Яллиғланишга қарши усуллар.
Қуйи частотали магнит терапия.
Индукторлар умуртқа поғонасининг
шикастланган қисмига жойлаштирилади. Частотаси 50 Гц бўлган магнит
майдони қўлланилади. Давомийли 15 дақиқа, ҳар куни ѐки кун ора. Курс - 18-
20 муолажа.
Қизил лазер терапия.
Умуртқа поғонасининг бел соҳаси шикастланган
2 та паравертебрал соҳага таъсир ўтказилади. Нурланиш қуввати 20-25 мВт.
Муолажа давомийлиги 12-14, ҳар майдонга 2 дақиқадан. Курс - 10-15
муолажа.
Қарши кўрсатмалар
Симпаталгик синдром, илдизли синдром, вегетотомир лабиллик.
САНАТОР-КУРОРТ ДАВО
227
Беморлар мустақил ҳаракат қилиш қобилияти сақланганда балнеодаво,
балчиқли даво курортларига юборилади.
ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Мияда қон айланишининг ўткир бузилишининг асосий клиник
синдромлари.
2. Мияда қон айланишининг ўткир бузилишини даволашда физиотерапия
вазифалари.
3. Мияда қон айланишининг ўткир бузилишини даволашда физик усуллар.
4. Мияда қон айланишининг ўткир бузилишини даволашда санатор-курорт
даво. Самарадорлиги.
5. Менингит ва энцефатилитларни даволашда қўлланиладиган физиодаво.
Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.
6. Периферик асаб тизими касалликларида физиотерапия ўтказиш
принциплари.
7. Таянч-ҳаракат аппарати касалликларида қўлланиладиган физиотерапия
муолажалари. Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.
8. Остеоартроз касаллигида оғриқ қолдирувчи қизик усуллар
9.
Ревматоид
артрит
касаллигида
қўлланиладиган
физиотерапия
муолажалари. Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.
10. Бехтерев касаллигида асосий клиник синдромлари.
11. Бехтерев касаллигини даволашда қўлланиладиган физиодаво. Кўрсатма
ва қарши кўрсатмалар.
12. Остеохондроз касаллигида қўлланиладиган физиотерапия муолажалари.
Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.
ТЕСТЛАР
1.
Умуртқа
поғонаси
остеохондрозининг
оғриқли
cиндромида
фойдаланилади:
а) УЮЧ - терапиянинг қуйи интенсивли (ноилиқ) дозалари;
б) УЮЧ - терапиянинг юқори интенсивли (илиқ ) дозалари;
228
в) УЮЧ-терапиядан фойдаланилмайди;
г) УЮЧ - терапиянинг қуйи ва юқори интенсивли дозалари
2.
Компрессион-илдизли
синдроми
бўлган
умуртқа
поғонаси
остеохондрозида сезувчанликнинг бузилишини даволашда оптимал
физик усулни танланг:
а) УЮЧ-терапия;
б) ултрабинафшали нурланиш;
в) пелоидотерапия;
г) маҳаллий дарсонвализация.
3. Умуртқа поғонаси остеохондрозининг рефлектор синдромларида
физик факторлар қуйидагича тавсия этилади:
а) фақат маҳаллий;
б) паравертебрал (мос сегментга) ва маҳаллий (остеохондрознинг
рефлектор намоѐн бўладиган соҳасига);
в) фақат паравертебрал (орқа мия сегментининг мос сегментига);
г) умумий таъсир этиш усуллари билан бирга паравертебрал
4. Остеохондрознинг рефлектор томирли синдромида оптимал усулни
кўрсатинг
а) маҳаллий дарсонвализация (паравертебрал);
б) ултратонтерапияси (паравертебрал);
в) мос симпатик тугунларга ганглиоблокаторлар электрофорези;
г) мос паравертебрал нуқталарни ултрабинафшали нурлантириш.
5. Умуртқа поғонаси остеохондрозининг неврологик кўринишларини
даволашда лазеротерапия қуйидаги ҳолатларда максимал самаралидир:
а) касалликнинг фақат ўткир даврида ;
б) ўткирости ва сурункали (субремиссия) даврида;
в) фақат сурункали (субремиссия) даврида;
г) фақат ўткирости даврида.
229
6. Умуртқа поғонаси остеохондрозининг ҳаракатли бузилишларида
(периферик парез) уларни бартараф қилиш мақсадида қуйидагича
таъсир этиш энг самаралидир:
а) катта интенсивликдаги импулсли магнит майдони билан;
б) лазер нурланиши билан;
в) томирларни кенгайтирувчи электрофорез билан;
г) юқори частотали магнит майдони билан;
7. Люмбаго билан оғриган беморда оғриқли синдромни бартараф қилиш
учун кўрсатилган физиотерапиянинг қўшиб олиб бориладиган
вариантини танланг:
а) парафинли терапия ва УЮЧ-терапия;
б) гидрокортизон ва пелоидотерапия фонофорези;
в) СВЧ- терапия ва ултратовушли терапия;
г) ультрабинафшали нурлантириш ва диадинамотерапия.
8. Елка-курак периартрозида (бўйин остеохондрозининг рефлектор
синдромларидан бири) физиотерапия қуйидаги соҳаларга қўлланилади:
а) бўғим ва умуртқа поғонасининг мос сегментлари соҳасига;
б) фақат бўғим соҳасига;
в) фақат умуртқа поғонаси мос сегментларининг соҳасига;
г) қарши кўрсатилган.
9. Умуртқа поғонаси бўйин қисми остеохондрозининг неврологик
кўринишларини бартараф қилиш учун ва физик факторларнинг бўйин ва
орқа мия сегментларига интенсивлиги ва таъсир этиш вақти бел
соҳасидаги аналогик кўринишларни даволашга нисбатан:
а) аналогик;
б) камайтириш тавсия этилади;
в) ошириш тавсия этилади;
г) фақат таъсир этиш вақти камайтирилади.
10. Уч шохли нерв невралгиясининг ўткир даврида мақбул
физиотерапия усулини танланг:
230
а) СВЧ-терапия;
б) криотерапия;
в) илиқ дозаларда УЮЧ-терапия;
г) маҳаллий дарсонвализация.
11. Уч шохли нерв невралгиясининг зўриқиш даврида қўшиб олиб
бориладиган (комбинацияланган) вариантини кўрсатинг:
а) ултратонли терапия ва даволовчи уқалаш;
б) илиқлик тарқатувчили аппликация ва диадинамотерапия;
в) лазер терапияси ва электроуйқу терапияси;
г) ултратовушли терапия ва УЮЧ магнит майдони.
12. Уч шохли нерв невралгиясида қуйи частотали магнит терапияси
(ўзгарувчан магнит майдони) қуйидаги ҳолатларда мумкин:
а) касалликнинг ўткир давридан бошлаб;
б) ўткир ости ва сурункали давриларида;
в) сурункали даврида;
г) ремиссия даврида.
13. Уч шохли нерв невралгиясининг ўткир даврида беморга қўллаш
мумкин эмас:
а) лазер терапияси;
б) магнит терапияси;
в) криотерапия;
г) маҳаллий дарсонвализация.
14. Уч шохли нерв невралгиясининг ўткир даврида уқалашнинг энг
оптимал локализацияси бўлиб ҳисобланади:
а) юз соҳаси;
б) бўйиннинг ѐқа соҳаси ва ѐн юзаси;
в) бошнинг соч қисми;
г) юз ва бошнинг соч қисми.
231
15. Уч шохли нерв невралгиясида ултра товушли терапиянинг оптимал
параметрлари (интенсивлиги ва тартиби), (юз соҳасида нервнинг 1-2
шохларининг чиқиш жойида):
а) 0,2-0,4 Вт/см², импулсли тартиб;
б) 0,2-0,4 Вт/см², доимий тартиб;
в) 0,05-0,2 Вт/см², доимий тартиб;
г) 0,05-0,02 Вт/см², импулсли тартиб.
16.
Физиотерапияга қарши кўрсатма:
а) ревматоид артритнинг II даражали фаоллиги, бўғимларнинг II
даражадаги функционал етишмовчилиги (ФЕ II);
б) ревматизм, фаол шакли, II даражали фаоллиги, юракдаги яққол
ўзгаришларсиз, ревматик полиартритда, қон айланишининг
етишмовчилигисиз;
в) ревматоид артритнинг III даражали фаоллиги, бўғимларнинг II
даражадаги функционал етишмовчилиги (ФЕ II);
г) яллиғланишнинг ўрта даражадаги фаоллигининг экссудатив
фазасида тизза бўғими сурункали гонореяли артритининг
зўрайиши.
17. Ревматоид артритнинг II даражадаги фаоллигининг зўрайиш фазаси,
кучли шиш синдроми бўлган I даражадаги ФЕ да оптимал физик усулни
танланг (шикастланган бўғимга таъсир кўрсатиш локализацияси):
а) юқори интенсивли ДМВ-терапия (илиқ дозалар);
б) эритем доазаларда ўрта тўлқинли ултра бинафша нур билан
нурлантириш;
в) амплипулстерапия;
г) қуйи частотали магнитотерапия.
18. Инфекцион артритнинг зўрайиш фазасида ( I даражадаги фаоллик,
ФЕ I) ҳаракатланишнинг кучли оғриқли чекланиши билан қуйидаги
физик усул рационал ҳисобланади (шикастланган бўғимга таъсир
кўрсатиш):
232
а) СМВ-терапия (илиқ дозалар);
б) маҳаллий дарсонвализация;
в) юқори частотали магнитотерапия;
г) диадинамотерапия.
19. Ревматоид артритнинг II даражадаги фаоллигининг зўрайиш
фазасида (ФЕ I даражаси) кўрсатилган (шикастланган бўғимга таъсир
кўрсатиш):
а) майдон бўйлаб 100 мВт/ см² дан ортиқ бўлган интенсивликда
қизил лазерли нурланиш;
б) майдон бўйлаб 10 мВт/ см² дан ортиқ бўлган интенсивликда
инфра қизил лазерли нурланиш;
в) майдон бўйлаб 10 мВт/ см² дан кам бўлган интенсивликда инфра
қизил лазерли нурланиш;
г) майдон бўйлаб 100 мВт/ см² дан кам бўлган интенсивликда қизил
лазерли нурланиш;
20. Бўғимларнинг яллиғланиш касалликларининг репаратив регенерация
фазасида самарали:
а) бўғимларга эритем дозаларда ўрта тўлқинли ултра бинафшали
нурлантириш;
б) бўғимларга УЮЧ-терапия ;
в) буйракусти безларига юқори частотали магнит терапияси;
г) бўғимларга ултра товушли терапия.
21. Инфекцион артритнинг ўрта даражадаги фаоллигида яллиғланишга
қарши самара сифатида тавсия этилади:
а) юқори частотали магнитотерапия;
б) қалқонсимон без галванизацияси;
в) буйракусти безларига юқори частотали магнит терапияси;
г) гипофизга УЮЧ нинг электрик майдони.
233
22. Бўғимларда фиброз-склеротик ўзгаришлари бўлган ревматоид артрит
билан оғриган беморга тавсия этиш мақсадга мувофиқ (фаоллигисиз,
ФЕI даражали):
а) бўғимларга субэритем дозаларда ўрта тўлқинли ултра
бинафшали нурлантириш;
б) бўғимларга суб илиқ дозаларда УЮЧ нинг электрик майдони;
в) пелоидотерапия;
г) буйракусти безларига УЮЧ нинг электрик майдони.
23. Анкилозловчи спондилоартритда (Бехтеров касаллиги)
фаолликнинг минимал даражаси билан умуртқа поғонаси ва
бўғимларнинг шикастланишида оптимал ҳисобланади:
а) азотли ванналар;
б) марваридли ванналар;
в) карбонат ангидридли ванналар; қуруқ радон ванналар;
г) радон ванналар.
24. Ревматоид артрит билан оғриган беморга фаолликнинг I
даражасидаги яллиғланишнинг пролифератив фазасида бўғимларга
гидрокортизон ултрафонофорези кўрсатилган:
а) глюкокортикоидлар бекор қилингандан сўнг дарҳол;
б) глюкокортикоидларни бекор қилишдан бир ҳафта олдин;
в) глюкокортикоидлар бекор қилингандан сўнг 1 ой ўтиб;
г) глюкокортикоидлар бекор қилингандан сўнг 3 ой ўтиб.
25. Деформацияловчи остеоартрознинг қайси даражасида аппаратли
физиотерапия кўрсатилган:
а) фақат I даражаси;
б) I ва II даражаси;
в) I ва III даражаси;
г) IV даражаси.
26. Деформацияловчи остеоартрознинг II даражасида иккиламчи
синовитни бартараф қилиш учун кўрсатилган:
234
а) олтингугуртводородли ванналар;
б) скипидар ванналар;
в) гидрокортизон ултрафонофорези;
г) анальгетиклар диадинамофорези.
27. Деформацияловчи остеоартрознинг сауна усули кўрсатилган (қуруқ
ҳаволи ҳаммом):
а) гипертермик (90˚дан кўп), пархонасида узоқ вақт бўлиш ва совуқ
бассейнда совиш;
б) гипотермик (90˚дан кўп), пархонада узоқ вақт бўлмаслик ва илиқ
душ остида совуш;
в) 90˚С дан паст ҳароратда, с недлительным пребыванием в
парильне и охлаждением в холодном бассейне;
г) при температуре больше 90˚С, пархонада узоқ вақт бўлмаслик
совуқ бассейнда совиш;
28. Минимал фаолликдаги ревматоид артритни даволашда буйракусти
бези соҳасига юқори частотали магнит терапияси билан бир кунда
қуйидагини қўллаш мумкин:
а) бўғимлар ва умуртқа поғонасини уқалаш қилиш;
б) бўғимлар пелоидотерапияси;
в) бўғимларга УЮЧ нинг электр майдони билан;
г) буйракусти безларига ДМВ-терапия.
Do'stlaringiz bilan baham: |