Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

А.С.Макаренко 
худди ана шу маънода "хулқ-атвор гимнастикаси" тўғри хатти-ҳаракатларни 
машк қилишни уюштириш зарурлиги тўғрисида гапирган эди. 
Ахлоқий хатти-ҳаракатларни машқ қилиш – бу турли вариантлардаги 
хатти-ҳаракатларни аслида бир-бирига ўхшаш вазиятларда уюшган ва 
муайян мақсадни кўзлаган ҳолда такрорлашдир. Фақат ана шундай 
қилингандагина хатти-ҳаракатларнинг барқарор ва айни вақтда умумлашган 
шакллари таркиб топади. Сунъий машқлар эмас, балки ўқувчи ҳаёти ва 
фаолиятининг табиий шароитлари назарда тутилади, албатта. 
Ўсмирлик ёшидан бошлаб, тарбиянинг янги омили – ўз-ўзини тарбиялаш 
вужудга келади. Ўқувчилар ўзларидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган шахс 
ҳислатларини таркиб топтириш соҳасида хулқ-атордаги камчиликларга 
салбий ҳислат ва сифатларга барҳам бериш соҳасида онгли равишда 
мунтазам ишлай бошлайдилар. Одам юксак даражада ўз-ўзини идора 
қилувчи, ўз-ўзини камол топтирувчи бирдан-бир системадир, - деган эди 
И.П.Павлов
Агар ўз-ўзини тарбиялашга бўлган интилишни катталар, жамоа етарли 
даражада бошқариб ва ташкил қилиб турмасалар, унда ўқувчи ўз-ўзини 
тарбиялаш мазмунида (нимани тарбиялашда) ҳамда унинг шаклида (қандай 
тарбиялашда) жиддий хатолар қилиши мумкин. 


Ўқитувчи, тарбиячи ўқувчиларнинг ўз-ўзини тарбиялашига раҳбарлик 
қилишда 4 та вазифани кўзда тутиши керак. 
Учинчи вазифа – ўқитувчи тарбиячи ўз-ўзини тарбиялаш 
дастурини тузишда, шахс хулқ-атвори ҳислатларининг қайси 
хусусиятларини (масалан, ўзини ушлай билиш, қатъийлик ва шу 
сингариларни) тараққий эттириш, қайсиларга (масалан, 
ўжарлик, ялқовлик, қўполликка) барҳам бериш кераклигини 
белгилаб, ҳал қилиб олишда ўқувчига ёрдам берадилар. Худди 
шу ерда шахс сифатларини тўғри ва объектив баҳолашда, 
уларни келиб чиқиш сабаблари ҳамда мазмуни жиҳатидан 
баҳолашда ҳам ўқувчиларга кўмаклашиш муҳимдир. 
Биринчи вазифа – ўқувчида ўзида шахснинг ижобий 
ҳислатларини тараққий эттиришга ва ўз хулқ-атворидаги 
ёмон томонлардан халос бўлишга интилиш истагини 
уйғотиш. 
Иккинчи вазифа – ўқувчига ўз шахсига танқидий 
муносабатда бўлишда, ўз хулқ-атворидаги хусусиятларни 
диққат билан ва одилона тушуниб олишида, ўз 
камчиликларини яққол кўришда, ўз нуқсонларини фаҳмлаб 
олишда ёрдамлашиш вазифаси келиб чиқади. 
Ниҳоят, тўртинчи вазифа – ўқитувчи, тарбиячи ўз-ўзини 
тарбиялашнинг оқилона йўлларини кўрсатиб берадилар, 
ўқувчини шахснинг ижобий ҳислатларини таркиб топтириш ва 
камчиликларга барҳам беришга оид энг мақсадга мувофиқ ва 
самарали йўлларини кўрсатадилар. 


Тарбия уч нарсага эҳтиёж сезади: истеъдодга, илмга ва машққа
деган эди улуғ олим 
Арасту. Ана шу ғояларга асосланган ҳолда тарбиячилар 
қуйидагиларга амал қилишлари лозимдир:

тарбияда улғаяётган инсон шахсини олий ижтимоий қадрият деб тан олиш, 
ҳар бир талаба, ўсмир ва ёш йигитнинг бетакрор ва ўзига хослигини 
ҳурматлаш, унинг ижтимоий хуқуқий ва эркинлигининг эътиборга тутилиши:
-
миллийликнинг ўзига хос анъана воситаларига таяниш, жаҳон
маданиятининг илғор тажрибаларига асосланиш;
-
талабалар фаолиятида тарбиявий жараённинг асосини ташкил қилиш,
қизиқарли, тўлақонли талабалар ёш жиҳатларига мос ҳаёт иқлимини
яратиш, меҳнат, хайрия, ижтимоий фойдали, ижтимоий кўнгилочар ва
шунга ўхшаш тадбирлар ташкил этиш лозимки, натижада талабалар ўзлари 
хоҳлаган ишга қўл урсинлар, муваффақият ҳиссини тушуниб ўзларига
ишончлари ортсин, ахлоқан барқарор бўлсин.
Демак, педагог жамият ҳаётида етакчи ўрин тутувчи, мураккаб
шахс структурасига эга бўлган инсоннинг касбий қиёфасидир. Ижтимоий 
турмушнинг барча соҳаларида эришилган ютуқларнинг заминида унинг
меҳнатини натижалари ётади. Педагогларнинг педагогик, психологик
тайёргарлиги ва билимлар интеграцияси, муомала маданияти, психологик
вазиятларни эътиборга олиш кабилар кучли бўлиши керак. Юксак
савияли, зўр маҳоратли тарбиячиларгина халк орзусидаги баркамол
инсонни тарбиялайди. Илм инсонни юксаклик сари олиб боради.

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish