ТЕСТЛАР
1. Сурункали катарал циститнинг зўрайиш босқичида яллиғланишга
қарши мақсадга мувофиқ қўлланилади.
а) сийдик пуфаги сохасини гальванизациялаш
б) ультра юқори частотали электр майдони
в) илиқ чучук ванналар
г) душ
2. Сурункали цистит фонида сийдик қопи атониясида рационал даво;
а) миостимулловчи усул;
б) трофостимулловчи усул;
в) дефиброзловчи усул;
г) иммуностимулловчи усул;
3.
Сурункали циститнинг авж олиш даври ўткир ости кечувида тавсия
қилинади:
а) қиска тўлқинли ультрабинафша нурларни;
191
б) дециметр тўлқинли терапияни;
в) дибазолли электрофорезни;
г) синосоидал модулланган токни.
4.
Сурункали уретрит авж олиш даврида яллиғланишга қарши усул:
а) уросептиклар билан электофорез;
б) қовуқ ости сохасига ўрта тўлқинли ультрабинафша нурлар;
в) ультраюқори частотали электр майдони;
г) илиқ ванналарга ўтириш.
5.
Сурункали простатитда авж олиш даври бўлмаганда қўлланилади:
а) дефиброзловчи усул;
б) колоностимулловчи усул;
в) энзимостимулловчи усул;
г) дефоретик усул;
6.
Сурункали носпецифик простатитнинг ўткир ости кечувида қуйидаги
физик омиллар қўлланилади:
а ) озокеритли аппликациялар;
б) калта тўлқинли ультрабинафша нурлар;
в) ультраюқори частотали электр майдони;
г) лазеротерапия.
7.
Урологик касалликларда физиотерапияга қарши кўрсатмалар:
а) гемотурия;
б) бактериурия;
в) лейкоцитурия (5-10 кўрув майдонида);
г) простата бези аденомасида.
8. Сурункали гломерулонефритда яллиғланишга қарши ишлатиладиган
физик омилларга киради:
а) ультраюқори частотали-терапия, дециметр тўлқинли-терапия,
уроантисептиклар билан дорили электрофорез
б) парафин, озокерит терапия, инфра қизил нурлантириш
в) оксигенобаротерапия
192
г) спазмолитик воситалар билан дорили электрофорез, амплипулс
терапия
9. Сийдик пуфагининг нейроген дисфункциясининг детрузор
гипорефлексиясида қўлланилади:
а) дарсонвализация;
б) ультратовуш терапия;
в) папаверинли электрофорез;
г) синосоидал модулланган токлар.
10. Сурункали простатитда санатор-курорт даволашга кўрсатма:
а) сурункали простатитнинг авж олиш даврида;
б) сурункали простатитнинг уретра стриктурасида ва сийдик
қолдиғи бўлганда;
в) сурункали простатитни ремиссия босқичида;
г) сурункали простатит сурункали пиелонефрит ва сурункали
буйрак етишмовчилиги билан кечганда.
11. Сурункали простатит, цистит, уретритнинг физиопрофилактикасида
қўлланилади:
а) антибактериал усуллар;
б) яллиғланишга қарши усуллар;
в) гормонкоррегирловчи усуллар;
г) иммуностимулловчи усуллар.
12. Сурункали простатит, цистит, уретрит билан оғриган беморларни
қарши кўрсатмалари бўлмаганда юборилади:
а) иқлим - даво курортларга;
б) бальнео- даво курортларга;
в) балчикли - даво курортларга;
г) иқлим – балчиқли даво курортларга
13. Сурункали гломерулонефритда томирларни кенгайтирувчи физик
омилларга киради:
а) парафин, озокерит терапиялар, инфра қизил нурлантириш
193
б) ультраюқори частотали-терапия, дециметр тўлқинли-терапия,
дорили электрофорез
в) сауна
г) оксигенобаротерапия
14. Пиелонефритда сийдик ҳайдовчи физик омилларга киради:
а) юқори частотали магнит терапия;
б) ультраюқори частотали-терапия;
в) озокерит терапия;
г) инфра қизил лазерли терапия
15. Сурункали пиелонефритнинг авж олиш даврида тавсия этиладиган
оптимал физиотерапевтик усулларни танланг
а) буйрак сохасига инфракизил нурланиш;
б) дециметр тўлқинли –терапия, юкори частотали магниттерапия;
в) парафин-терапия, озокерит-терапия;
г) буйрак сохасига фурагин билан электрофорез
16. Сийдик чиқарув йўллари дискинезиясида спазмолитик таъсир
кўрсатувчи физик усулни кўрсатинг.
а) махаллий дарсонвализация;
б) паст частотали импульсли магнит майдони;
в) вибротерапия;
г) дециметр тўлқинли –терапия
17. Буйрак касаллиги бор бўлган беморларга диурезни яхшилаш учун
оптимал бальнеотерапия усулини танланг:
а) СО² ли ванна;
б) минерал ичимлик сувлари;
в) радонли ванна;
г) олтингугурт водородли ванна
18.Сурункали пиелонефритда қуйидаги минерал сувни бериш мақсадга
мувофиқ:
а) кам минерализацияли;
194
б) ўрта минерализацияли;
в) юқори минерализацияли;
г) кам минерализацияли ва ўрта минерализацияли
19. Сурункали пиелонефритда репаратив-регенератив таъсири бўлган
омил:
а) гальвано-пелоидтерапия (пелоидэлектрофорез);
б) диадинамотерапия;
в) сув ости душ-уқалаш;
г) дурли ванна;
20. Буйрак касалликларида тез диуретик таъсир қилувчи усул:
а) лазертерапия;
б) ультратовуш терапия;
в) ультра юқори частотали терапия;
г) амплипулстерапия.
21. Яллиғланган буйрак касалликларини хуруж даврида электрофорез
учун препарат танланг:
а) уросульфан;
б) эуфиллин;
в) новокаин;
г) калий йодид.
22. Сурункали пиелонефрит хуруж даврида гальванизация:
а) умумий қарши кўрсатмалар бўлмаганда хамма холатларда
қўлланилиши мумкин;
б) қарши кўрсатилган;
в) сийдик ажралиши меъѐрида бўлганда;
г) сийдик ажралиши бузилганда
23. Сурункали пиелонефритда амплипульстерапиянинг оптимал иш
режими:
а) I PP (ПМ)
б) II PP (ПП)
195
в) III PP (ПН)
г) IV PP(ПЧ)
24. Қуйидаги холатда бир мартада микдори 400-800 мл ѐки 1500-1600 мл
гача бўлган сувни суткада бир неча маротаба ичиш мумкин:
а) сурункали пиелонефритда;
б) сийдик тош касаллигида;
в) сурункали гломерулонефритда;
г) сурункали циститда;
25. Буйрак касалликларида комбинирланган физиотерапиянинг максимал
яллиғланишга қарши, диуретик ва сийдик ажралишини яхшиловчи
усулини танланг
а) гальванизация ва ичимлик минерал суви;
б) ультратовуш терапия ва ичимлик минерал суви;
в)амплипульстерапия, натрий хлоридли ванналар;
г) УЮЧ-терапия ва ичимлик минерал суви;
26. Сурункали пиелонефрити бўлган беморда умумий сийдик анализида
кўрув майдонида 15 та эритроцит аникланганда тавсия этилиши мумкин
бўлган физик усулни кўрсатинг:
а) УЮЧ – терапия буйрак сохасига;
б) буйрак сохасига парафинли аппликациялар;
в) буйрак сохасига ультратовушли терапия;
г) вактинча буйрак сохасига физиотерапевтик муолажалардан
сақланиш лозим
27. Буйрак сохасига физиотерапияга кўрсатма:
а) буйрак поликистози;
б) сурункали буйрак етишмовчилигининг III даражасида;
в) сурункали гломерулонефритнинг хуружида;
г) силлик юзали, 10 мм гача бoлган тошли сийдик тош касаллигида
28. Сийдик таносил тизимининг қандай патологияларида қуруқ хаволи
хаммомлар (сауна) қўлланилади:
196
а) сурункали гломерулонефрит ремиссия фазасида, симптоматик
гипертензия (АД 110/70 мм рт.ст);
б) сурункали гломерулонефрит ремиссия фазасида пешоб синдроми
билан
в) сурункали гломерулонефрит ремиссия фазасида, нефросклероз,
сурункали буйрак етишмовчилигининг III даражасида;
г) сурункали простатит.
29. Сийдик тош касалликларида ичимлик минерал суви тавсия килинади.
а) фақат енгил минерализацияли;
б) енгил ва кам минерализацияли;
в) ўрта минерализацияли;
г) енгил ва ўрта минерализацияли
30. Сийдик тош касалликларида ичакларни ювиш муолажасини ўтказиш
мумкин:
а) қарши кўрсатилган;
б) диаметри 15 мм гача силлиқ юзали тош бўлганда;
в) диаметри 10 мм гача силлиқ юзали тош бўлганда;
г) хар кандай ўлчамли ва хар кандай формадаги тош бўлса кўрсатма.
31. Сийдик тош касаллигида сийдик йўлларида тош бўлганда
физиотерапиянинг қўшиб олиб бориладиган усулини аниқланг:
а) юкори частотали магнитотерапия, амплипульстерапия, минерал
сувларни ичиш;
б) ультратовуш терапия, минерал сувларни ичиш;
в) УЮЧ- терапия ва минерал сувларни ичиш;
г) минерал ванналар ва минерал сувларни ичиш.
32. Тошни хайдаш мақсадида физиотерапиядан фойдаланиш мумкин
бўлган сийдик тош касаллигининг вариантини кўрсатинг:
а) тошни диаметри 15 мм гача бўлса;
б) хамрох касаллиги – сурункали пиелонефритнинг хуруж даврида ;
в) агар тош диаметри 8 мм бўлиб, силлиқ бўлса;
197
г) сийдик йўлини анатомик эгрилигидан пастида жойлашган
конкремент бўлса.
33. Сийдик тош касаллигида виброуқалаш:
а) қарши кўрсатма;
б) хар қандай ўлчамли ва хар қандай формадаги тошда кўрсатма;
в) сийдик йулларидаги тошда кўрсатма;
г) хар қандай формадаги тошда кўрсатма
34. Пиелонефритни фаол даволашда яллиғланишга қарши ва диуретик
самарага эришиш учун қўлланилади:
а) ички аъзоли фуродонин билан электрофорези;
б) натрий - хлорли ванналар;
в) паст частотали магнитотерапия;
г) диадинамотерапия.
198
Do'stlaringiz bilan baham: |