдир, омонатдир. Севиб-севилиб яхши кўриб мухаббат исхор қилиб, соғиниб, умид қилиб ишониб яшаш ва ишлаш керак инсон. Муомила отангизни қулими, хар ким ўз кунидан қолмасин ширин сўз яхши гап яхшида инсон учун, бир кўнгил бошқа кўнгилга кўнгил қўйиши бериши керак, кўнгил нозикдир, обрў сотилмайди. Миллатнинг тириклиги устунлиги борлиги, тили сўзи, ва фикридадир.
Хикмат излаганга хикматдир дунё, ғийбат излаганга ғийбатдир дунё. Дунёни-дунёнинг кўзи билан кўриш керак. Дунё бу бойликдан иборатми-илмли билимли қобилиятли тил билган инсон дунёни кўра олади, кўзи билан.
“Биз бугун қандай ислоҳотларни, қандай ўзгаришлар, қандай янги лойихаларни амалга ошираётган бўлмайлик, уларнинг барча-барчаси ягона, улуғ бир мақсадга қаратилган. У хам бўлса, мана шу меҳнаткаш, захматкаш,олижаноб халқимизни рози қилиш, хаётнинг барча синовларини матонат билан енгиб яшаётган ватандошларимизнинг ишончини оқлаш, оғирини енгил қилишдан иборатдир.” Ш.Мирзиёев.
“Хурматли муаллимларимиз, жонкуяр мактаб директорларини, соҳа фахрийларини эл-юртимизнинг таянчи ва суянчи, деб биламиз. Мактаблар тизимини ривожлантириш учун бундан буён хам маблағни, имкониятни асло аямаймиз. Келажак авлодимиз тақдири, бутун миллатимиз, халқимиз, давлатимиз тақдири мухтарам муаллимларга боғлиқ.” Ш.Мирзиёев.
“Аҳолини иш билан таъминлаш биз учун нафақат иқтисодий, айни пайтда катта ижтимой аҳамиятга эгадир. Хокимликлар, вазирлик ва идоралар, иш берувчи ташкилотлар билан бир қаторда банк муассасаларини ҳам бу ишга янада фаол жалб этиши керак. Аҳоли бандлигини хал этишда туризмни ривожлантириш бўйича катта имкониятларни хам ишга солишимиз лозим. ” Ш.Мирзиёев.
“Ижтимоий соҳани ривожлантириш. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш амалга ошмоқда.Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик. Ватанимиз Мустақиллиги-биз учун куч-қудрат ва илхом манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси. Халқимиз қалбидаги хуррият сари эзгу интилишни хеч қандай босқин, зулум ва зўравонликлар йўқота олмади. Бунга кўхна тарихимизнинг ўзи гувох. Мамлакатимизда олиб борилаётган жадал ва кенг кўламли ислоҳотлар юртимизда янги даврни-янги Ўзбекистон даврини бошлаб берди”. ” Ш.Мирзиёев.
“Республикамизда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилинди. Кўп йиллардан буён жиддий муаммо бўлиб, келган мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилди. Ислоҳотларимиз самарасининг турли халқаро рейтингларда тан олиниши мамлакатимиз учун халқаро молия бозорларига чиқиш имкониятини яратди. Обод қишлоқ ва обод маҳалла дастурлари асосида, темир дафтар, аёллар дафтари, ёшлар дафтари, меҳр дафтари, маҳаллабай ишлаш усуллари жорий этилди.” Ш.Мирзиёев.
Do'stlaringiz bilan baham: |