Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

В.А.Кан-Калик бундай 
қобилиятни тадқиқ қилиб шундай ёзган эди. Педагоглик иши ўз тузилишида 
икки юздан ортиқ тузилмани ташкил қилади. Мулоқот унинг энг мураккаб 
томонларидан биридир, негаки у орқали педагогик фаолиятнинг энг асосий 
мақсади - ўқитувчи шахсининг ўқувчи шахсига таъсири амалга оширилади. 
Педагогнинг муҳим маҳоратларидан яна бири ўқувчилар билан узоқ ва 
самарали таъсир ўтказишни ташкил этишидир. Одатда бу маҳоратни 
педагогнинг коммуникатив қобилияти билан боғлайдилар. Касбий 
педагоглик мулоқотига эга бўлиш - шахслараро мулоқотга тегишли бўлган 
педагог шахсининг муҳим томонидир.


Айтиб ўтиш жоизки, педагогик мулоқот чоғида намоён бўладиган 
коммуникатив қобилият - бу болалар таълим ва тарбияси билан боғлиқ 
педагогик таъсир доирасида ўзига хос равишда намоён бўлувчи муомала 
қобилиятидир. Шулардан келиб чиққан ҳолда, шундай хулоса қилиш 
мумкин: 
Биринчидан, инсонинг барча коммуникатив қобилиятлари ҳам бирдек 
намоён бўлавермайди ва педагог учун бирдек зарур бўлмайди. Иккинчидан, 
педагог эгаллаши лозим бўлган бир қатор коммуникатив малака ва 
кўникмалар борки, улар бошқа касбдаги кишилар учун муҳим аҳамиятга эга 
эмас. Жумладан, инсоннинг бошқа кишиларни тушуна олиши, ўз-ўзини 
англаши, мулоқот жараёнида тўғри баҳолаши, тўғри қабул қилиши, бошқа 
одамлар билан тўғри муносабатга кириша олиши, ўз-ўзига нисбатан талабчан 
бўлишидир. 
Ҳар бир ажратилган коммуникатив қобилиятлар гуруҳини батафсил 
кўриб чиқиб, шу билан бирга педагогик мулоқот даврида бу 
қобилиятларнинг яхши ривожланмаганлиги сабабли юзага келиши мумкин 
бўлган муаммоларни кўрсатиб ўтамиз.
Инсонни инсон томонидан билиш - инсонни шахс сифатида умумий 
баҳолашдир. У одатда бир кўришда олинган таассуротлар натижасида 
жамланиб, унинг шахсини айрим томонлари, мотивлари, ва келгуси 
режаларини баҳолаш; ташқи кўриниш ва одамнинг ички ҳиссиётлари ўзаро 
боғлиқлигини 
баҳолаш; 
жестлари, 
имо-ишоралари, 
мимика 
ва 
пантомимикаларни ўқиб билишда намоён бўлади. 
Одамни ўз-ўзини билиши ўз билимларини, ўз қобилиятларини, ўз 
характерини ва бошқа шахснинг ўзидаги хусусиятларини баҳолаш; сиртдан 
қараганда одам қандай қабул қилинади ва у бошқа одамлар кўзида қандай 
намоён бўлишини била олишдир.
Мулоқат жараёнидаги ҳолатни тўғри баҳолай билиш – бу ҳолатни 
кузата билиш қобилияти, ундан фойдали ахборот белгиларини ажратиб олиш 
ва уларга эътиборни қаратиш, вужудга келган ҳолатнинг ижтимоий ва 
психологик мазмунини тўғри баҳолаш ва қабул қилишдан иборатдир.
Педагогик нуқтаи назардан қизиқарли бўлган, лекин кам ўрганилган ва 
амалиётда кўпдан-кўп муаммолар келтириб чиқарадиган тури педагогик 


мулоқатнинг новербал шакли деб номланади. Бу билан боғлиқ коммуникатив 
қобилият қуйидагиларни ўз ичига олади: нотаниш одамлар билан муомалага 
кириша билиш, зиддиятларни олдини ола билиш, юзага келган 
тушунмовчилик ва зиддиятларни ўз вақтида еча билиш, бошқа одам 
томонидан ўзини тўғри тушинишни ва қабул қилишни таъминлайдиган 
тарзда ўзини тута билиш, бошқа одамга ўзининг қизиқишлари ва 
ҳиссиётларини баён этишга имкон бериш, мулоқотдан ўзи учун юқори 
даражада фойда ола билиш қобилияти. 
Инсоннинг ўз -ўзига нисбатан қилган ҳаракатларида намоён бўлган 
қобилияти, ўзининг хулқ - атворидаги фаолиятини бошқаришни билиши, 
атроф-муҳитдаги одамлар билан ўзаро мулоқат қилганда зарур бўлган 
қобилиятдир. Бу нарса бизни бошқа одамлар томонидан тўғри қабул 
қилинишимиз ва тўғри тушинишимизни таъминлайди. Бунга яна инсонни 
одатларидан ва камчиликларидан қутилишга бўлган лаёқати, яъни мулоқатга 
тўсиқ бўладиган, мулоқат учун зарур бўлган фойдали малака ва кўникмалар 
шакллантиришга бўлган қобилиятини кўрсатиш мумкин.
Инсоннинг коммуникатив қобилияти ривожлантириш мумкин бўлган 
жараёндир. Уларни шакллантиришда ижтимоий- психологик тренинг яхши 
натижа беради.
Педагогик мулоқот махсус жиҳатининг намоён бўлиши педагог 
томонидан рағбатлантириш ва жазолаш усулининг қўлланилишидир. Агар 
рағбатлантириш ёки жазолаш хизматга яраша одилона бўлса, улар 
ўқувчиларнинг 
ютуқларини 
мустаҳкамлайдилар, 
қўллайдилар. 
Рағбатлантириш ва жазолаш усулларининг мутаҳкамлаш роли педагогик 
адолатга боғлиқ бўлади. Педагогик нуқтаи назардан олган ҳолда самарали ва 
самара бўлмаган рағбатлантириш тавсифини келтирамиз.

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish