Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

маълумотлилик даражаси ва унинг интилиш даражаси муҳим омиллар
ҳисобланади. 
Биз юқорида кўриб ўтганимиздек, касб танлаш мураккаб ва узоқ жараён. 
Муаммо на фақат умумий давомийликда, балки босқичларнинг кетма-
кетлигида ҳамдир. Бу ерда иккита хавф мавжуд. Улардан биринчиси илк 
ўспиринларнинг касб танлаш жараёнини аниқ ва барқарор қизиқишлари 
бўлмаганлиги учун кейинга қолдиришидир. Бу кейинга қолдириш умумий 
етукмаслик, хулқ-атворнинг инфантиллиги билан қўшилади. Бу ҳолат касб 
танлаш жараёни катталик ва барқарор “Мен” образининг, ўз-ўзини ҳурмат 
қилишнинг асосий компонентларидан бири эканлигини эсга олсак тушунарли 
бўлади. 
Ота-оналарнинг уринишлари (айниқса зиёли оилаларда кўп учрайди) 
тўғридан-тўғри психологик таъсир кўрсатиш ёрдамида бу жараённи 
тезлаштирмоқчи бўладилар (“Сен қачон касб танлайсан? Мен сенинг 
ёшингда ...”). Бу эса болаларда хавотирланишни кучайтириб, баъзан ҳеч 
қандай касб танламасдан, турли севимли машғулотларни танлашгача бўлган 
салбий натижаларга олиб келади. Бунда ўз вақтида ўқиш давомида
болаларнинг қизиқишлари ва дунёқарашини кенгайтириш, ҳар хил фаолият 
турлари билан таништириш, амалий меҳнат кўникмаларини шаллантириш 
сифатида ёрдам кўрсатиш мумкин. 
Эрта касбий танлаш ижобий омил ҳисобланса-да, унинг ҳам ўзига
яраша камчиликлари бор. Ўсмирларнинг қизиқишлари тасодифий, вазиятли 
омилларга боғлиқ. Ўсмир фақат фаолиятнинг мазмунига қараб иш тутади, 
унинг бошқа жиҳатларини пайқамайди.
Илк ўспиринларнинг бўлажак касблари ҳақида хабардорлик даражаси 
ҳам муҳим ҳисобланади. Йигит ва қизлар улар танлайдиган касблар 
доирасини, ҳар бир касбнинг аниқ хусусиятларини билмаганликлари учун 
касбни тасодифан танлайдилар. Касб ҳақида маълумотга эга эмаслик олий
ўқув юртига кирганлар орасида ҳам учрайди. “Бўлғуси касбингизнинг 


характери, мазмуни ва шароитидан хабардормисиз?” деган саволга 
талабаларнинг тўртдан бир қисмигина “ҳа” жавобини беришган. Инсон касб 
танлаётган вақтида қанчалик кичик бўлса, унинг касб танлаши шунчалик
мустақил бўлмайди, шахсий қадриятлар тизими асосида эмас, 
маълумотларнинг етарли бўлмаганлиги туфайли кимнингдир тавсиясига
кўра амалга оширилади. 
Касб танлаш маълум шахсий интилиш даражасини акс эттиради. У ўз 
объектив имкониятларини ҳамда қобилиятларини баҳолашдан иборат. 
Бундан ташқари унга субъект томонидан англанмайдиган касбга қўйиладиган 
талаблар ҳам таъсир қилади. 15-17 ёшли йигит ва қизларнинг интилиш 
даражаси кўпинча юқори бўлади.Бу нормал ва фойдали ҳолат бўлиб, 
ёшларни янада изланишга ва қийинчиликларни бартараф этишга ундайди. 
Дастлабки ҳаётий муваффақиятсизлик туфайли, масалан олий ўқув юртига 
топширишга уринишдан келиб чиқадиган жароҳатдан қандай қутулиш 
мумкин? 
Баъзи конкурсдан ўта олмаган ёшлар уларнинг барча ҳаётий режалари
пучга чиққанлиги, тўғрилаб бўлмайдиган ҳалокат рўй берди, деб 
ўйлайдилар. Лекин социологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, олий ўқув 
юртида ўқишни жиддий ҳохловчилар ўзларининг ҳаётий режаларини 
кейинроқ ҳам амалга ошириши мумкин. 
Инсоннинг ёши улғайган сайин ҳаётий қадриятлари ва ҳаётий режалари 
ўзгариб боради. Олий ўқув юртига киришни ҳоҳлаганлар, дастлаб ўқишга 
кирганлари учун хурсанд бўладилар.Касбни тўлиқ ўйлаб танламаганлар 
учун кейинчалик қийинчиликлар вужудга келади: уларнинг айримлари 
ўқишни эплай олмайди, бошқа бирлари танлаган мутахассисликдан кўнгли 
тўлмайди, яна бошқалари олий ўқув юртини тўғри танлаганига
шубҳаланади. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish