Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

ПСИХИК 
ХОЛАТЛАРИ 
ДУНЁҚАРАШИ 
ИЖТИМОИЙ 
ПОЗИЦИЯЛАРИ 
ИЖТИМОИЙ 
УСТАНОВКАЛАРИ 
АХЛОҚИЙ ҚИЁФА
ПСИХИК 
ЯНГИЛАНИШЛАР 


билан баҳслашишни афзал кўради. Танқид қилган кишиларни ѐқтирмайди, 
ҳар бир танқид гўѐки уни менсимаслик белгиси, атайин килинаѐтган иш 
бўлиб кўринади. У мустақил, ўзбошимчалик билан иш тутишга уринади, 
катталарнинг маслаҳатига эътибор бермайди. Айрим ўсмирлар ўзининг 
катталар сафига қўшилганлигини намойиш килиш учун турли хил салбий 
одатларга ўргана бошлайдилар. Ўсмир хулқидаги бундай ўзгаришлар 
ўқитувчи ва ота-оналарни қаттиқ ташвишга солади. Уларни ижобий томонга 
ўзгартириш учун эса катталардан психологик билим ва тажрибани талаб 
этади. Бу ѐшда катталар ўсмирларни билиб-билмай қўяѐтган камчилик
ва хатоларини кўпчилик ичида уялтириб, камситиб, қоралаб эмас, балки 
психологик йўл билан ѐндашган ҳолда ѐрдам бериш уни 
"катта бўлиб 
қолганлик”
туйғусини сўндириб эмас, балки катта одам қандай 
бўлиши ва қандай талабларга жавоб бериши кераклигини англатиши зарур.
Ўсмирнинг янги ҳуқуқларга даъвоси, аввало, катталар билан ўзаро 
муносабатларнинг бутун муҳитига оид бўлади. Ўсмир аввал бажонидил 
бажарадиган талабларга энди қаршилик кўрсата бошлайди: унинг 
мустақиллигини чеклашганда, васийлик қилишганда, йўналтиришганда, 
назорат қилишганда, қулоқ солишни талаб қилишганда, жазолашганда, унинг 
қизиқишлари, муносабатлари ва фикрлари билан ҳисоблашишмаганда у
жуда хафа бўлади ва норозилик билдиради. Ўсмирда ўз қадрини билиш 
ҳисси пайдо бўлади ва у ўзини камситиш, мустақиллик ҳуқуқидан маҳрум 
қилиш мумкин бўлмаган инсон деб билади. Ота-оналар ва педагоглар 
ўсмирлар билан алоҳида ишлаб, уларнинг кўнглини топиши ва хатти –
ҳаракатларини ўз вақтида тўғри йўлга солишлари лозим. Баъзи ўқитувчилар 
кичик ўсмирдаги бу ўзгаришлар - салбий аломатлар, урушқоқлик, 
ўжарликларининг илдизлари қаердан келиб чиққани ва нима билан 
боғланганлиги, ниманинг таъсири эканлигини билмай туриб, нотўғри 
ташхис ва хулосалар чиқарадилар, бу эса аксарият ҳолда фожиага олиб 
келиши мумкин. Асосий зиддиятни келтириб чиқарувчи омиллардан бири
ўсмирнинг ўз мустақиллигини имкониятидан ортиқ даражада баҳолашидир. 
Ўз имкониятларини ортиқча баҳолаш билан кичик ўсмирнинг психик 
имкониятлари ўртасида тафовут пайдо бўлади. Катталарнинг иродасига 
бўйсинмаслик, мактаб, синф фаоллари ва бошқаларнинг қарорларини 
бажармаслик- бу мазкур шароитга етарли даражада баҳо бера олмасликнинг 
ягона реакцияси бўлибгина қолмай, шу билан бирга бу ўсмир, унинг шахси 
нуқтаи назаридан ўзини бошқаларга танитиш йўли сифатида ҳам хизмат 
қилади. Бу йўл орқали бола ўз шахсининг аҳамиятини, унинг 
таъсирчанлигини ҳамда теварак -атрофдаги кишиларга қаршилик кўрсата 
олиш қобилиятини ҳам таъкидлаб кўрсатишга эришмоқчи бўлади.
Демак, бу ўсмирни тўлақонли психик ривожланиши учун зарур 
бўлган ҳаѐтий бир ҳислат эканлигини билган ҳолда шу билан боғлиқ 
салбий ишларни психологик табиатини тўғри тушунмоғи ва болаларни
ўзларини катта тутишларига тўсқинлик қилмаслик, аксинча 
уларнинг бундай ҳатти-ҳаракатларини ижобий баҳолашга интилиши 
керак. 


Ў
смирларни ўз шахслари ҳақидаги фикрлар кўпроқ кизиктиради, улар 
ўзларини билишга, мақсадли ривожлантиришга тарбиялашга ҳаракат 
киладилар. У катталар ҳуқуқини чеклайди, ўзиникини эса кенгайтиради. 
катталарнинг ўз шахси ва инсонийлик қадрини ҳурмат қилишларини 
хоҳлайди, ишонч ва мустақиллик намоѐн этишга даъво қилади, яъни катталар 
билан маълум тенгҳуқуқлиликка ва уларнинг шу нарсани тан олишларига 
эришишга ҳаракат қилади. 
Ўсмирлик даврига кимнингдир хатти-ҳаракатини имитация - қилиш 
хосдир. Кўпинча улар ўзларига таниш ва ѐқадиган катталарнинг ҳатти-
ҳаракатларига имитация, тақлид қиладилар. 
Ўсмирлик даврида ички эркинликнинг ўсишида, ўз-ўзини англаш 
лаѐқатларида, мустақил хатти-ҳаракатларида катта сифат ўзгаришлари юз 
беради. Бундай ўзгаришларнинг юзага келишида ироданинг ҳам аҳамияти 
катта. Ирода олий психик функция сифатида ўсмирнинг эркин ҳаракат 
килиш қуроли, шунингдек, шахси ривожининг магистрал чизиғи бўлиб 
ҳисобланади. 
Ўз-ўзини англаш ҳиссини таркиб топиши, ўзига нисбатан гўѐ алоҳида 
мустақил шахс сифатидаги муносабатнинг вужудга келиши бу даврдаги ҳар 
икки жинсдаги ва истаган тепмерамент типидаги ўсмирлар учун муҳим 
хусусиятлардир. Ўсмир ўғил-қизлар шахсининг камол топишида, ўзини 
англаш жараѐнида ўзига баҳо бериш майли ва истаги ўзини бошқа шахслар 
билан таққослаш, ўзига бино қўйиш эҳтиѐжи пайдо бўлади. Булар эса 
ўсмирнинг 
психик 
дунѐсига 
ақлий 
фаолиятига, 
теварак-атрофга 
муносабатнинг шаклланишига таъсир қилади. Илк ўсмирлик даврида 
кўпчилик ўсмирлар ўзларига салбий шахсий характеристика берадилар. 
Катта бўлган сари ўсмирнинг ўз-ўзига берган баҳоси дифференциал 
характер (хулқ-атворига, ижтимоий вазиятларда ўзини тутишга ва айрим 
хатти-ҳаракатлари)да намоѐн бўла бошлайди. 
Ўғил болалар ва қиз болаларнинг ижтимоий роллари турлича бўлиши 
тўғрисидаги жамиятда таркиб топган тушунчалар билан болалар томонидан 
ўзлаштирилган тасаввурлар ўсмир ѐшидаги шахснинг шаклланиш йўлларини 
белгилаб беради. Ўсмир ўз кучи ва қуввати, чидамлилиги ортаѐтганини, 
билим савияси кенгаяѐтганини англай бошлайди.
Ўсмирлар установкалари муҳим функционал ахамиятга эга бўлиб, 
унинг маълум бир фаолиятни самарали бажаришга тайѐрлиги сифатида 
намоѐн бўлади. Унинг асосий вазифалари - 1) фаолият амалга 
оширилишининг қатьий характерини белгилаб беради. 2) ўсмир шахсини 
стандарт вазиятлардаги фаолиятлар кечишини эркин холда назорат қилиш ва 
қарор чиқаришдан озод қилади. 
Ўсмирлик даври хусусиятларини талқин килган олимларнинг 
таъкидлашича, ўғил ва қизларнинг бу ѐшда ўртоқлари билан муносабатларга 
интилиши, тенгдошлари жамоасининг ҳаѐтига қизиқиши ѐрқин намоѐн 
бўлади. Ушбу ўзгаришлар таъсирида болалар жисмоний ва ақлий 
имкониятларини ўсиб бориш муносабати билан ўзларига кўпроқ ишона 


бошлайдилар, улар энди оилавий муаммолар муҳокамасида ҳам иштирок 
эта бошлайдилар.
Аслида ўсмир ѐшидаги болаларнинг психик ҳолатларини ва психик 
ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олиш, психик муаммоларини эркин ва 
тўғри ечишлари учун ѐрдам бериш, уларга психологик ѐндашиш зарур. 
Кичик ўсмир ѐшдагилар билан ишлаѐтганда ўқувчининг ҳар бир ташқи ва 
ички реакцияси ортида унинг ўз психологик сабаблари борлигини билиш 
муҳимдир. Бу 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish