Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


равишда ҳал қилишга қизиқиш уйғотадиган тарзда уюштириши  лозим



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

 
равишда ҳал қилишга қизиқиш уйғотадиган тарзда уюштириши 
лозим.
 
Бу даврда айниқса, ўсмирлар учун ўртоқлари билан дарсда ва дарсдан 
ташқари вақтларда бўладиган мулоқот муҳим аҳамият касб этади. Шунинг 
учун ҳам устозлар, мураббийлар, ота-оналар айни шу даврда уларнинг 
кимлар билан, нима хусусида баҳс юритишларига эътибор беришлари ҳамда
бу ишларни эса бошқаришлари жоиз.
Ваҳолангки, ҳозирги даврда мактабларда асосий эътибор хотирани 
ривожлантиришга, шу орқали айрим олинган фанларда кўтарилган мавзулар 
бўйича айрим алоҳида тушунчаларни эсда олиб қолиб айтиб беришга 
қаратилган. Афсуски, бевосита фикрни ривожлантириш, унинг ностандарт, 
эгилувчан сифатларини ўстиришга кам эътибор берилгани туфайли, ҳар бир 
синф, академик гуруҳнинг оз миқдордаги аъзолари мустақил фикрлаган 
ҳолда ўз фикрларини бемалол ўзгаларга узата оладилар.
Зеро, тафаккур мустақиллиги - бу шахснинг жамиятдаги мавқеи ва 
ижтимоий борлиқ моҳияти юзасидан ўзлаштирадиган билимлари, муомала 
жараѐнида юзага келадиган ҳукмларининг шахсий фикр ва эътиқод 
даражасида идрок этилишидир.
З.Т.Нишанованинг
таъкидлашича, тафаккур мустақиллиги - бу 
шахснинг билимларни ўзлаштириш жараѐнида вужудга келадиган ҳукмларни 
шахсий фикрига ва эътиқодига узатиш қобилиятидир. Тафаккур 
мустақиллиги феномени ўз тузилишига кўра ҳукм, фикр, эътиқод 
бирликларидан иборатдир мустақил фикр ривожланганлигининг мезонлари 
қуйидагилар: 
А)Ўзининг ва ―ўзгаларнинг‖ фикрини танқидий баҳолашда шахснинг 
тажрибаси, ўзга шахснинг фикрини тушуниш қобилияти, унинг фикридаги 
мантиқни пайқаш, рақибнинг фикрларини ўз фикрлари билан таққослай 
олиш, муайян хулосага келиш. 
Б) Шахснинг ўзгалар билдираѐтган фикрнинг мазмун-моҳияти билан ташқи 
(маъқуллаш, сўзга қўшилиш) ва ички (ҳақиқатан ҳам руҳан тўла қўшилиши) 
келишуви. 
В) Баҳслашувчиларнинг ўзаро мулоқот жараѐнида фикрий қарама- 
қаршиликларни ―ҳис қила олиш‖ ва унга муносиб жавоб беришга тайѐрлик. 
Г) Тафаккур жараѐнида назарий ва амалий умумлаштиришнинг нисбий 
маромига эришиш 
Д) Диққат тўпланишида намоѐн бўладиган ақлий функцияларнинг ихтиѐрий 
бошқарилиши. 


Е) Ақлий ташаббускорликнинг ривожланиш даражаси. 
Юқорида таъкидланган мезонлар асосида фикрлашнинг оригиналлиги 
таркиби махсус психологик тадқиқотларда (З.Нишонова, 2001, 2002) 
ўрганилди ва айрим хулосаларга келинди. Хусусан, гуруҳнинг юлдузлари-
лидерлари, пешқадамларининг мустақил ижодий фикрлаш қобилиятлари 
бошқалардан фарқли ўлароқ юқори бўлиши исботланди. Чунки синфнинг 
аълочиси, пешқадами, ижтимоий психологик мавқеи юқори ўқувчиларининг 
ўзига ишончи ва билимдонлиги шахсий фикр-муносабатларини эркинроқ 
баѐн этишга имкон яратади. Мустақил, ижодий фикр ва шахснинг гуруҳда 
тан олиниши орасидаги боғланиш ҳам ўрганилган. Тадқиқотлардан маълум 
бўлишича, мустақил, ижодий фикри юқори шахслар бу гуруҳнинг тан 
олинган аъзолари ҳисобланади. Агар шахс ўзининг гуруҳ аъзолари 
томонидан ижобий қабул қилинаѐтганлигини сезса, унда шундай ички руҳий 
куч қудрат пайдо бўладики, ―бу куч‖ унда мустақил, ижодий фикрни баѐн 
этишнинг устувор мотивига айланади. 
Агарда ўқитувчиларда ижодий тафаккур ривожланган бўлсагина, у
ўқувчиларда ҳам ижодий фикрни шакллантира олади, чунки ҳар бир 
ўқитувчи ўз услуби билан ўзига мансуб тоифадагиларни шакллантиради. 
Мустақил фикрлаш билан креатив, ностандарт тафаккур оригиналлиги 
ўртасида тўғри пропорционал боғланиш мавжуд бўлиб, ўспиринларда 
креатив тафаккур оригиналлиги қай тарзда шакллантирилса, уларда 
мустақил фикрлаш ҳам шунчалик ривожланади. 
Ўқувчи ва талаба ѐшларда мустақил фикр юритиш малака ва 
кўникмаларини ҳосил қилиш учун ўқитувчи билан ўқувчилар ўртасида 
муносабатлар ўзгариши, билим олувчи эса таълим жараѐнининг фаол 
субъектига айлантирилиши лозим. Буни татбиқ этишнинг психологик 
шартлари, омиллари ва мезонлари мавжуд бўлиб, уларга: 
- таълим берувчи катталар ўқувчини қандай бўлса, шундайлигича
иқтидорли, лаѐқатли деб тасаввур қилишга, тан олишга ўрганмоқлари керак; 
- мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларда дифференциал 
ѐндашувни амалга ошириш зарур, керак бўлса, таълим олувчининг лаѐқати, 
қобилияти, йўналишини ҳисобга олган ҳолда билим, кўникма ва 
малакаларига биноан талаблар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ; 
- янги таълим масканларида янги ўқув технологияси жорий этилиши 
мақсадга мувофиқ, бунда ўқувчиларга ҳурмат, уларнинг фикри ва 
юксалишига эътибор билан қараш зарур; 
- гуруҳ фаолиятини мазмунли ташкил этиш, яъни мунозара, диалог, 
ўйин, тренинг методларидан кенг ва ўринли фойдаланиш ўқувчиларга кўпроқ 
фикрларни вужудга келтириш учун шароитни яратиш лозим. 
Тадқиқотларда мустақил фикрлаш ва шахснинг ўзини-ўзи баҳолаш 
ўртасидаги боғланиш ҳам тадқиқ этилди. Маълум бўлишича, гуруҳнинг тан 
олинган аъзолари ўзларини-ўзлари юқори баҳолайдилар, лекин уларда 
мустақил ижодий фикр кўрсаткичи ҳам юқоридир. Гуруҳдан ажралиб қолган 
аъзолар эса ўзларини-ўзлари гуруҳий баҳолашга қараганда юқори 


баҳолайдилар, бинобарин, уларда мустақил, ижодий фикрлаш ҳам қуйи 
ривожланишга эга. 
Демак, шахснинг жамиятдаги ўрни ва салоҳияти, обрўси ва манфаатдорлиги, 
ўзгаларга таъсир кўрсата олиши ундаги мустақил фикрлай олиш қобилияти 
билан бевосита боғлиқ.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, биз ўз 
маданиятимизнинг бизни ўраб турган ижтимоий борлиқнинг ҳосиласи 
эканмиз, объектив, субъектив вазиятларга боғлиқмиз ва 
бошқаларнинг 
шахслараро муносабатларида бизга кўрсатаѐтган таъсирлари
комида 
бўламиз. Ўсмир ва ўспиринларнинг ѐки диний ақидапарастларнинг ўзларини 
тўла англамаган ҳолда турли хил бемаъни чақириқларига қўшилиб 
кетишини, терроризмнинг манфур ҳаракатларини, жиноятга етакловчи 
воқаеларни биз айнан вазиятнинг ҳукмида амалга ошганлигини биламиз, 
худди шу боис асосий вазифа – шахсни шундай шакллантириш керакки, у 
вазиятдан ҳам кўра, ўзининг дунѐқараши, эътиқоди, шахсий қарашини у ѐки 
бу фрустрацион ҳолатларга ѐки низоли вазиятларга қарши қўя олиш 
имкониятига эга бўлсин. 
Демократик жамиятда болалар, умуман ҳар бир инсон эркин 
фикрлайдиган этиб тарбияланади. Агар болалар эркин фикрлашни 
ўрганмаса, берилган таълим самараси паст бўлиши муқаррар.Албатта,
билим керак, аммо, билим ўз йўлига. Мустақил фикрлаш ҳам катта бойлик. 
Ҳозирги замон ўқув муассасаларининг вазифаси ѐш авлодни мустақил 
фикрлашга ўргатишдир. Албатта, фикрлашда ҳам индивидуал фарқлар 
мавжуд. Фикрлашни билиш - бу инсоннинг ақлидир. 
Ақлнинг қуйидаги сифатларини ажратиш мумкин: 
Мазмундорлик (бойлиги, чуқурлиги, ҳукмга бойлиги). 
Фикрлашнинг кенглиги (кенг ва тор) ва чуқурлиги, назария ва амалиѐтнинг
узвийлигига боғлиқдир. Амалиѐт, ҳукмнинг тўғрилиги мезонидир. 
Фикрлашнинг мустақиллиги - умумий тажрибани қўллай олиш, шахсий 
фикрга эга бўлиш, тажрибага муносабат билдириш. 
Ақлнинг ташаббускорлиги. 
Ақлнинг эгилувчанлиги, вазифани стандарт ечишдан қочиш. 
Ақлнинг танқидийлиги, ўз ишини аниқ баҳолай олиш, уни ўлчаш. 
Ақлнинг маҳсулдорлиги. 
Фикрнинг кетма-кетлиги. 
Тафаккурнинг тезлиги. 
Ақл ҳақида айрим олимлар ва арбобларнинг фикрлари келтирилган. 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish