Э.Кречмер ва
Э.Йенш
баъзи биологик омиллар асосида (тана тузилиши типлари ва
бошқалар) шахс типологиялари муаммоларини ишлаб чиқиб, инсоннинг
жисмоний типлари ва унинг ривожланиш хусусиятлари орасида
қандайдир боғланиш мавжуд бўлса керак деб тахмин қиладилар.
Э.Кречмер барча инсонларни икки томонга жойлаштириш мумкин, бир
томонда циклоид (осон қўғалувчан, кайфияти ўзгарувчан) иккинчи
Социогене-
тик
йўналиш
томонда шизоид (камгап,ҳиссиѐтлар и ѐрқин бўлмаган) типларни
жойлаштириш
мумкин.Кречмернинг
шогирди
К.Конраднинг
таъкидлашича, бу тавсифларни ѐш босқичларига ҳам қўлласа бўлади:
Ўсмирликдан олдинги давр ―циклоид‖, илк ўспиринлик эса ―шизоид‖
даврга тўғри келади. Шизоид шахснинг ўспиринлиги мураккаб ва оғир
кечади, унинг ҳислатлари индивидуал-типологик хусусиятлар билан
янада
чуқурлашади.Циклоид
шахс
илк
ўспиринлик
хавотирланишларини енгил шаклда бошидан кечиради,бу ѐшнинг
хусусиятлари унинг типологик хусусиятлари билан мувозанатлашади.
Немис олими
В.Целлер
―Конституция ва ривожланиш‖ асарида
(1952) таъкидлашича, психик ва соматик ривожланиш орасидаги
боғловчи звено бола тана тузилишининг ўзгариши ва уни англаш
ҳисобланади.
Биогенетик
йўналиш намоѐндалари олимлар эътиборини
тараққиѐтнинг психик ва жисмоний ўзаро боғлиқлигини ўрганишга
қаратдилар. Бу психофизология учун катта аҳамиятга эга бўлди.
Психика тараққиѐтини фақат биологик қонунлар асосида тушуниш
муваффақиятга эришмади. Улар тараққиѐтнинг ижтимоий омилларининг
ролини йўққа чиқариб, фақат биологик омилларнинг ролини
бўрттирмоқчи бўлдилар.Шундай назариялардан бири машҳур
америкалик психолог
А.Гезелл
назариясидир. У тараққиѐтда биологик
омилларга урғу беради.Гезеллнинг фикрича, илк ўспиринлик ѐши 11 дан
21 ѐшгача давом этади, улардан биринчи беш йил (11дан 16 ѐшгача)
бўлган давр жуда муҳимдир. Унинг таъкидлашича, ўн йил, олтин давр
бўлиб бола мувозанатли, ҳаѐтни осон идрок этади, ота-онаси билан
муомаласи яхши, ташқи кўриниши ҳақида қайғурмайди. 11 ѐшдан
организмда қайта қуриш бошланади; бола таъсирчан бўлиб қолади,
қаршилик кўрсатиш (негативизм), кайфиятнинг тез ўзгариши,
тенгдошлари билан жанжаллар, ота-онага қарши исѐн пайдо бўлади.12
ѐшда ҳаѐтга муносабат ижобийлаша бошлайди, ўсмирнинг оиладан
узоқлашиши ҳамда тенгдошларининг таъсири кучая боради. Бу ѐшдаги
асосий ҳислатлар: ақллилик, чидамлилик ва ҳазил; ўсмир бажонудил
ташаббус билан чиқади, ташқи кўриниши ҳақида қайғура бошлайди ва
қарама-қарши жинс вакилларига қизиқиши ортади. 13 ѐшлиларнинг
асосий ҳислатлари – ўсмир ўзи билан ўзи бўлиб, интровертлик
ҳислатлари кучаяди; ўз-ўзини танқид қилади, танқиддан тез хафа
бўлади, психология билан қизиқа бошлайди, ота-онага ҳам танқидий
муносабатда бўла бошлайди, дўст танлаши ҳам ўзгариб боради,
соматик ўзгаришлар кучайганлиги сабабли кайфиятнинг тез ўзгариши
намоѐн бўлади.
14 ѐшда интроверсия экстроверсия билан алмашади, ўсмир
мулоқатчан, куч-қувватга тўла, ўзига ишончи ортган, инсонларга ва улар
орасидаги фарққа қизиқиш ортади. У ўзини бошқалар билан
солиштиришни, кино ва адабий қаҳрамонларга ўзини ўхшатиб,
муҳокама қилишни ѐқтиради. Гезеллнинг таъкидлашича, 15
ѐшлиларнинг хусусиятларини ягона шаклда ифодалаш қийин, чунки
индивидуал фарқлар ортиб боради. Бу ѐшдаги янги психологик тузилма
- мустақиллик руҳининг ортиши бўлиб, бунда ўсмирнинг мактаб ва
оилага муносабати кучаяди, ташқи назоратдан қочиш ўз-ўзини назорат
қилиш ва онгли ўз-ўзини тарбиялаш билан уйғунлашади. Буларнинг
барчаси ўсмирнинг салбий таъсирларни идрок қилиш ва тез хафа
бўлишини орттиради.
16 ѐшда яна осойишталик бошланади: исѐнчилик
хушчақ-
чақликкка айланади, ички
мустақиллик,
ҳиссий
барқарорлик,
мулоқатчанлик, келажакка интилиш кучаяди.Шундай қилиб, Гезеллда
биогенетик қонцепция тараққиѐтнинг турли жиҳатларини, хронологик
бирлаштирилган тавсифлашга айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |