Меҳнат фаолиятимни М.Т.Ойбек номидаги Термиз давлат Педагогика институтининг Сиёсатшунослик кафедрасида ўқитувчилик вазифасидан бошладим.
Меҳнатим давомида Республика миқиёсида ташкил этилган илмий-амалий анжуманларда фаол иштирок этдим. Илмий изланишларимни давом эттириб, 1991-йилда Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика институтининг аспирантура бўлимида ўқиб, Республика давлат архивида, кутубхоналарида, адабиётлар ва тарихий ҳужжатлардан фойдаланиб илмий ишлар олиб бордим,
Республика ва хориж миқиёсида нашр этиладиган журналларда илмий мақолалар эълон қилиб келдим. Ҳаммуалифлар Э.Каримов, С.Рахимовлар билан “Сиёсатшунослик асослари” номидаги ўқув қўлланмасини нашр қилдик, ҳаммуалифлар К.Дадахонов ва С.Турсуновлар билан “Ўзбекистон жумҳурияти мустақиллик йўлида” номли ўқув қўлланмасини нашр қилдик.
Ўзбекистон мустақиллигининг кенг кўламли ҳамкорлик пойдевори номли ўқув қўлланмасини нашр қилдим.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон халқлари тарихи музейи директорининг ўринбосари, тарих фанлари доктори Ғ.Р.Рашидовнинг раҳбарлигида “1971-1990 йилларда Ўзбекистон шаҳарларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёти тарихи” мавзусида илмий ишлар олиб бориб, 1995-йилда А.Навоий номидаги Самарқанд давлат университети тарих факультети қошидаги ихтисослашган илмий кенгашда номзодлик диссертациясини муввафақиятли ҳимоя қилдим,
Меҳнатим давомида ижтимоий-иқтисодий соҳа янгиликларини чуқур англаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маънавий маърифий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қарори бажарилиши ҳақида мунтазам равишда ижобий ишларни олиб бордим.
Термиз давлат университетининг Фуқаролик жамияти кафедраси доценти вазифасида ишлаб келмоқдаман. Олий таълим талабалари учун Сиёсатшунослик фанидан ўқув қўлланма нашр қилдим. Олий таълим муссасалари талабалари учун Этнология фанидан ўқув қўлланма нашр қилдим.
Меҳнат фаолиятимда вилоят ИИБ томонидан “Жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги, Прокуратура органлари томонидан “Қонунбузилиши унинг келиб чиқиш сабаблари ва содир этилишига имконият яратиб бераётган шарт шароитларни бартараф этиш хусусида” ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш ва вояга етмаганларни тарбиялаш тўғрисидаги, Республика ҳудудида ёшлар ўртасида наркотик моддаларнинг тарқалишини олдини олиш юзасидан, Вояга етмаганлар иши юзасидан фуқаролар билан давра суҳбатлари олиб бордим.
Дўстлик маҳалласининг фаоли сифатида фаолият юритиб келаман. Халқ депутатлари Кенгашларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказилган сайловларда ҳам сайлов участкаси аъзоси сифатида фаол ишлаб келмоқдаман.
Бундан ташқари, қатор Халқаро журналларда ўзим ёзган мақолаларимни эълон қилиб келмоқдаман. Жумладан, 2020-йилда Россия федерациясининг Илм ва таълим журналида “Иккинчи жаҳон уруши даврида Сурхондарё аҳолисининг қаҳрамонлиги” мавзусида, 2020-йилда АҚШда Таълимда илм ва инновация журналида “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ривожланиши ва унинг таҳлили” мавзусида, 2020-йилда Ҳиндистон давлатининг нуфузли журналида Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида ижтимоий иқтисодий ривожланиш босқичлари мавзусида, 2021-йилда АҚШнинг Таълимда илм ва инновация журналида “Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётида жанубий ҳудудларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги мақолаларини эълон қилиб илмий изланиб ишлаб келмоқдаман.
Шунингдек, соҳа бўйича адабиётларни ўрганиб таҳлил қилиб келдим. Жумладан 2020-йилда Э.Қобулов томонидан чоп этилган “Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида енгил ва озиқ-овқат саноатининг ривожланиш тарихи: тажриба ва муаммолар” номли монографиясини ўрганиб ижобий тақриз бердим.
Do'stlaringiz bilan baham: |