Ш. М. Мирзиёевга Нусхаси-Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазири Р. Давлетовга


Ўзбекистон Республикаси Президенти. Ш.М.Мирзиёев



Download 0,58 Mb.
bet23/56
Sana20.04.2022
Hajmi0,58 Mb.
#565001
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56
Bog'liq
Турсунов Жовли ташакурнома 19.04.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти. Ш.М.Мирзиёев.
Бу йўллар ҳаракатни ҳам, иқтисодиётни ҳам, ҳаётни ҳам тезлаштиради. Халқни рози қилиш йўлидаги одимлар, ижтимоий фаравонлик ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш - пировард мақсад. Ота бир туп тут дарахт кўчати экса, сув берса, бир неча авлодлар фарзандлар келажак авлод марварид дур ҳосил барака мева теради, еб қорни тўяди, иссиқдан сақланиб дам олади, хурсанд бўлиб рози бўлади. Бизнинг инсоний қадр- қимматимизни, ғурур ва шаънимизни, дину диёнатимизни, миллий давлатчилигимизни тиклаб берган мустақиллик куни Ватанимизнинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин саҳифа бўлиб қолади, биз доимо фахрланиб ғурурланиб, рози бўлиб яшаймиз .
Ер – Ер – Хазина, бойлик, калити – иш, меҳнатдир, бугун нақд, эрта насия, нақдига ўрганган одамларга насия чикора. Вақт – пул, самарадорлик ҳаёт. Донолик - донишмандлик очиқликда деган халқимизнинг ҳикматли сўзлари бор.
Ш.М.Мирзиёев самимий, дилкаш, қўли, кўнгли, қалби очиқ, бағри кенг инсонлигини барчамиз фахр – ғурур билан ҳавас қилиб айтмоқдамиз, Аллоҳга шукр қиламиз, улуғ, олийжаноб инсонни халқимизга юртбоши қилиб берганига. Ерни боқсанг у ҳам сени боқади, қадрлаб авайлаб эъзозлаб увол қилмай, оёқ ости қилиб тепкиламай, хор қилиб сув бермай қолдириш энг катта гуноҳку.
Президент таъкидлаганидек Ер давлат ва халқ мулки эканлигини халқни боқишини, уни талон-тарож қилмасликни таъкидлаб ўтган.
Мен Термиз шаҳрига ўтган асирнинг 1980 -1981-йилларида келганман, мактабда ўқишни тугатиб, Педагогика институтига ўқишга кириб, ўқишни тамомлаб, 1989-йил сентябр ойидан бошлаб ишга қолиб олий таълим даргоҳида иш бошлаганман, икки йил ҳарбий хизматда ҳам бўлганман.Қирқ бир йилдан бери Термизда яшайман ва ишлаб келмоқдаман. Аллоҳга шукур қилиб, шукрона айтиб юраман. 31 йил бўлди ишлаётганимга олий таълимда коллежда, лицейда дарс бердим. Ҳуқуқ фанларидан дипломим бўйича тарих жамиятшунослик ҳуқуқшунослик сиёсатшунослик соҳам йўналишим мутахассислигим бўйича илмий даражам, унвоним бор. Олимлар сафидаман.
Менинг оилам Азимова Дилфуза Усмоновна 1968 йил 13 майда туғилган маълумоти олий, Термиз давлат педагогика институтининг Бошланғич таълим методикаси соҳаси бошланғич синф ўқитувчиси йўналишини тугатган. 1983-1985 йиллардан бошлаб, тўқувчилик тўгарагида тарбиячи ўқитувчи бўлиб таълим соҳасида иш бошлаган. Ундан кейин боғчада тарбиячи, мактабда узоқ йиллар бошланғич синф ўқитувчиси, ҳозирда эса, Тердунинг Педагогика институтида ишлаб келмоқда.
Ишлаётганлигига 30 йилдан ошди, тўрт нафар фарзандимиз бор. Икки қиз икки ўғил, қизларимиз ўқиган, турмушга чиққан, фарзандли бўлишган. Невараларимиз бор. Битта ўғлим уйланган, оилали мен билан бирга яшайди. Бир нафар фарзанди бор. Ўғлим электросетда ишлайди. Иккинчи ўғлим 1996 йил 4 декабрда туғилган. Уйлангани йўқ. Литцейнинг, юридик коллежни тугатган. Менинг ҳозирги яшаётган уйим хонадоним катедж, уй битта бинода тўртта оила бўлинган. Бино ўтган асрнинг 1960 йилларида ҳарбийлар учун икки хонадан иборат паст қилиб қурилган экан. Президентимиз таъкидлаганидек, бу ишларни ҳам олимлар устозлар амалга оширади. Президентимиз томонидан ЕР соҳасидаги муносабатларни тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди, ер умуммиллий бойлик. Ер халқни боқаётган мулк. Еримизга бўлган муносабатни мутлақо ўзгартиришимиз керак деди, давлатимиз раҳбари. Ерни тежаш, исроф қилмаслик, зарар етказмаслик зарур муҳим вазифадир! Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган уй-жой қуриш сиёсати ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш вазифалари белгиланди ва у амалда бажарилиши шарт. Инсоннинг яшаш шароити яхши бўлмаса, оиласида ҳаётида тинчлик осойишталик, ишида унумдорлик бўлмайди, деб Президентимиз таъкидлаб ўтдилар.Дунёда давлатлар, халқлар, инсонлар, миллатлар кўп, уларнинг “Инсон-жамият-давлат” муносабатларини ҳал этишга ёндашуви ҳам Ўзбекистонимизда турлича. Ҳар бир масала, иш жамият, инсон ва халқ фаравонлигини таъминлашга ҳамда ривожлантиришга қаратилган.
Биз бугун қандай ислоҳотларни, қандай ўзгаришлар, қандай янги лойиҳаларни амалга ошираётган бўлмайлик, уларнинг барча-барчаси ягона, улуғ бир мақсадга қаратилган. У ҳам бўлса, мана шу меҳнаткаш, захматкаш, олижаноб халқимизни рози қилиш, ҳаётнинг барча синовларини матонат билан енгиб яшаётган ватандошларимизнинг ишончини оқлаш, оғирини енгил қилишдан иборатдир.” Ш.Мирзиёев.
Илм ички намоздир, илм талаб қилиш ҳар бир инсоннинг фарзидир. Қуръону Каримда бежиз 765 маротаба “Илм” сўзи такрорланмаган. Аллоҳ каломида “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм аъто этилган зотларни юқори даража ва мартабаларга кўтарур” дейилади. Имом Муслим ривоят қиладилар: “Пайғамбаримиз шундай марҳамат қилганлар, Ким илм талабида бир қадам кўчага чиқса, Аллоҳ таоло жаннат йўлини унга осон қилади”. Яна бир хадиси шарифда шундай дейилади. “Пайғамбаримиз: “Ё олим бўл, ё илм ўрганувчи, ё эшитувчи бўл, ё энг камида илмни яхши кўрувчи бўл. Фақат бешинчиси, яъни билимга бепарво бўлмагин”, дея марҳамат этадилар.
Шарқий қарашлар илмга ибодат даражасида қарашни талаб этади. Олимлар ҳам “Илм-ички намоздир, қалб ибодатидир”, деганлари ҳақдирлар. Илм ҳам, ибодат ҳам ҳолисликни ёқтиради. Илм ният холислигидан ажралиб қолса, энг афзал ибодатдан энг мудҳиш ёмон гуноҳга айланади. Риёкорлик, Обрўпарастлик ва шухратпарастлик каби иллатлар илмни вайрон қилади. Халқимизда “Олим қоқилдими, тамом, ноғора ҳам қоқилади”, деган гап бор. Яъни олим одамнинг кичик хатоси чаласаводларнинг ғарази сабаб тезда овоза бўлади. Илмли инсоннинг душмани кўп бўлади, энг аввали унинг нафси ва ниятидир. Суфён Ибн Саид Саврий “Ниятимни ўнглашдан кўра, оғирроқ ишни бошдан кечирмадим”, деганларида айнан шуларни назарда тутган бўлса, ажаб эмас.
Мақомга муносиб бўлиш ҳар бир давлатнинг истиқболи, баркамол авлодни тарбиялаб, вояга етказиши билан боғлиқдир. Ҳаётда инсон ким бўлмасин, қайси соҳада меҳнат қилмасин, шубҳасиз, унинг камолотида олим, устоз, ўқитувчи ва мураббийларнинг беқиёс ҳиссаси бор. Шарқнинг машҳур мутаффакири Абу Носир Фаробий шундай дейди. “Ҳар бир одам ҳам бахтни ва нарса-ҳодисаларни ўзича била олмайди. Унга бунинг учун устоз лозим”. Ўқитувчи ёш авлодга илм ва ҳунар ўргатиш билан бирга, уларни яхшиликка ундовчи, ёмонликдан қайтарувчи, ростгўйликни сингдирувчи олижаноб зотдир.
Ўқитувчи кўзлари мунчоқдек ёниб турган ўғил қизларни мактаб остонасида кутиб олиб, унга дунёни англатишда бутун ақл-заковатини сафарбар этиб, Ватанимиз учун муносиб инсонлар қилиб тарбияловчи инсондир. Шу меҳнатларни вақтлар ўтиб шогирдлари ютуқларида кўриб, касби бахтини сеза оладиган зот ҳам устоздир. Устозликни хис қилмаган киши устознинг ва олимнинг қадрига етмайди. Унинг маъсулияти жуда оғир, кўп нарсаларни кўтаришни ва ҳаловатдан ҳам воз кечишни талаб қилади.
Ўзбекистон фуқаролари ҳамиша ўз давлатидан, Президентидан ва Конституциясидан, қонунларидан тўлиқ ҳимояланадилар. Ҳар бир инсонга эътибор ва ғамҳўрлик кўрсатиш - давлатимиз ва жамиятимизнинг бош вазифасидир. Биз бугун ўзимизни қийнамасак, эртага ҳаёт бизни қийнайди. Одамзод йўқотмай туриб, қадрига етиши қийин бўлган нарсалар жуда кўп, уни англаб етиш зарур.
Оламнинг хуршиди кундир, одамнинг хуршиди илмдир”. Президентимиз Конституциямизга амал қилиб зиммасига юклатилган вазифани бажаришга киришганда тантанали қасамёд қилганини барчамиз кўрганмиз. Янги Ўзбекистон қурилишининг бош асосий меъмори ҳам ҳурматли Президентимиздир. Янги Ўзбекистон давлати-халқники. Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг асосий мақсади, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр - қиммати, қонунинй эҳтиёжлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
2022 - йилни Ўзбекситон тарихида илк бор “Ўқитувчи олимлар ва устозлар” йили деб эълон қилинишини илтимос қилиб, таклиф ва тавсия қиламан. Устозларга бўлган ҳурмат деб қабул қиламиз.
Адолатпарвар давлатда тинч тотувлик ва бағрикенглик бўлади. Илм ва инновация-тараққиётнинг таянчи ҳисобланади. Ҳурматли Президентимиз элпарвар, халқпарвар, миллатпарвар ва фидоий, самимий, адолатли, ҳақиқатгўй, тўғри рост-рўй сўзлайдиган олижаноб дилкаш, юзидан илоҳий Аллоҳ берган нур ёғилиб турадиган бағрикенг, кечиримли, қўли, кўнгли қалби очиқ тоза пок халқимиз, устозлар, олимлар севадиган, ҳурмат қиладиган устозимиз давлатимиз раҳбари азиз ва улуғ, қадирдон Перзидент ҳисобланади.
Инсоннинг қадр - қиммати энг олий қадрият ҳисобланади. Ҳурматли Президентимизга қилинган илтимосимиз, мурожаатимиз, ташккуримиз ва сўровга эътибор-инсон тақдирига бўлган эътибор деб қабул қиламиз. Ҳар бир болада иқтидор бор, фақат уни кўра билиш, англаш зарур. Унга доимо келажакда ким бўласан? деган савол бериш керак . “Ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир”. Ш.Мирзиёев.
Инсон эъзозланадиган юртда яшаш улкан бахт. Инсон ҳаёти доимо синов йўлларидан иборат. Инсон бахт учун туғилади ва унга эришиши шарт. Имом Мотуридийнинг “Қуролингни илмдан яса” деган гапи бор. Ёшлар Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинасидир. Ўғил-қизлари баҳтиёр мамлакат-энг гўзал мамлакатдир. Фарзанд ота-она қувончи, бахти. Ватан келажаги, эртанги кун давомчисидир.
Умримизга файз киритиш эса, ўз қўлимизда. Илм ва ижод-қуёш каби ҳам борлиқни ёритади, ҳам дилларни мунаввар этади. Инсоннинг ҳаёт мазмуни, яхши хулқи, фазилатлари, шу икки улуғвор ҳилқат асносида шаклланади ва юксалиб боради.
Ҳурматли Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорлар, фармонлар ва фармойишлар кўрсатма ва топшириқлар ҳаётда ва назоратда бўлиши ва халқ манфаатини ҳимоя қилишга қаратилганлигини барчамиз биламиз. “Қатъий интизом, ташаббускорлик ва меҳнатсеварлик иқтисодий тараққиётнинг ажралмас қисмидир”. “Ўзбекистон бугун яна меҳр мамлкатига айланди” Президентимизнинг самимийлиги ва бағрикенглигидан далолат бермоқда. Меҳнат одамни боқади, тарбиялайди, улуғлайди, қадрлайди, устозлар доимо кўз,кўнгил қалб нурини бериб, ақлий ва жисмоний меҳнат билан шуғулланадилар. Билим ва меҳнатдан ҳикмат излаймиз доимо. Илмсиз тараққиёт, ўсиш, ривожланиш бўлмайди, илм аҳлини қадрлаш керак.
Аллоҳниг каромати ва марҳамати билан жаннатга биринчи бўлиб, Пайғамбарлар киради, ундан кейин, олимлар, табиблар, диндорлар, илм ўрганган саҳийлар ва етимлар киради деб башорат қилганлар.
Президентимиз халқимизга Ватанни, юртни севишни, Ватанпарварликни, халқпарвар, инсонпарвар, миллатпарвар, бағрикенг, кечиримли бўлишни, шукур қилишни, шукроналик айтишни, китобхонликни, илмли бўлишни, меҳнат қилишни, ҳалол, пок бўлишни, бой-бадавлат ва тўқ яшашни ўргатди.
А.Навоий қалам билан, А.Темур қилич билан дунёни забт этган, қўлга олган. Яхши ширинсўз, кўнгилни қалбни бўстон қилади. Ёмон сўз эса, вайрон қилади. Аёл қачонки, фарзандлари кўзида қувонч кўрса, ўзини жамиятнинг тенг аъзоси деб хис қилса, севимли касби билан шуғулланса, ҳаётидан мамнун бўлиб яшайди. Оқила, билимли, тадбиркор аёл-миллат бойлигидир.
Ҳаким Ат-Термизий асарларининг бош ғояси шахсни илм-маърифатли бўлишга ундаган, илмни нур қиёс қилиб, шу нур-илм инсонни Аллоҳ васли томон йўналтирган. “Аллоҳни билим билан таниш” ғоясини илгари сурган. “Ҳар ким илм изидан бўлса, жаннат унинг оёғи остидадир, ҳар ким гуноҳ изидан бўлса, дўзах унинг оёғи остидадир” Ҳадис.
Янги Ўзбекистон инсоннинг ривожланиши ва истеъдоди ва қобилияти қадрланадиган мамлакат сифатида ривожланиб бормоқда. Ҳар бир инсон давлатимиз раҳбарининг “Ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги керак, қанчалик қийин бўлмасин, қанча маблағ ва имконият талаб этилмасин, Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди”, деган қатъий иродаси ва принципига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз, ва ҳурматли Президентимиздан хурсандмиз. Эътибор ва рағбатлантириш-эртанги кунга бўлган ишонч омилидир, ҳеч ким эътибордан четда қолмайди. Янги қурилаётган Ўзбекситонда эркин ва фаравон яшайлик. Устозлар ва олимлар олдида ҳамиша таъзимдамиз. Таълим барча соҳаларнинг асоси саналади, у соҳада ишлаш ўта оғир албатта.
Давлатимиз раҳбарининг “Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўйли касб бўлиши лозим. Муаллимларимиз болаларга сифатли таълим бериш ва ўз устида ишлашдан бошқа нарса ҳақида ўйламаслиги учун давлат барча шароитларни яратиб бериши зарур”, деган сўзлари биз олимларни, устозларни, ўқитувчи педагогларни доимо тўлқинлантириб, умид, ишонч, қувонч, севинч куч-қувват бағишлайди, ўқитувчиларга ҳурмат ва эҳтиром қайтганига ҳурматли Президентимиздан барчамиз розимиз ва ташаккур билдирамиз.
Президентимизга, элимизга, халқимизга, юртимизга, Ватанимизга бош бўлиш, инсонларга ғамхўрлик қилиш, шарафли, ҳам маъсулиятли вазифа зиммасига юклатилганлигини барчамиз биламиз, Аллоҳдан бу улуғ инсонни ўз паноҳида асрашини ният қилиб сўраб қоламиз.
Менда бир армон бор: муаллим десалар мени, қанийди”, деган эди буюк шоир А.Орипов.
Президентимизнинг эътиборида турган муҳим масалалар “Мамлакат тараққиётининг замини, ҳеч шубҳасиз, илм-фан ва инновациялардир. Илмий ва ижодий изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, улар учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратишни биз ўзимизнинг бирламчи вазифамиз сифатида кўришимиз даркор”, деган фикрлари инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун эканлигини яна бир бор ҳаётда ўз исботини кўрсатмоқда.
Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади” илмдан бошқа нажот йўқ. Иморатлар ичида энг улуғи мактаб, касблар ичида энг шарафлиси-ўқитувчилик, устозлик касбидир. Ўқитувчи ва мураббийлар ўз билим тажрибаси, инсоний фазилатлари ва қалб қўрини маърифат, таълим-тарбия йўлига бағишлаган азиз устозларга халқимизнинг ҳурмат ва эҳтиром рамзи ошиб бормоқда, бунинг учун ҳам Президентимизга рахматлар айтиб қоламиз. Чиндан ҳам, бизнинг кучимиз-бирлик ва аҳилликда, бизнинг қудратимиз эса, меҳр-оқибатда, ҳурматда, ўзаро кўмак, ёрдам ва саҳоватда, бизнинг ютуғимиз эртанги кунга бўлган юксак ишончимиздадир. Бу диёрга менинг меҳрим бўлакча, элнинг кўзи, сўзи бўлиш шарафдир.
Абу Носир Фаробийнинг “Билим, маърифат яхши аҳлоқ ва одоб билан безанмоғи лозим, Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Маърифатнинг энг юқори даражаси инсоннинг ўзини ва мартабасини билишидадир”, Юсуф Ҳос Хожиб “Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлар, Билим кимда бўлса, буюклик бўлар”, каби чуқур фалсафий маъно акс этган фикрларига халқимиз доимо амал қилишлари зарур”.
Президентимизни Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида “Халқимиз шуни яхши билиши керак, олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради”, деган фикрларига барчамиз амал қилмоқдамиз. Халқимизда “Бирники-мингга, мингники-туманга” деган гап бор. Миллат тарбияловчиси устоз ва олимдир. Президентимизнинг мурожаатномасида айтганларидек, “Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун, аввало, илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади” деган гапларига амал қилмоқдамиз.
Шоир Бердақ “Бўлган эмас” шеърида тақдирнинг бевафолиги ҳақида ёзган. Камбағаллашган халқ вакилларининг “Ҳар кимсадан ҳор”, “Ҳар нарсага зор” аҳволи оғир кечаётган-руҳий ва жисмоний изтиробини беклар, бойлар, бийларнинг тўқ, тараллабедод қилиб яшашини чизиб берган. Ҳозир мамлакатимизда Президентимиз томонидан камбағалчиликни тугатишга бўлган эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, шеърда “Эшонларда, муллаларда, имом хатибларда мурувват йўқлиги, бойларда, амалдорларда адолат, ҳақиқат йўқлиги, фуқарода эса, саодат, саҳоват, содиқлик йўқлигидан нолиган”. Бундан ташқари, “Солиқ” асарида ҳам хонликлар даври ижтимоий манзарасини халқнинг тинкасини қуритган, солиқ ва йиғимларнинг халқни беаёв эзиш қуроли эканлигини фош этган. Тенгсизлик, маҳаллий бойлар, амалдорлар, диндорларнинг сотқинлик, хоин-ҳиёнати сабаб илиқ, иссиқ ўтовларда, оқ намат ва парку болишлар устида ястаниб, роҳат фароғатда умр кечирган-бек бойлар, амалдорлар, мулла эшонлар мол-мулклари кўп бўлса ҳам, солиқдан озод қилинган. Ота-онаси йўқ етимларни зўрға боқаётган бир товуғи йўқ, чайлада зўрға кун кўрган камбағалга ўн тиллодан солиқ солганларини асарда қоралаган. Ҳурматли Президентимиз эса, Солиқдан озод қилмоқда, ва камбағалчиликни тугатмоқда.
Янги ривожланаётган Ўзбекистонда Президентнинг Давлат бош назоратчиси лавозимини ташкил қилиш керак, барча соҳаларнинг иш фаолиятини назорат қиладиган ва Президентга ҳисоб берадиган тизим яратиш керак ва бу Президентдан кейин турадиган лавозим бўлиши керак деган таклиф ва тавсиясини бермоқчиман.
Умримизку шому ҳуфтон ораси,

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish