қизиқарли ишларини, дадил ҳаракатларини, қаҳрамонликларини,
атрофдагилар
орасидаги
обрўларини
кўрадилар
ҳамда
ҳавас
қиладилар.Ўсмирда
катта ёшли одам бўлишга ёки ҳеч бўлмаганда катта
ёшли одам бўлиб кўринишга қизиқиш, интилиш пайдо бўлади ва бу хоҳишни
амалга ошириш унга осондек бўлиб кўринади. Ўсмирларнинг эҳтиёжлари
ва имкониятларининг ўзаро мос келмаслиги ўсмирлар билан ота-оналари,
ўқитувчилари ва бошқа мураббийлари ўртасида қарама-қаршиликни
келтириб чиқаради.
Ўсмир ўзининг жуда кўп истаклари, «хоҳлайман»ларини
амалга
оширишга интилади: катта ёшли одамлар эга бўлган ҳамма нарсалардан
фойдаланишга, эркин, мустақил ва озод бўлишга интилади. Теварак-
атрофдаги одамларга ўзининг аҳамиятга эга эканини кўрсатиш учун у кучли,
кўрқмас ва эпчил бўлишга интилади. Тарбиячилар ҳам ўз
тарбияланувчилари худди шундай бўлишларини истайдилар, аммо улар ана
шу фазилатларнинг фақат «кераклиги» учун шундай бўлишини истайдилар.
Ана шундай «хоҳлайман» ва «керак» ўртасидаги қарама-қаршиликлар
баъзан оилада, мактабда, кескин зиддиятли вазиятларни юзага келтиради.
Тарбияланган одамда «хоҳлайман» факат «керак»ни бажариш орқалигина
амалга оширилади. Агар ўсмир бола тушунишга ўргатилмаган бўлса ва
«керак» бўлган нарсани бажаришга
одатланмаган бўлса, у
ўзбошимчалигини намоён қилиш орқали тарбиячиларнинг талабларига
қаршилик қилади ҳамда ўзининг шахсий асосланилмаган хоҳишлари
асосида иш тутади. Ўсмирнинг янги ҳуқуқларга даъвоси, аввало,
катталар
билан ўзаро муносабатларнинг бутун муҳитига оид бўлади. Ўсмир
аввал
бажонидил бажарадиган талабларга энди қаршилик кўрсата бошлайди: унинг
мустақиллигини чеклашганда, васийлик қилишганда, йўналтиришганда,
назорат қилишганда, қулоқ солишни талаб қилишганда, жазолашганда, унинг
қизиқишлари, муносабатлари ва фикрлари билан ҳисоблашишмаганда у
жуда хафа бўлади ва норозилик билдиради. Ўсмирда ўз қадрини билиш
ҳисси пайдо бўлади ва у ўзини камситиш, мустақиллик ҳуқуқидан маҳрум
қилиш мумкин бўлмаган инсон, деб билади. Болаликдаги катталар билан
бўлган муносабат ҳақидаги фикрлари ўзгаради ва унинг ўз катталиги
даражаси ҳақидаги тасаввурлари билан мос келмай қолади. У катталар
ҳуқуқини чеклайди, ўзиникини эса кенгайтиради. Катталарнинг ўз шахси ва
инсонийлик қадрини ҳурмат қилишларини хоҳлайди, ишонч ва мустақиллик
намоён этишга даъво қилади, яъни катталар билан маълум тенг ҳуқуқлиликка
ва уларнинг шу нарсани тан олишларига эришишга ҳаракат қилади.
Ўсмирлик даврига кимнингдир хатти-ҳаракатини имитация - қилиш
хосдир. Кўпинча улар ўзларига таниш ва ёқадиган катталарнинг хатти-
ҳаракат
ларига имитация, тақлид қиладилар.
Ўсмирлар бу даврда чекиш ҳамда спиртли ичимликларга
қизиқиб қолишлари ҳам мумкин. Ўсмир катта одам, шунингдек,
чекувчи, ичувчи сингари янги ролларда ўзини ноқулай ҳис қилади.
Психик ривожи жиҳатидан болаларга яқин, лекин эҳтиёжлари жиҳатидан
катталарга яқин бўлган ўсмирда жуда кўп ноқулай ва ташвишга тушувчи
ҳолатлар бўлади ва улар ўсмирда кризисни юзага келтириб чиқаради
.
Бу
кризис ўсмирнинг маънавий ўсиши,
шунингдек психикасидаги
ўзгаришлар билан ҳам боғлиқдир. Бу даврда боланинг ижтимоий мавқеи
ўзгаради, ўзининг яқинлари, дўстлари, тенгдошлари билан янги
муносабатлар юзага келади. Лекин энг катта ўзгариш унинг ички
дунёсида юзага келади. Кўпгина ўсмирларда ўзидан
қониқмаслик ҳолати кузатилади. Шунингдек, ўзи ҳақидаги мавжуд
фикрларининг бугун унда содир бўлаётган ўзгаришларга тўғри
келмаётганлиги ўсмирни асабийлашишига олиб келади. Бу эса
ўсмирда ўзи ҳақида салбий фикр ва қўрқувни
юзага келтириши
мумкин. Баъзи ўсмирларни нима учун атрофдагилар, катталар,
шунингдек, ота-онасига қарши чиқаётганлигини англай
олмаётганлиги ташвишга солади. Бу ҳолат уларни ичдан
асабийлашишларига сабаб бўлади ва ўсмирлик даври кризиси юзага
келади. Кризис
боладаги мавжуд тушкунлик, ёлғизликка интилиш,
пассивлик ёки акси, ўжарлик, қайсарлик, агрессивлик, ҳаётга салбий
муносабатларнинг кечишида намоён бўлади. Бундай пайтларда у ўзи
сингари катта физиологик, психологик ўзгаришлар кечаётган ўртоғи билан
мулоқот қилишга катта эҳтиёж сезади. Дўсти ўсмирга ижобий таъсир
қиладими ёки уни йўлдан уриб, ёмон таъсир қиладими — бу нарса унинг
ахлоқий қиёфаси билан боғлиқ.
Ўртоқларининг таъсири остида ўсмир ўзининг эҳтиёжлари ва
истакларини қондириши мумкин. Агарда бундан қаноатланиш
унга катта
мамнунлик бағишласа, бундай ҳолларда унинг баъзи бир ҳаракат ёки
қилиқларга нисбатан бўлган тасодифий қизиқишлари даставвал иштиёқга,
ундан кейин эҳтирос ёки одатга айланиши мумкин. Ана шундай йўл билан
ўқувчиларда, масалан, математикага, физика ёки химияга, дурадгорлик,
слесарлик ёки қандайдир бошқа бир ишларга нисбатан иштиёқ юзага
келади, аммо ўқувчилар худди шундай йўл билан ёлғончиликка,
безориликка ва бошқа ахлоқсиз хатти-ҳаракатларга ҳам ўрганиб
қолишларн мумкин.
Ўсмирлик давридаги барча
номуносиб ҳаракатлар бир онда ўтиб
Do'stlaringiz bilan baham: