миқдорини ошириш, ҳамда қувурларнинг ички юзасида кокснинг ҳосил бўлиш тезлигини
пасайтиришга углеводородларнинг парциал босимини пасайтириш билан эришилади. Хом ашѐни
сув буғлари билан суюлтириш (адиабатик тўйиниш) усули билан парциал босимни пасайтиришга
эришилади. Суюлтириш даражаси хом ашѐнинг кокс ҳосил қилишга мойиллигига боғлиқ
бўлиб, этан учун буғ/этан нисбатининг оптимал қиймати 0,3 дан ортиқ бўлиши лозим.
Углеводородларнинг пиролиз жараѐни, қувурларнинг ички юзасида, асосан углероддан ташкил
топган, қаттиқ кокссимон маҳсулотнинг ҳосил бўлиши билан боради.
Кокс пиролиз жараѐнига ѐмон таъсир этади, натижада иссиқлик ўтказиш сезиларли пасаяди,
асосий маҳсулотнинг чиқиши камаяди ва қўшимча (иккинчи даражали) маҳсулотларнинг чиқиши
ортади, қувурлар материалининг емириши ва эскириши тезлашади, печларни таъмирлар ўртасида
ишлатиш даври қисқаради ва бир қатор бошқа номақбул омиллар пайдо бўлади.
Қувурлар деворларида кокс қатламининг ҳосил бўлиш тезлиги бир қатор омилларга боғлиқ
бўлиб, улардан асосийлари - реакциянинг температураси, хом ашѐнинг реакция зонасида бўлиш
вақти, углеводородларнинг парциал босими, қопланиш (пленка) эффекти, қувурлар
материалининг кимѐвий таркиби, ҳисобланади.
Кокс ҳосил бўлишидан ҳимоялан усуллари бир қатор тадбирларни кўзда тутади. Хом ашѐ
таркибига кокс ҳосил бўлишини секинлаштирувчи ингибиторлар, шу жумладан олтингугурт
бирикмаларини қўшиш юқори самарадорли ҳисобланади.
Ингибиторларнинг таъсири, реакция қувурларининг юзасида ҳимоя қатламини ҳосил бўлишига
асосланган, бу эса:
пиролиз маҳсулотларининг полимерланиш ва конденсаланиш жараѐнларининг;
қувурлар материаллари таркибига кирувчи металларнинг, кокс ҳосил қлувчи каталитик
таъсирини бартараф этади.
Ингибирлаш механизми газ аралашмасидаги бирикмаларнинг қувур материали билан физик-
кимѐвий ўзаро таъсирига асосланган.
Хом ашѐга қўшиладиган олтингугуртли бирикмалар пиролиз жараѐнида реакция натижасида
углеводородлар ва водород сульфидига парчаланади. Ўрин олиш реакциялари натижасида ҳосил
бўладиган металл (никел, темир) сулфидлари каталитик таъсирга эга бўлмайдилар.
Кокс ҳосил бўлишига қарши ингибитор - диметилдисулфид (ДМДС) нинг таъсир этиш
механизми:
Ингибитор пиролиз гази таркибида мавжуд бўлган водород билан, паст температуралар
шароитида, ўзаро таъсир этиб металл сулфидлари ҳосил қилади:
ДMДС + Н
2
→ МеSH
ДMДС + Н
2
→ ДMДС + H
2
S
Юқори темературалар шароитида, мазкур бирикмаларнинг, тўйинган бирикмаларни ажратиб
чиқариб, парчаланиши амалга ошади, бунда металл юзасида кокс қатлами ҳосил бўлмайди
МеSH + H
2
→ CH
4
+ H
2
S
ДMДС + H
2
→ CH
4
+ H
2
S
Do'stlaringiz bilan baham: