Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

Психик фаоллик - бу нормал ривожланаётган 
боланинг атроф оламдаги предметларни, инсоний муносабатларни 
билишга нисбатан қизиқишдир. Психик фаоллик деганда, болани ўзини 
билишга нисбатан эҳтиёжи ҳам тушунилади. Мактабга биринчи бор 
келган болада қатор қийинчиликлар юзага келади. Уларнинг, аввало, бир 
қанча мактаб қоидаларига бўйсуниши қийин кечади. Бошланғич синф 
ўқувчиси учун энг қийин қоида бу дарс вақтида жим ўтиришдир. 
Ўқитувчилар ўқувчиларнинг доимо жим ўтиришларига ҳаракат 
қилишади, лекин камҳаракатли, пассив, қуввати кам бўлган ўқувчигина 
дарс жараёнида узоқ вақт жим ўтира олади. 


Биринчи синфнинг биринчи кунларидан бошлаб бола енгиши керак 
бўлган бир қанча қийинчиликларга учрайди. Бу қийинчиликлар: мактаб 
ҳаётини ўзлаштириш, янги кун тартибини яратиш ва унга мослашиш, у 
учун янги бўлган синф жамоасига қўшилиш, хатти-ҳаракатларини 
чегараловчи қоидаларни қабул қилиш, ўқитувчи билан муносабатларни 
ўрнатиш, оилавий муносабатларни қабул қилиш в.ҳ. Бундай вазиятларда 
катталар, яъни устоз ва ота-оналар болаларга албатта ёрдам беришлари 
зарур. 
Биринчи бор мактабга келган бола ҳали ўзини тўлиқ англаши ва ўз 
хатти-ҳаракатларини аниқ билиши қийин. Фақат ўқитувчигина болага 
меъёрлар қўйиши, уларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолаши, ўз хатти-
ҳаракатларини бошқалар билан мослаштиришга шароит яратиши мумкин. 
Бошланғич синфда ўқувчилар ўқитувчи томонидан қўйиладиган янги 
талаблар ва шартларни қабул қиладилар, шунингдек уларнинг 
қоидаларига тўла амал қилишга ҳаракат қиладилар.
Ўғил болалар ва қизлар ривожланиш темпидаги ўзгаришлар сақланиб 
қолади. Қиз болалар ҳамма томондан ривожланишда ўғил болалардан 
олдинга ўтиб оладилар. Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг асосий 
фаолияти ўқиш ҳисобланади. Боланинг мактабга бориши, унинг
психологик ривожланиши ва хулқ-атворидаги ўрни ниҳоятда
катта. Бу даврда ахлокий хатти-ҳаракат коидалари ўзлаштирилади, шахснинг 
ижтимоий йўналиши таркиб топа бошлайди. 
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ахлокий онглари I ва IV 
синфдаги ўқиш мобайнида муҳим ўзгаришларга учрайди ва ахлокий 
сифатлар, билим ва тасаввурлар сезиларли даражада бойийди. 
Бола ўқув фаолиятида ўқитувчи раҳбарлигида инсоний анъаналар
асосида ҳаракат қилишга ўрганади, ўз иродасини ўқув мақсадларига 
эришиш учун машқ қилдиради. Ўқув фаолияти боладан нутқ, диққат,
хотира, тасаввур ва тафаккурини керакли даражада ривожланишини 
талаб этган ҳолда, бола хулқ-атворининг ривожланиши учун янги 
шароитларни яратади. Кичик мактаб даври бу англанилган ва ихтиёрий 
хатти-ҳаракатларга ўтиш давридир. Бола фаол равишда ўзини ўзи 
бошқаришга, қўйилган мақсадларга кўра ўзининг фаолиятини ташкил 
этишга ўрганиш давридир. Кичик мактаб даврида хатти-ҳаракатларнинг янги 
шаклларини пайдо бўлиши бевосита ўқув фаолияти билан боғлиқдир. Ҳеч 
бир ўқитувчи мактабга биринчи бор келган боладан ўзи ўргатмаган 
арифметик мисол ва масалаларни ечишни талаб этмайди, лекин афсуски, 
жуда кўп ўқитувчилар улардан қунт билан ўқишни, уюшқоқликни, 
маъсулиятлиликни, тартибга аниқ риоя этишни талаб этадилар. Ваҳоланки, 
ушбу кўникмалар ўқитувчи томонидан маълум одат ва малакаларга 
ўргатилинганидан сўнггина пайдо бўлади. 
Ихтиёрий равишда ҳаракат қилиш лаёқати бутун кичик мактаб даври 
давомида шаклланади. Психик фаолиятнинг олий шакли сингари ихтиёрий 
хатти-ҳаракатлар уларнинг шаклланишини асосий қонунига бўйсунади. 
Унга кўра янги хатти-ҳаракатлар аввало катталар билан бўлган умумий 


фаолиятда юзага келиб, бола шундай хатти-ҳаракатларни ташкил этиш
имкониятларини ўрганади ва шундан кейингина у боланинг индивидуал 
хатти-ҳаракат усулига айланади. Катталар болаларни амалий
жиҳатдан ўз вақтларини тўғри тақсимлаш борасида яхши ўқиш,
ўйнаш, сайр қилиш ва бошқа нарсалар билан шуғулланиш 
қоидаларига ўргатадилар. Демак, оилада бола у билан
ҳисоблашадиган, маслаҳатлашадиган янги бир ўринни эгаллайди.
Кичик мактаб даври бу ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар давридир. 
Шунинг учун ҳам ривожланишнинг шу босқичида ҳар бир бола эришган 
мувафаққиятлар даражаси ниҳоятда муҳим ҳисобланади.Агар шу ёшда бола 
билиш, ўрганиш қувончини ҳис этмаса,ўқиш малакаларини эгаллай олмаса, 
дўстлашишни билмаса, ўзига нисбатан, ўз имконият ва лаёқатларига 
нисбатан ишончли бўла олмаса, бу ишларни келгусида амалга ошириш 
қийинроқ бўлиб, боладан юқори руҳий ва жисмоний зўриқишни талаб 
этади. 
Бу даврда боланинг "Мен шуни хоҳлайман” мотивидан "Мен шуни 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish