Ш. А. Сайдуллаев



Download 360 Kb.
bet5/10
Sana23.02.2022
Hajmi360 Kb.
#135716
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
8-мавзу маърузалар матни

Илмий ҳуқуқий онг – ҳуқуқни тизимга солиб, назарий ўзлаштиришда ифодаланувчи ғоялар, концепциялар, қарашлардан иборат. Бундай ҳуқуқий онгга эга шахслар сифатида юридик йўналишдаги илмий тадқиқот институтлари, олий юридик ўқув юртлари тизимида фаолият кўрсатувчи ҳуқуқшунос олимларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
8.3. ҲУҚУҚИЙ ОНГНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


Ҳуқуқий онгнинг функциялари деганда шахснинг ҳуқуқий доирада ижтимоий фаол юриш-туришига таъсир этувчи асосий йўналишлар тушунилади. Ҳуқуқий онг функциялари тушунчасини унинг субъекти фаолияти натижасида юзага келадиган тизимлашган ғоялар сифатида таърифлаш мумкин.
Ҳуқуқий онгнинг ҳуқуқий тартибга солиш механизмидаги мақсадларига кўра унинг функцияларини қуйидагича таснифлаш мумкин: билиш функцияси, баҳолаш функцияси, ҳуқуқий моделлаштириш (башорат қилиш) функцияси, тартибга солиш функцияси, ғоявий-тарбиявий функция ва бошқалар.
Энди ҳуқуқий онгнинг юқорида қайд этилган функциялари мазмунига эътибор қаратамиз. Ҳуқуқий онг функциялари ичида, даставвал унинг билиш функциясини таҳлил этишни мантиқийлик қоидалари тақозо этади. Ҳуқуқий онгнинг билиш функцияси амалдаги ҳуқуқни, яъни ҳозирги замон ҳуқуқини ҳар тарафлама ўрганишни, унинг хусусиятларини, принципларини, асосий институтларини ҳамда жамиятдаги мавжуд бошқа ижтимоий нормалар билан ўзаро алоқасини ўрганишдан иборатдир. Айни пайтда ҳуқуқий онгнинг билиш функцияси амалдаги ҳуқуқни ўрганиш билан чекланмайди.
Ҳуқуқий онгнинг баҳолаш функцияси умумий тарзда амалдаги ҳуқуққа баҳо беришда ифодаланиб, у ўз ичига ҳуқуқнинг, унинг алоҳида институтларининг, алоҳида нормаларининг самаралилиги ҳақидаги баҳони, уларнинг аҳамияти, ҳаётда кераклиги, фуқаро манфаатига мослиги ё мос эмаслиги, инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириши, ўзида адолат, тенглик, эркинлик каби умуминсоний қадриятларини ифодалаганлиги нуқтаи назаридан бериладиган баҳоларни олади. Билиш-баҳолаш функцияси ҳуқуқ субъектларининг хатти-ҳаракатини, фаолиятини ҳуқуққа мослиги нуқтаи назаридан баҳолашни ўз ичига олади. Шахслар доимо амалдаги ҳуқуққа, атрофдагиларнинг хатти-ҳаракатига, суд, прокуратура, нотариат, адвокатура, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, тадбиркорлар фаолиятига муайян даражада баҳо бериб келади.
Ҳуқуқий онгнинг ҳуқуқий моделлаштириш функцияси. Адабиётларда ушбу функция башоратлаш функцияси деб ҳам юритилади. Маълумки, ҳуқуқнинг яратилишида ҳуқуқий онгнинг ўрни жуда аҳамиятли. Шу боис ҳуқуқий онг ҳуқуқ нормаларини яратишнинг муайян бир воситаси сифатида майдонга чиқади. Ҳуқуқий онг амалдаги ҳуқуқни такомиллаштириш, уни замон талаб ва эҳтиёжлари асосида мукаммаллаштиришда кўрсатма, мўлжал, белгиловчи ролни ўтайди.
Зеро, янги ҳуқуқ нормасини яратиш ёки амалдаги ҳуқуқ нормаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, уларни такомиллаштириш ҳақидаги фикрлар, қарашлар дастлаб ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида бевосита ва билвосита қатнашадиган тегишли субъектларнинг ҳуқуқий онгида вужудга келиб шаклланади. Сўнгра ҳуқуқий онг орқали ўтган фикрлар тегишли тартиб ва асосларда ҳуқуқий нормаларда ўзининг ифодасини топади.
Ҳуқуқий онгнинг тартибга солиш функцияси ўзига хос ўрин тутади. Зотан, амалдаги ҳуқуқ нормаларига фуқароларнинг риоя этишларида юқори даражадаги ҳуқуқий онгнинг ўрни ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Қонун нормаларида мустаҳкамланган қоидалар ҳар бир ҳуқуқ субъектининг онгли иродавий фаолияти орқали рўёбга чиқади. Фуқароларда қонун нормаларига, унинг талабларига ҳурмат ҳисси, уларнинг тўғри ва зарурий қоидалар эканлигига ички ишончи қанчалик юқори бўлса, уларнинг ижро этилиши даражаси ҳам ўшанга монанд равишда бўлади. Жамияда ҳуқуқий онг даражаси қанчалик баланд бўлса, шунчалик қонунийлик кучаяди, инсонларда қонунларнинг зарурлиги ва фойдалилиги ҳақида фикрлар мустаҳкамланади, уларда ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасизлик ёндашуви шаклланади.
Ҳуқуқий онгнинг яна бир муҳим функцияси ғоявий-тарбиявий функциядир. Ҳуқуқий онг ҳаракати доирасида мазкур функциянинг аҳамияти муҳимдир. Чунки ҳуқуқий онг инсонда қонунга итоаткорликни, амалдаги ҳуқуқий норма ва қоидаларга риоя этиш зарурлигини, бундай хулқ-атвор фақат ҳуқуқ субъекти учун эмас, балки жамият учун ҳам фойдали эканлигини чуқур англаб етиш ва ичдан ишониш учун асос бўлиб хизмат қилади. Фуқаролар қонун нормаларига риоя этишлари учун улар қонуннинг жамият учун керак, зарур ва фойдали эканлигини, унда умумий манфаатлар мужассамлигини чуқур тушуна билишлари керак. Башарти фуқарода қонунларнинг кераклиги, қадр-қиммати ҳақидаги фикри, ички ишончи чуқур бўлмаса, бу ҳолда турли ҳаётий ҳолатлар ва вазиятларда қонунга итоаткорлик доирасидан чиқиб кетиш хавфи мавжуд бўлади1.
Ҳуқуқий онгнинг ғоявий-тарбиявий функциясига бутун инсоният учун қадрли бўлган умуминсоний қадриятларни тарғиб этиш хос бўлади. Адолат, қонунга итоаткорлик, инсонпарварлик, меҳр-мурувват, муҳтожларга ёрдам каби асрий қадриятлар халқимизнинг азалий қадриятлари ҳисобланади ва улар бугунги кун ҳуқуқий тизимида ўзининг ифодасини топган.

Download 360 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish