Ш. А. Маннонов номли “ёш бухгалтерлар клуби”


И Н Т Е Л Л Е К Т У А Л М У Л К О Б Ъ Е К Т Л А Р И



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/80
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#241512
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   80
Bog'liq
2015 05 30

И Н Т Е Л Л Е К Т У А Л М У Л К О Б Ъ Е К Т Л А Р И 
Интеллектуал фаолият натижалари 
Муаллифлик ҳуқуқи 
объектлари
Фан, адабиѐт ва санъат 
асарлари 
Патент ҳуқуқи (саноат мулклари) объектлари
Фуқаролик муомаласи иштирок-
чиларининг, товарлар, ишлар ва 
хизматларнинг хусусий аломат-
ларини акс эттирувчи воситалар 
Ихтиро ҳуқуқи 
Фирма номлари
Эшиттириш ташкилотлари-
нинг ижролари, фонограм-
малари ва эшиттиришлари
Саноат намунасига ҳуқуқ 
Товар белгилари
ЭҲМ учун дастурлар ва 
маълумотлар базаси 
Селекция ютуқлари 
ҳуқуқи 
Хизмат кўрсатиш белгилари
Ошкор этилмаган ахборот, шу 
жумладан ишлаб чиқариш 
сирлари (ноу-хау) 


33 
жадвал. 
Табиий объектлардан фойдаланиш ҳуқуқи тавсифи
1
 
Номоддий актив 
тури 
Умумий характеристика 
Объектларни яратиш ва 
фойдаланишга доир 
муомалаларни тартибга 
солувчи қонун 



Ер участкасидан 
фойдаланиш 
ҳуқуқи 
Ер участкасидан хўжалик ва бошқа 
мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқи. Ер 
участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига 
эгалик қилиш, уни шу хўжалик мулки 
сифатида берилишини билдирмайди. 
Ташкилот фақат мазкур ердан уни 
тассарруф 
қилиш 
ҳуқуқисиз 
фойдаланиши мумкин. 
Ер кодекси, 
«Мулкчилик 
тўғрисида»ги қонун, 
1990 й (1993 й. ўзг.), 
«Концессия 
тўғрисида»ги қонун 
1995 й. 30 август, 
―Фермер хўжалиги 
тўғрисидаги‖ги қонун, 
2004 йил 26 август 
Ер остидан 
фойдаланиш 
ҳуқуқи 
Ер 
остидан 
фойдаланиш 
ҳуқуқи. 
Масалан, фойдали қазилмаларни қазиб 
олиш 
«Ер ости бойликлари 
тўғрисида»ги қонун 
2002 йил 13 декабрь 
Ер ости 
бойликлари 
ҳақида геологик 
ва бошқа 
муълумотлар 
ҳуқуқи 
Ер ости таркиби, ер остидаги фойдали 
қазилмалар ҳақида, уларни қайта 
ишлаш шароитлари, шунингдек геоло-
гик карталар, ҳисоботлар ва бошқа 
материаллардаги ер ости бойликлари-
нинг сифати ва хусусиятлари ҳақидаги 
маълумотлардан фойдаланиш. 
«Ер ости бойликлари 
тўғрисида»ги қонун 
2002 йил 13 декабрь 
Номоддий активларнинг бу тури ўзининг мазмунига кўра сотилган 
корхона балансида турган мулкларнинг баҳоси билан сотиб олган корхона 
томонидан тўланган ҳақиқий баҳо ўртасидаги фарқ сифатида ифодаланади. 
Кўриниб турибдики, номоддий активларнинг бу тури одатда бир корхона 
томонидан қандайдир бошқа бирон бир корхонани сотиб олишда вужудга 
келади.
Мамлакамизда амалдаги меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, номоддий 
активларнинг иқтисодий моҳиятини ва уларнинг аграр сектор 
иқтисодиѐтига хос хусусиятларини назарий таҳлил қилиш натижасида 
аграр сектор корхоналарида номоддий активлар таркиби қуйидагича 
шакллантирилди (3-расм).
1
Мавжуд ҳуқуқий-меъѐрий манбалар асосида тадқиқотчи томонидан тузилган. 


34 
3-расм. Аграр соҳада номоддий активлар таркиби
1
1
Муаллиф тадқиқотлари асосида шакллантирилган 
Инте
ллек
ту
ал му
лк 
об
ъек
тлари
АС
М
к
орх
она
лари
но
мо
дди
й а
кт
ив
лар
и 
М
уа
ллиф
лик
в
а ѐ
нд
ош
ҳ
уқ
уқ
лар 
об
ъек
тлари
Сан
оа
т му
лки
об
ъек
тлари
Но
у-
ха
у в
а 
Э
Ҳ
М 
да
ст
ур
лари
Маълу
мо
тлар 
ба
зас
и 
Инте
гра
л 
мик
ро
сх
ем
алар 
топо
ло
ги
яс
и 
Но
у-
ха
у 
ИТ
И ша
ртн
ом
ас
и б
ўй
ич
а 
ишла
б чи
қи
ш ч
оп
қ
или
ш 
ҳу
қу
қи
Ишлаб ч
иқ
иш
ҳ
уқ
уқ
и 
Қ
иш
ло
қ 
хў
жали
к 
эк
инл
арин
и 
парва
риш
лан
инг 
янги 
технол
огия
лари
ҳ
уқ
уқ
и 
Қ
иш
ло
қ 
хў
жали
к 
ҳайв
онла
рини
ў
стири
ш 
ва
са
қлаш
усули
га
б
ўлга
н 
ҳу
қу
қ 
Қ
ишл
оқ
х
ўж
ал
ик 
ма
ҳс
ул
отла

ин
и 
қа
йт
а 
ишл
аш те
хно
ло
-гия
си
га
бў
лга
н 
ҳу
қу
қ 
Индивиду
аллаш
тир
и
ш
в
оси
та
лари
Тов
ар б
елг
ила
ри
Сав
до б
елг
ила
ри
Хиз
м
ат
к
ўрс
ат
иш
белг
ила
ри
Фир
м
а н
омлари
Т
иж
ора
т 
белг
ила
ри
Ҳ
уқ
уқ
ий
му
ҳофаз
а 
об
ъек
тлари
Их
тиро
лар
Сан
оа
т н
амун
алари
С
еле
кц
ия
ю
ту
қлари
Фойда
ли мо
де
ллар
Еруч
ас
тк
ала
ри
ва
бош
қа 
таби
ий
ре
сурс
ла
рда
н 
фой
да
ла
ни
ш 
ҳу
қу
қи
Ер уч
ас
тк
ал
ари
ижа
рас
и 
ҳу
қу
қи


35 
НОМОДДИЙ АКТИВЛАРГА АМОРТИЗАЦИЯ ҲИСОБЛАШ 
УСУЛЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ 
Вафоев А.У. – ТошДАУ, ассистент 
Давлетов И.Р. – ТошДАУ, катта илмий ходим-изланувчи 
Номоддий 
активларга 
амортизация 
ҳисоблаш 
корхонанинг 
харажатлари ҳажмига ҳамда номоддий активларнинг Бухгалтерия 
балансида акс эттириладиган қолдиқ қиймати суммасига катта таъсир 
кўрсатади. Бу кўрсаткичлар эса корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил 
қилишда қўлланиладиган кўрсаткичларга ҳам ўзига яраша таъсири 
мавжуд.
Шу сабабли номоддий активларга амортизация ҳисоблаш 
усулларини танлаш корхонанинг молиявий стартегиясини танлашда бошқа 
омиллар қаторида эътиборга олиниши лозим.
Номоддий 
активларга 
амортизация 
ҳисоблаш 
Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ кодекси ҳамда 7-сонли ―Номоддий активлар‖ номли 
бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (кейинги ўринларда БҲМС) билан 
тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасида 
номоддий активларга амортизация ҳисоблашнинг қуйидаги тартиби 
белгиланган:
―... Номоддий активлар учун қилинган харажатлар солиқ тўловчи 
томонидан, уларнинг бошланғич қиймати ва унумли фойдаланилиши 
муддатидан, лекин солиқ тўловчининг фаолияти муддатидан ортиқ 
бўлмаган муддатдан келиб чиққан ҳолда, ҳисоблаб чиқилган нормалар 
бўйича ҳар ойда эскириш тариқасида жами даромаддан чегириб 
ташланади. 
Номоддий активлар объектидан унумли фойдаланиш муддатини 
аниқлаш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ѐки чет 
давлатнинг қўлланилиши мумкин бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ, 
шунингдек номоддий активлардан фойдаланишнинг тегишли шартномалар 
билан боғлиқ унумли муддатидан келиб чиққан ҳолда патентнинг, 
гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва (ѐки) интеллектуал мулк 
объектларидан фойдаланиш муддатларининг бошқа чекланишларидан 
келиб чиққан ҳолда амалга оширилади‖. 
7-сонли ―Номоддий активлар‖ номли БҲМСда амортизация 
ҳисоблашнинг қуйидаги усуллари кўзда тутилган:
- амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш;
- бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни 
ҳисоблаш (ишлаб чиқариш) усули. 
- икки баравар амортизация меъѐри билан қолдиқни камайтириш усули; 


36 
- йиллар суммаси усули (кумулятив усул)
1

Номоддий активларга (кейинги ўринларда – НМА) амортизация 
ҳисоблаш усулларининг ҳар бирининг афзалликлари ва камчиликларини 
қуйидаги мисол ѐрдамида таҳлил қиламиз.
Фараз қилайлик, корхонада интеллектуал мулк объектига мутлоқ 
ҳуқуқ мавжуд. Бухгалтерия ҳисобига ушбу ҳуқуқ НМА сифатида 
10 000 000 сўм бошланғич қиймат билан қабул қилинган ҳамда ундан 5 
йил давомида фойдаланиш кўзда тутилган. НМАдан фойдаланган ҳолда 
фойдали хизмат муддати (5 йил) давомида 100 000 дона маҳсулот ишлаб 
чиқарилиши режалаштирилган.
А) амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш. 
Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида 
амортизация тенг маромда, НМАни фойдали хизмат муддати мобайнида 
уларнинг амортизацияланадиган қийматидан келиб чиққан ҳолда тенг 
улушларда ҳисобланади. Яъни бу ҳолатда ушбу НМАга ҳисобланган 
йиллик амортизация суммаси қуйидагича бўлади:
Йиллик 
амортизация 
суммаси 

НМАнинг 
бошланғич қиймати 

10 000 000 сўм 
= 2 000 000 сўм/йил
НМАнинг фойдали 
хизмат муддати 
5 йил 
Ушбу 
усулда 
амортизация 
ҳисобланганида 
НМАнинг 
амортизацияланадиган қиймати унинг хизмат муддати давомида тегишли 
харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқарилади (тақсимланади). Усул 
амортизация меъѐри фойдали хизмат муддатининг давом этиш вақтига 
боғлиқлигига асосланган. Бунда 5 йил давомида ҳисобланган амортизация 
суммаси қуйидагича бўлади:
1-жадвал 
НМАга тенг маромли (тўғри чизиқли) усулда амортизация ҳисоблаш 
Йиллар 
Бошланғич 
қиймат 
Йиллик 
амортизация 
суммаси 
Жамғарилган 
амортизация 
суммаси 
Қолдиқ 
қиймати 
1-йил
10 000 000
2 000 000
2 000 000
8 000 000
2-йил
10 000 000
2 000 000
4 000 000
6 000 000
3-йил
10 000 000
2 000 000
6 000 000
4 000 000
4-йил
10 000 000
2 000 000
8 000 000
2 000 000
5-йил
10 000 000
2 000 000
10 000 000

Жадвалдан кўриниб турибдики, 1) НМАнинг фойдали хизмат 
муддати давомида йиллик амортизация суммаси бир хил, 2) НМА бўйича 
1
7-сонли ―Номоддий активлар‖ номли БҲМС, 46-47-бандлари.


37 
жамғарилган амортизация суммаси бир текисда ошиб боради, 3) НМАнинг 
қолдиқ қиймати бир маромда камайиб боради.
Бир маромда (тўғри чизиқли) усулда амортизация ҳисоблашни НМА 
объекти фойдали хизмат муддати давомида бир маромда даромад 
келтиради ҳамда унинг фойдалилиги камайиши бир маромда содир бўлади 
деб қабул қилинган ҳолларда фойдаланиш зарур.
Б) бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни 
ҳисоблаш (ишлаб чиқариш) усули. 
Ушбу усул НМАга амортизация ҳисоблаш улардан фойдаланган 
ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига боғлиқ бўлган ҳолларда 
қўлланилади. Бунда ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 
натурал ҳажмини НМА бошланғич қийматининг НМА фойдали хизмат 
муддати давомида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган маҳсулот 
ҳажмига бўлган нисбатига кўпайтириш йўли билан аниқланади:
Ҳисобот давридаги 
амортизация 
суммаси 

Ҳисобот даврида ишлаб 
чиқарилган маҳсулот, 
натурал кўрсаткичда 
х 
НМА бошланғич қиймати 
Режалаштирилган ишлаб 
чиқариш ҳажми 
Фараз қилайлик, корхона НМА объектидан фойдаланиган ҳолда 1-
йилда 16 800 дона, 2 йилда 26 400 дона, 3 йилда 25 000 дона, 4-йилда 
17 500, 5-йилда 14 300 дона маҳсулот ишлаб чиқарган.
2-жадвал
НМАга бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда эскириш 
ҳисоблаш 
Йиллар 
Бошланғич 
қиймат 
Иш 
ҳажми, 
дона 
Йиллик 
амортизация 
суммаси 
Жамғарилган 
амортизация 
суммаси 
Қолдиқ 
қиймати 
1-йил
10 000 000
16 800
1 680 000
1 680 000
8 320 000
2-йил
10 000 000
26 400
2 640 000
4 320 000
5 680 000
3-йил
10 000 000
25 000
2 500 000
6 820 000
3 180 000
4-йил
10 000 000
17 500
1 750 000
8 570 000
1 430 000
5-йил
10 000 000
14 300
1 430 000
10 000 000

Ушбу жадвал маълумотларидан йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 
билан йиллик амортизация суммаси ўртасида боғлиқлик мавжудлиги 
кўринади. Яъни жамғарилган амортизация суммаси ишлаб чиқариш 
ҳажмига мос ҳолда ошиб борса, НМАнинг қолдиқ қиймати шунга мос 
ҳолда камайиб боради. Ушбу усул иқтисодий жиҳатдан асосланган усул 
ҳисоблансада, ушбу усулдан НМАнинг фойдали хизмат муддати ҳамда 
ундан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмини аниқ 
ҳисоблаш мумкин бўлган ҳолларда қўлланилиши лозим.


38 
Ушбу усулдан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқариш 
жараѐнида фойдаланилган НМА объектлари билан боғлаш имконияти 
мавжуд бўлган ҳолатларда қўллаш мумкин.
В) икки баравар амортизация меъѐри билан қолдиқни камайтириш 
усули.
Ушбу усулдан НМАдан фойдаланиш натижасида олинадиган 
даромаднинг камайиш тенденцияси мавжуд бўлган ҳолларда фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир. Бунда йиллик амортизация суммаси НМАнинг 
фойдали хизмат муддатидан келиб чиққан ҳолда аниқланган амортизация 
ставкасининг иккиланган кўрсаткичини қўллаган ҳолда НМАнинг 
амортизация ҳисобланмаган қийматидан ҳисобланалади.
Бизнинг мисолимизда НМАнинг фойдали хизмат муддати 5 йил 
бўлганлиги учун амортизация ҳисоблашнинг иккиланган ставкаси 40%га 
(100%/5 йил*2) тенг.
3-жадвал 
НМАга камайиб борувчи қолдиқ усулида амортизация ҳисоблаш 
Йиллар 
Бошланғич 
қиймат 
Йиллик амортизация суммаси 
Жамғарилган 
амортизация 
Қолдиқ 
қиймати 
1-йил
10 000 000
10 000 000 х 40%= 
4 000 000 4 000 000
6 000 000
2-йил
10 000 000
6 000 000 х 40%= 
2 400 000 6 400 000
3 600 000
3-йил
10 000 000
3 600 000 х 40%= 
1 440 000 7 840 000
2 160 000
4-йил
10 000 000
1 160 000 х 40%= 
864 000
8 704 000
1 296 000
5-йил
10 000 000
1 296 000 х 40%= 
518 400
9 222 400
777 600
Жадвалдан кўриниб турибдики, қатъий амортизация меъѐрий 
НМАнинг йил бошига бўлган қолдиқ суммасига нисбатан қўлланилади 
ҳамда амортизация суммаси йилдан-йилга камайиб боради.
Г) йиллар суммаси усули (кумулятив усул). 
Агар корхона ҳисоб-китобига мувофиқ НМА объекти қийматини 
тезди ҳисобдан чиқариш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлса, 
йиллар суммаси усулини қўллаш лозим.
Ушбу усулда йиллик амортизация суммаси НМА объектининг 
фойдали хизмат муддати йили ва фойдали хизмат муддати йиллари 
йиғиндиси нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

= N x 
N+1 
= 5 x
5+1 
=15 




39 
4-жадвал 
НМАга йиллар суммаси усулида амортизация ҳисоблаш 
Йиллар 
Бошланғич 
қиймат 
Йиллик амортизация суммаси 
Жамғарилган 
амортизация 
Қолдиқ 
қиймати 
1-йил
10 000 000
10 000 000 х 5/15= 
3 333 333 3 333 333
6 666 667
2-йил
10 000 000
10 000 000 х 4/15= 
2 666 667 6 000 000
4 000 000
3-йил
10 000 000
10 000 000 х 3/15= 
2 000 000 8 000 000
2 000 000
4-йил
10 000 000
10 000 000 х 2/15= 
1 333 333 9 333 333
666 667
5-йил
10 000 000
10 000 000 х 1/15= 
666 667
10 000 000

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, энг кўп амортизация 
суммаси биринчи йилга тўғри келади. кейинги йилларга келиб йиллик 
амортизация суммаси секинлик билан камайиб борса, жамғарилган 
амортизация ўсиб боради. Шунга мос ҳолда НМАнинг қолдиқ қиймати ҳам 
камайиб боради.
Барча усуллардан фойдаланган ҳолда ҳисобланган йиллик 
амортизация суммасини қуйидаги графикда акс эттирамиз (расм).

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish