Ш. А. Агзамова, Э. А. Шамансурова, Д. К. Ганиева, С. А. Убайдуллаева



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/330
Sana28.04.2022
Hajmi2,96 Mb.
#589330
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   330
Bog'liq
Реабилитология дарслик, 2013

Репаратив-регенератив усуллар 
Инфрақизил лазерли терапия.
Яқин инфрақизил диапозоннинг лазерли 
нурланиши танлаб катакчалар ядроси аппаратини синтезлайдиган оқсилни, 
тўкима нафас олиши занжирини, антиоксидант тизимни, микросомал 
гидроксилаз гепатоцитлар мажмуасини ва иккиламчи мессенжерларни 
(циклик 
нуклеотидлар, 
фосфотидилинозитидлар 
ва 
Ca 
ионлари) 
фаоллаштиради, улар ўз навбатида кислороднинг ютилишининг кучайишига 
ва органик моддаларнинг катакчалар ичидаги оксидланишининг кўпайишига 
олиб келади, оқсиллар ва неклеин кислоталарнинг синтезини, гликолизни, 
липолизни ва катакчаларнинг оксидлантирадиган фосфорилланишини 
рағбатлантиради. Нурланган тўқималарда локал қон оқимининг фазали 
ўзгариши рўй беради, микроциркулятор ўзан томирларининг эндотелияси 
ўтказувчанлиги ошади, бу эса инфилтратив-экссудатив жараѐнларнинг ҳал 
этилишига ва репаратив жараѐнларнинг фаоллашишига кўмаклашади. Лазер 
нурининг энергияси ютилишида ҳосил бўладиган оқсиллар, аминокислоталар, 
пигментлар ва бириктирувчи тўқималар структуралари алмашинуви 
маҳсулотлари тўқималарда репаратив ва регенератив жараѐнларнинг эндоген 
индукторлари сифатида таъсир кўрсатади, уларнинг метаболизмини 
фаоллаштиради.
Эпигастрал соҳага 0,89 мкм инфрақизил пастинтенсив нурланишнинг 
импульслари Ҳар бир соҳага 4-5 дақиқадан экспозицияда, 50 Гц частота 
билан ва паравертебрал соҳаларга ва 1000-1500 Гц эпигастрал соҳага 
нурланишнинг 4-5 Вт гача бўлган кучланиш билан таъсир қилинади. Бу ҳар 
куни, 10-15 муолажадан иборат курс бўйича қўлланилади.


134 
Паст 
интенсив 
ДМВ-терапия.
Паст 
интенсив 
дециметрли 
диапазондаги электромагнит тўлқинлар таъсири остида боғланган сувнинг 
дипол молекулалари томонидан нурланиш энергиясининг ютилиши рўй 
беради, бу ўз навбатида нурланиш таъсиридаги тўқималарда энзимларнинг 
катакчалар даражасида нафас олишининг фаоллашишига, плазмолеммалар 
гликолипидларининг ҳамда мембраналарнинг функционал хусусиятларининг 
конформацион ўзгаришларига олиб келади.
Чуқур жойлашган тўқима ҳамда органларнинг паст интенсив 
дециметрли тўлқинлар таъсирида иситилиши капиллярларнинг кенгайишини 
ва регионар қон оқимининг кучайишини, микроциркулятор ўзан 
томирларининг ўтказувчанлигининг ошишини ва яллиғланиш ўчоғининг 
дегидратациясини юзага келтиради.
Эпигастрал соҳани 5-10 дақиқа давомида 20 Вт кучланишдаги 
нурланиш билан, ҳар куни ѐки кунора, 6-10 муолажадан иборат курс билан 
нурлантирилади.
Мазкур усул эрозив эзофагитда, қон оқишига мойиллиги бор гастритда, 
ошқозон атониясида, гастроптозда, қорин бўйни стенозида, ошқозонда каллѐз 
яралар мавжудлигида, ошқозонда ҳавфли касалликларга ва полипозга шубҳа 
борлигида, кардия етишмовчилигида қўлланилиши мумкин эмасдир. 
Паст частотали магнитотерапия.
Ўзгарувчан магнит майдони электр 
майдонларини ва токни индукциялайди. Томирларнинг тонуси ва ошқозон 
моторикаси пасаяди, афферент ўтказувчиларнинг нейролеммасининг 
ўзгарган функционал хусусиятлари тикланади, бу эса қизилўнгачда 
репаратив жараѐнларга уларнинг таъсирини кучайтиради ва унинг вегетатив 
тартибга солинишини нормаллаштиради. 10-15 дақиқа давомида узлуксиз 
режимдаги 20-25 мТл индукцияли синусоидал шаклдаги 50 Гц частотали 
ўзгарувчан магнит майдони кўлланилади. Ҳар куни 10-15 та муолажадан 
иборат курс бўйича қўлланилади. Яққол гипокоагуляциялайдиган таъсири 
туфайли қон кетишига мойиллик борлигида кўрсатилмайди.

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish