“Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлур, билим қайда бўлса, буюклик бўлур”. Ю.Х.Хожиб.
Бизнинг хам интиқиб кутаётган, - узоқ йиллар давомида орзуларимиз, ният ва мақсадларимиз қачон амалга ошар экан, фақат Хурматли Президентимиз ёрдами орқали рўёбга чиқиши мумкин. Тараққиёт стратегияси: халқчил давлат хизмати-харакатдан тараққиётга юзланиш даври бошланди. Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмайсан. Отаси боласига, шогирди устозига рақиб, отасининг устига, устозининг ўрнига чиқиб олишга уриниш бор. Ўзингни англа-ўзингни танла шиор. Суқрот. Билимларимизни янгилаб бормоғимиз лозим-билимлар замони бошланган. Инсон хаёти давомида турли хилдаги қийинчиликларга, мусибат ва синовларга дуч келади, уларни ўзининг кучли эътиқоди, сабр тоқади, ғайрат шижоати халоллиги билан енгиб ўтади, маънавий жихатдан чиниқади. Ахлоқий юксакликка кўтарилади. Узр келтириш-замон ёмон бўлса, унга шукур қилиш керак эмас узр айтиш керак замон талабларидан юз ўгириш уларни инкор этмоқ лозим. Лекин хозир замон яхши тарафга ўзгариб ривожланиб бормоқда. Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ. Инсон ўзинг-инсон ўзинг-Сўз илох.
Хақиқат шу қадар ширинки, татиб кўргингиз келади, шу қадар аччиқки , тилингизни куйдиради. Инсоф- иймон дарвозасининг посбони. Сўз чиғаноқ ичидаги гавхар. Хар ким ўз юмушини бажарса, олам гулистон. Бу дунёда инсоннинг бахоси ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади. Хурлик йўқ жойда, хўрлик хукмрон бўлади. Истиқлолга минг бора таъзим қилишга тайёрман. Хар ишки қилмиш одамизод, тафаккур бирла билмиш одамизод. Ватан тараққиёти учун барчамиз бирдек маъсулмиз, халқ фаровонлиги-устивор мақсадимиз.
Бола отасига, ўқувчи устозига, ошиқ маъшуқасига, ходим бошлиғига, амалдор подшоҳга, подшоҳ ўз халқига сўз беради. Подшоҳ сўзининг устидан чиқолмаса, хамма уни маломат қилади. Сўз қудрати ўлган ўлкада хеч нарсанинг қиммати қолмайди. Инсон дардини айтаверади-айтаверади лекин биров пинак бузмайди эътибор бермайди. Газеталар муаммоларни кўтаргани ёзгани билан эътибор бергувчи топилмайди. Телевизор шунчаки вақт ўтказиш учун кўрилади. Радио бир четга улоқтирилади. Энг ёмони китоб ўқилмайди, илм хор бўлади, негаки, илмнинг ўзаги сўздир. Сўз ўлса, у билан ифодаланган хамма эзгу фазилатлар қадрини йўқотади, ота-онага эхтиром, Ватанга мухаббат, хақгўйлик, миллатпарварлик учун босқинчилар неча минг боболаримизни чавақлаб ташлаган, дея китобдан ўқиган боланинг кўзига ёш келмай қўяди.
Сўзни қайлик сайлагандек севиб сайлар. Сўз ярадор бўлса, қўшиқ парвоз қилолмайди. Аслида сўзимиз бизнинг ўзимиздир. Инсон ўз сўзи ва амалига, энг аввало, ўзи ишонмоғи керак. Ана шунда унинг сўзи бошқалар эътиборида маъно касб этади. Японларнинг “Аввал мияни тўйдириш керак, қоринни тўқ миянинг ўзи тўйдириб олаверади” деган гапида улкан хаёт хақиқати мужассам.
“Бундан буён хар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятимизнинг бош мезонига айланади. Маҳалла тинч бўлса юрт тинч бўлади. Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади. Бебахо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни таъминлашга устивор аҳамият қаратамиз . Инсон қадрини улуғлаш- юртимизга яшаётган хар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Юртимизни янада обод қилиш, замонавий уй-жойлар, Янги Ўзбекистон массивларини қуриш асосий вазифаларимиздан бири бўлади. Ишонтириб айтаманки, халқимизнинг хаёти янада фаророн ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. ” Ш.Мирзиёев.
Do'stlaringiz bilan baham: |