“Сервис” илмий-амалий журнал


-жадвал  Мамлакатимизга асосий капиталга киритилган инвестиция ва



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

1-жадвал 
Мамлакатимизга асосий капиталга киритилган инвестиция ва 
хорижий инвестициялар динамикаси 
 
Кўрсаткичлар
2013 
йил 
2014 
йил 
2015 
йил 
2016 
йил 
2016 йил 
2013 йилга 
нисбатан, 
%да 
 1 
Мамлакатдаги ишлаб чиқарил-
ган ЯИМ, трлн. сўм 
119,0 144,9 171,4 
199,3 
167,5 

Асосий капиталга киритилган 
инвестициялар, млрд. АҚШ 
доллари 
13,0 
14,6 
15,8 
16,6 
127,7 

Шундан; хорижий инвестиция-
лар, млрд. АҚШ доллари 
3,0 
3,0 
3,3 
2,6 
0,86 
Жадвал маълумотларига асосан, мамлакатимизда ЯИМ мос муддатларда 
167,5%ни, асосий капиталга киритилган инвестициялар эса 127,7%га ўсиш 
кузатилган. Лекин, мамлакатимизга киритилган хорижий инвестициялар эса мос 
даврларда 13,3%га пасайиш кузатилган. Демак, мамлакатимиздаги инвестицион 
муҳит бевосита салбий эканлигини гувоҳи бўламиз.
Мамлакатимизда, хорижий инвестицияларнинг кириб келишини таъмин-
лашнинг асосий самарали омили ҳисобланган эркин иқтисодий ҳудудларни 
кенгроқ ривожлантириш, инвестицион жозибадорлик ҳолатларини таҳлил қила-
миз. Бундай ижобий кўрсаткичларни мавжудлиги келгусида инвестицион капитал 
оқимларини объектив ҳаракатини таъминлаш учун муҳим баҳо ҳисобланади.
Маълумки, ICOR (Incremental Capital Output Ratio) коэффициенти ўтган 
йилги ялпи инвестицияларни (ЯИМга нисбатан фоизда) жорий йилдаги ЯИМнинг 
ўсиш суръатига нисбати билан аниқланади. Ушбу кўрсаткич орқали ривожланган 
давлатларда амалга оширилган инвестицияларни давлатнинг иқтисодий 
ривожланишига таъсири баҳоланиб борилади. Шу мақсадда фойдаланиладиган 
ИCОР (incremental capital-output ratio) коэффициенти асосий капиталга қўйилган 
маблағларнинг келгуси йилда ЯИМнинг ўсишига таъсирини аниқлашга имкон 
беради ва ЯИМда инвестициялар салмоғининг кейинги йилдаги ЯИМнинг 
қўшимча ўсиш суръатига нисбатини ифодалайди.
Таҳлил этилаётган даврда, мамлакатимизда ЯИМнинг капитал сиғимкор-
лигини акс эттирувчи ИCОР самарадорлиги кўрсаткичи 2009 йилда 3,08 ни 
ташкил этди. Жаҳон банки маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ривожланган 
мамлакатларда 2,4 га тенг [6]. 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 2,9 ни ташкил 
қилган. Демак, мамлакатимиздаги мазкур кўрсаткични ортиши салбий эканлигини 
билдиради ёки мамлакатимиздаги инвестицион муҳитнинг ҳолати ҳам салбий деб 
баҳоланади.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ташкил этилган эркин иқтисодий 
зоналарнинг ривожланиш ҳолатини таҳлил қилмоқчимиз. Шу кунда, 
мамлакатимизда жами бўлиб 14 та эркин иқтисодий зона ва 96 та кичик саноат 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
114 
зоналари фаолият юритмоқда. «Навоий», «Ангрен», «Жиззах», «Ургут», 
«Ғиждувон», «Кўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарида умумий 
қиймати 486 миллион АҚШ долларига тенг 62 лойиҳа амалга оширилган, 4,6 
мингдан ортиқ иш ўрни яратилган.
Бироқ, 2017 йил 9 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. 
Мирзиёевнинг “Мамлакатимиздаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат 
зоналарини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги 
таҳлилига бағишланган йиғилиш” да “...тегишли вазирлик, идора ва хўжалик 
юритувчи субъектларнинг бу соҳадаги фаолиятини танқид қилиб, уларда 
ташаббускорлик етишмаслиги, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат 
зоналарини ривожлантириш бўйича ишларни ташкил қилиш даражаси сустлигини 
таъкидладилар. Шунинг билан бирга, мамлакатимиз иқтисодиётига эркин 
иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш орқали хорижий инвесторларни жалб қилиш 
вазифаси етарлича таъминланмаётганлигини” эътироф этиб ўтдилар.
Шунинг учун, ҳозирги кунда эркин иқтисодий зоналарни фаолиятини 
мамлакатимиздаги ўрнини янада ошириш мақсадида юқоридаги салбий 
ҳолатларни бартараф этиш, мавжуд муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, 
ҳозирги кунда мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш учун 
амалдаги қонунчиликда ЭИЗлар иштирокчиларига қўшимча тарзда божхона 
тўловларидан имтиёз ва преференциялар бериш тизими такомиллаштириб 
боришни талаб этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи 
Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини 
фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
ПФ-4853-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 
июндаги “Тошкент шаҳри Яшнобод туманида инновацион технопаркни ташкил 
этиш тўғрисида”ги ПФ-5068-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Корея Республикаси Ҳукуматининг 
беғараз ёрдамини жалб қилган ҳолда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат 
институти қошида Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2759-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 30 мартдаги “Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида 
кичик саноат зонасини барпо этиш тўғрисида”ги ПҚ-2860-сонли қарори ва бошқа 
қонуности ҳужжатлар орқали қўшимча имтиёзлар тизими кенг жорий этилган. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 
августдаги “Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун 
вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини 
мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3175-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, қарорда 
ўтган давр мобайнида мамлакатимиздаги эркин иқтисодий зоналар фаолияти 
таҳлил қилинганлиги, натижада камчиликлар аниқланганлиги таъкидланиб, 
зоналарни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
Таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг ўтган 9 ойи давомида ЭИЗлар иштирок-
чиларига божхона тўловларидан жами 260,9 млрд. (2016 йилнинг 9 ойида 30,9 
млрд.) сўм имтиёзлар қўлланилган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 8,4 баробарга 
ошган. Шунингдек, мамлакатимизда технопарклар ва кичик саноат зоналарини 
ташкил этишга ҳам катта эътибор қаратилаётган бўлиб, жорий йилнинг ўзида бу 
соҳада бир қатор янги қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Бундай зоналар 
иштирокчилари, чет эл инвесторларга бир қатор имтиёзлар, шу жумладан 
божхона тўловлари бўйича имтиёзлар жорий этилган.
Юқоридаги таҳлил хулосаларига асосланиб, камчиликларни бартараф этиш 
ёки эркин иқтисодий зоналарни мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрнини янада


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
115
ошириш учун қуйидаги таклифларни ишлаб чиқдик:
 
давлатнинг бирламчи аниқ мақсад(мамлакатда валюта тушумини, 
иқтисодиётни 
етакчи 
тармоқларини 
асосий 
фондларини 
янгиланиш, 
модернизациялаш ва диверсификациялаш ва бошқалар)ни амалга ошириш мақсадида 
эркин иқтисодий зоналарга хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш тизимини 
зудлик билан шакллантириш лозим;
 
эркин иқтисодий зоналар бўйича аниқ дастурий лойиҳалар ёки шу 
ҳудудларнинг барча инвестицион салоҳияти даражасидан келиб чиқиб аниқ, янги, 
ихтироларга, илмий янги ғояларга асосланган таклиф этилаётган лойиҳалар 
рўйхатини шакллантириш тизимини жорий этиш лозим. Бунда, илмий-текшириш ва 
илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш лозим;
 
эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишдаги давлат томонидан 
ўрнатилган бош аниқ устувор (валюта тушумини таъминлаш, иқтисодий 
модернизациялашда хорижий инвестициялар ва инвесторларни жалб қилиш ва 
бошқалар) йўналишларни аниқ белгилаб қўйилиши лозим. Бунда; ЭИЗ лардаги 
лойиҳаларни қуриш учун давлат томонидан белгиланган аниқ устувор йўналишларни 
бажарилиши бўйича давлат мониторингини ташкил этиш лозим;
 
тадбиркорларни аниқ изланувчанлик иқтидорларини шакллантириш 
(ихтиро, илмий ғоя, тадқиқот ишлари, тадқиқот институтлари, олим ва 
ихтирочиларни рағбатлантириш ва бошқалар) жараёнларни тезлаштириш лозим. 
Чунки мазкур ҳолатларни етарли таъминланиши мисол учун, биринчи жараёнларнинг 
жадал ривожи эркин ҳудудларни бошқа шаклларни тез суръатларда ривожланишига 
туртки беради. 

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish