2. ИНСТИТУТ МАЖБУРИЯТЛАРИ:
2.1. Амалиёт бошланишидан 1 ой олдин корхона (ташкилот)ларга малакавий амалиётни ўташ графиги ва дастурини келишиб олиш учун мутасаддиларни юбориш;
2.2. Корхона (ташкилот)га амалиёт бошланишидан бир ҳафта олдин малакавий амалиётга юборилаётган талабалар рўйҳатини тақдим этиш;
2.3. Корхона (ташкилот)ларга амалиётчи – талабаларни амалиёт ўтказиш режасига мувофиқ ўз вақтида юборилаётган раҳбарларига услубий ёрдам кўрсатиш;
2.4. Амалиёт раҳбарлари сифатида малакали профессор, доцент ва ўқитувчиларни ажратиш;
2.5. Корхонада таълим хизматларини кўрсатиш бозорини ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда институт ва корхона раҳбариятига маълумотларни тақдим этиш;
2.6. Корхона (ташкилот) мутахассислари билан амалиёт ўтказишга доир маърузалар, экскурсиялар, шу корхона, ташкилотлар базасида ўқув машғулотлари ўтказишни ташкил этилиши режасини тузиб чиқиш;
2.7. Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича ўтказилган йўриқномалар
сифатини назорат қилиш, шунингдек, амалиётчи – талабаларни сифатли амалиёт ўтаётганлигини ўрганиб бориш;
2.8.Талабаларни корхона (ташкилот) тузилмаси фаолиятлари ҳамда илғор иш тажрибалар, технологиялар билан тўлиқ танишишларини ташкил этиш;
2.9.Талабаларга амалиёт давомида доимий услубий ёрдам бериш;
2.10. Талабаларнинг корхона (ташкилот) ишчи хизматчилари учун белгилаб қўйилган ички – тартиб қоидаларига, меҳнат интизомига қатъий риоя этишларини таъминлаш;.
2.11. Амалиёт бўйича талабалардан якуний ҳисоботларни қабул қилиш ва хулосалар бериш, энг тиришқоқ, иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни институт ректори томонидан тақдирланишларини ташкил этиш.
Шартномани амал қилиш муддати ____.____._______ йилдан-____.____._______гача.
3. ТОМОНЛАРНИНГ ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРМАГАНЛИГИ
УЧУН МАСЪУЛИЯТИ
3.1. Томонлар меҳнат қонунларида ва олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиётини ўташ қоидаларига, харакатдаги техника хавфсизлиги қоидаларига зид равишда ўзларига юклатилган вазифаларни бажармаганликлари учун жавобгардирлар;
3.2. Тузилган шартнома таалуқли бўлган ҳар қандай келишмовчиликлар белгиланган тартибларда ҳал этилиши лозим;
3.3. Шартнома ҳар иккала томондан имзо чекилгандан кейингина кучга киради;
3.4. Мазкур шартномага доир ҳар қандай келишмовчиликлар давлат арбитражи орқали ҳал этилади;
3.5. Томонларнинг юридик манзилгоҳлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |