Ш. А. Маннонов номли “ёш бухгалтерлар клуби”



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/80
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#241512
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   80
Bog'liq
2015 05 30

Биринчи қоида, дастлаб асосий стандартларни ўрганишга эътибор 
бериш. Хар бир алоҳида стандартларни бирма-бир ўрганишнинг зарурияти 
йўқ, бунинг ўрнига бошқа стандартлар учун асос бўладиган стандарт ѐки 
кўп учрайдиган бизнес фаолияти стандартларини ўрганишга эътиборни 
қаратиш. 


13 
Иккинчи қоида, амалиѐтда стандартлардан кўпроқ фойдаланиш. 
Стандартларни ўқиб хотирада сақлаб қолишнинг ўзи мураккаб, шунинг 
учун аксарият МҲХСларни амалиѐтда қўллаш ўрнига, ўрганишни давом 
эттиришади. Стандартларни амалиѐтда қўллаш орқали МҲХСни ўрганиш 
самарадорлигини оширишга эришиш мумкин. 
Республикамиз тадбиркорлик хўжалик субъектлардаги бухгалтерия 
ҳисоби фаолиятига МҲХС тадбиқ қилиниши, уларда рақобат кураши учун 
замин ҳозирлайди, ҳамда хизмат кўрсатиш савиясини оширишга олиб 
келади, бухгалтернинг ўз устида мутазам изланишлар олиб боришга 
ундайди. Бундан ташқари МҲХСга ўтиш хўжалик субъектлари учун қулай 
ва хорижлик инвесторларни жалб қилиш йўналишларидан ҳисобланади 
хамда уларни халқаро миқиѐсда фаолиятларини амалга ошириш ва 
кенгайтириши учун асос бўлиб хизмат қилади. 
Республикамиз хўжалик юритувчи субъектлардаги бухгалтерия 
ҳисоби ва ҳисоботини молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларга 
мувофиқлаштириш хусусида хулоса сифатида қуйидагиларни таъкидлаш 
мумкин: 
биринчидан, ҳар бир хўжалик субъекти асл ва сўнги нусҳадаги 
МҲХС тўпламини сотиб олиши ѐки Молия вазирлиги ва бошқа ташкилот 
томонидан марказлашган ҳолда стандартлар тўпламини сотиб олиши ва 
МҲХСга киритилаѐтган ўзгаришлар билан таъминланиб туришни ташкил 
қилиши, шунингдек, МҲХСни аслини инглиз тилида ўқиш ва ишлатиш 
малакасини ошириш учун бухгалтерлар ходимларнинг мунтазам равишда 
ўқитиб борилишини таъминлаш; 
иккинчидан, хўжалик субъектлари йиллик ҳисоботларини ўзлари 
мустақил равишда МҲХСга асосланган ҳолда тузишлари, агар ташқи 
аудитор ѐрдами хизматидан фойдаланилган тақдирда, ушбу ҳисоботни 
бошқа аудиторлик ташкилоти томонидан қайта текширилишини 
таъминланиши, субъект томонидан тайѐрланаѐтган йиллик ҳисобот имкон 
қадар кенг таҳлилий маълумотларни қамраб олиши, хўжалик субъект ва 
унинг харидорлари ва мол етказиб берувчиларининг тижорат сирларини 
ошкор қисмаслиги лозим. Бу борада иқтисодиѐти ривожланган давлатлар 
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимларини ўрганиш ва ютуқларидан 
фойдаланилиш; 
учинчидан, субъектларда ҳисоботларни МҲХСлари асосида 
шакллантириш имконини берувчи дастурий таъминот ишлаб чиқилиши 
лозим. Зеро, айрим ҳолларда инвестор ѐки бошқа манфаатдор шахс учун 
нафақат йил якуни бўйича, балки йил ўртасидаги жорий маълумотлар 
керак 
бўлади, 
шунингдек, 
Молия 
вазирлигида 
тадбиркорлик 
субъектларини МҲХСга мувофиқлаштириш бўлимини ташкил қилиш; 
тўртинчидан, Ўзбекистонда МҲХСлари бўйича етук мутахассис 
бўлиб ҳисобланаѐтган ташқи аудиторлик ташкилоти ҳодимлари билан ўқув 


14 
амалий семинарлар ташкил қилиниши юқори самара келтиради. Ушбу 
ўқув амалий семинарлар марказлашган тартибда Молия вазирлиги, 
шунингдек, бухгалтерлар ва аудиторларнинг мустақил ташкилотлари ва 
ассоциациялари томонидан ташкил қилиниши ҳамда хўжалик юритувчи 
субъект ва аудиторлик ташкилоти томонидан шартнома асосида қўшимча 
хизмат сифатида ташкил қилиниши мақсадга мувофиқ; 
бешинчидан, 
МҲХСларини 
қўллашда 
вужудга 
келаѐтган 
муаммоларни мухокама қилиш йўли билан ечимини топиш мақсадида 
Молия вазирлиги ѐки мустақил малакавий бухгалтерлар ва аудиторлар 
уюшмаларининг интернет сайтида ѐки бошқа алоҳида сайтда муҳокама 
саҳифаси 
очилиши 
ва 
хўжалик 
субъектлари 
ва 
аудиторлик 
ташкилотларининг етук ва малакавий ходимларидан иборат гуруҳга ушбу 
интернет саҳифасини юритилиши шартнома асосида топшириш. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish