Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Ўсмирлик –  болаликдан катталикка ўтиш



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

Ўсмирлик – 
болаликдан катталикка ўтиш даври бўлиб, физиологик ва психологик 
жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари билан характерланади. Бу босқичда 
болаларнинг жисмоний ва психик тараққиёти жуда тезлашади, ҳаётдаги 
турли нарсаларга қизиқиши, янгиликка интилиш ортади, характери 
шаклланади, маънавий дунёси бойийди, зиддиятлар авж олади. Ўсмирлик 
балоғатга етиш даври бўлиб, янги ҳислар, сезгилар ва жинсий ҳаётга 
тааллукли чигал масалаларнинг пайдо бўлиши билан ҳам характерланади Бу 
ёшда ўсмир ривожида кескин ўзгаришлар рўй бера бошлайди. Бу 
ўзгаришлар физиологик ҳамда психологик ўзгаришлардир. Бўйга ўсиш 
бир текис бормайди: қиз-болалар 5-7 см ўссалар, ўғил болалар 5-10 см 
ўсадилар. Бўйига караб ўсиш пайсимон илк суякларнинг узунлашиши ва 
умуртқа қисмининг катталашиши ҳисобига рўй беради. 
Оғиз бўшлиғи ва ҳалқумдаги ўзгаришлар оқибатида товуш тембри ҳам 
ўзгаради. Бу ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан кўпрок даражада содир 
бўлади. Ўғил болаларнинг товуши вазминрок бўлиб қолади, дўриллайди. 
Гарчи бу даврда мушаклар тез суръат билан ўсса ҳам, мустаҳкамлашса 
ҳам, лекин барибир оёқ ва қўл суякларининг ўсиш суръати орқада қолади. 
Ўсмирларда бу хусусият уларнинг бесўнақай хатти-ҳаракатларида, юриш-
туришларидаги қўполликка, катта-катта одим ташлашларига сабаб бўлади. 
Физиологик ўзгариш жинсий етилишнинг бошланиши ва бу билан 
боғлиқ равишда танадаги барча аъзоларнинг мукаммал ривожланиши ва 
ўсиши, ҳужайра ва организм тузилмаларининг қайтадан шакллана 
бошлашида намоён бўлади. Организмдаги ўзгаришлар бевосита ўсмир 
эндокрин системасининг ўзгаришлари билан боғлиқдир. Бу даврда ички 
секреция безларидан бири гипофиз безининг функцияси фаоллашади. 
Унинг фаолияти организм тўқималарининг ўсиши ва муҳим ички 
секреция безларининг (қалқонсимон без, буйрак усти бези ва жинсий 
безлар) ишлашини кучайтиради. Натижада бўй ўсиши тезлашади, жинсий 
балоғатга етиш (жинсий органларнинг ривожланиши, иккиламчи жинсий 
безларнинг пайдо бўлиши) амалга ошади. Кўкрак қафаси ҳам гавданинг бўй 
ўсишига нисбатан секин ривожланади. Бунинг натижасида айрим 
ўсмирларнинг елкаси, кўкраги тор бўлиб қолади, бу эса ўз навбатида 
кислород етишмаслигига, нафас қисишига олиб келади. Кислород 
етишмаслиги натижасида руҳий фаолиятга путур етади. Бу даврда юрак 
кенгайиши билан қон томирлари ҳам йўғонлашади. Қон айланиш 
системасининг қайта қурилиши, вегетатив нерв системасидаги барқарорлик 
қон айланишини бузади ва ўсмирда баъзи қон босимининг ортиши рўй 
беради. 
Бу даврда айниқса жинсий безлар фаолияти кучаяди. Ўсмирда рўй 
берадиган биологик-жисмоний ўзгариш натижасида унинг психик 
дунёсида туб бурилиш нуқтаси вужудга келади. Ўсмирлик ёшида уларнинг 
хулқ-атворига хос бўлган алоҳида хусусиятларни жинсий етилишнинг 


бошланиши билан изоҳлаб бўлмайди. Жинсий етилиш ўсмир хулқ-
атворига асосий биологик омил сифатида таъсир кўрсатиб, бу таъсир 
бевосита эмас, балки кўпроқ билвоситадир. 
Ўсмирлар ўзларини катталардек тутишга ҳаракат қиладилар. Улар 
ўзларининг лаёқат, қобилият ва имкониятларини маълум даражада 
ўртоқлари ва ўқитувчиларига кўрсатишга интиладилар. Бу ҳолатни оддий 
кузатиш йўли билан ҳам осонгина кўриш мумкин. Ўсмирлик даври 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish