“Сервис” илмий-амалий журнал


Божхона аудити методологиясининг Канада тажрибаси [9, 10]



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

Божхона аудити методологиясининг Канада тажрибаси [9, 10] 
Экспортёр ва импортёрлар қонунларга ва Канада Чегара Хизматлари 
Агентлиги(кейинги матнларда КЧХА) томонидан белгиланган тартибларга риоя 
қилиниши устидан жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар. 
КЧХА савдо нормаларига, аудит ўтказиш йўли билан ёки тегишли 
тартибдаги танлов асосида ёхуд йўналишларни тасдиқлаш воситасида риоя 
қилинишини бошқаради. Аудит учун кўрсатилган махсус товарларга икки йиллик 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
128 
муддат асосида аниқлик киритилади ва КЧХА томонидан чоп этилиб, нашрдан 
чиқарилади. Баъзи маҳсулотлар тариф таснифини қайта кўриб чиқиш учун 
мўлжалланган бўлса, бошқалари эса, улар қийматининг ҳаққонийлиги, келиб 
чиқиши ва эркин савдо сертификатларини кўздан кечиришга асосланган бўлади. 
Агар ташкилот КЧХА томонидан огоҳлантириш олган бўлса, у ўз божхона 
брокери билан зудликда боғланиши тавсия этилади. Чунки, улар аудит вақтида 
КЧХА дастлабки йиғма жилди йўналтирган рўйхатдан ўтиш жараёнидаги хатни 
имзоламагунига қадар, ташкилот номидан фаолият кўрсата олмайди.
Канадада ҳеч қачон божхона аудитига тайёргарлик кўриш бугунгидек ўта 
муҳим бўлмаган. Иқтисодиётдаги тартибсизликлар сабабли Канада божхона 
аудити тартиб таомилларини жуда қатъий бўлишига олиб келди, кичик хавф 
сезилиши билан божхона аудиторлари текширувга келишади. Ташкилот божхона 
аудитига тайёргарлик кўрмаган ва бу борада ишларни тўғри ташкил этмаган 
бўлса, КЧХА томонидан ўтказилган текширув, ташкилотни қийнайдиган 
машғулот бўлиши мумкин. 
Божхона аудити канадалик импортёрларни тижоратнинг барча талабларига 
риоя қилишларини таъминлайди. Таъкидлаш жоизки, бунда маҳсулот бўйича 
божхона брокери билан икки томонлама ўрнатилган божхона қонунчилигини 
билиш – тайёргарлик калитидир. Шунингдек, бу ерда ўз божхона брокерига 
етарлича эътибор бермаганлиги сабабли, аудит келиши билан улар(ТИФ 
қатнашчилари, импортёрлар) ўз хатосини тушуниб етадилар. 
КЧХАда нашр этилган, аудитдан ўтиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисобланган 
ёки аудитга мўлжалланган маҳсулотлар рўйхати мавжуд бўлиб, унда ҳар 
бирининг сабаби белгилаб қўйилган. Бу ерда, аудитга тайёргарлик кўришда, 
биринчи қилиниши керак бўлган масала – мазкур маҳсулот рўйхатда мавжуд 
эмаслиги, агар шундай бўлса, божхона брокеридан божхона тартиб-таомиллари, 
қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилганлигини сўраб, ишонч ҳосил 
қилиши зарур. 
КЧХА тўлиқ масштабда (кенг қамроқли, комплекс) текширувни ўтказишдан 
олдин, умумий аудитни талаб қилиши мумкин. Мазкур аудит шакли КЧХА 
томонидан сўралаётган ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан тез якунланиши 
мумкин. Умумий аудит оддий талабнома бериш билан бошланиши мумкин. Бу 
В3[5]-Канада чегара хизматлари агентлиги божхона кодлаш (божхона юк 
декларацияси) шакли, счёт-фактура ва транзакция(операция)лар учун осон олиш 
имкони бўлган тегишли ахборотни ўз ичига олиши мумкин. Бироқ, мазкур 
ҳужжатларни юбориш катта хато бўлади, чунки, бу ерда ишни божхона 
брокеридан, жараённи камерал аудит ўтказиш орқали бошлаш зарур. 
ТИФ қатнашчисини текширувга импортёр сифатида жалб қилиниши, 
мақсадга мувофиқ. 
КЧХА ўзининг аудит жараёнига қуйидаги ўзгаришларни киритган: 
1) Ўтказиладиган текширувлар миқдорини ошириш; 
2) Қонунчиликка риоя қилмаганлик учун жарималарни кўтариш; 
3) Бир бизнес соҳасида тезкор аудитни таъминлаш учун кичик, бир дастурли 
аудитни бажариш; 
4) Аудит жараёнини ҳар томонлама ва тўлиқ ривожлантириш. 
Дастлабки текширув тугагандан сўнг, иккиламчи аудит 12 ойдан 18 ойгача 
бўлган муддатларда ўтказилади. Иккиламчи аудит барча тавсия этилган 
ўзгаришлар бажарилишига кафолат беради. Аудит ўтказилганида қоидабузарлик 
аниқланса ва у илгари ҳам содир этилган бўлса, қўшимча жарималар бўлиши 
мумкин. Ўтган йилларда қўлланилган жарималар изоҳи(шарҳи) ва статистикаси 
билан КЧХА веб саҳифасида танишиш мумкин бўлади. Қонун бузилиш 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
129
ҳолатларининг қайтарилиш даражалари турлича бўлган юқори жарималар 
тўланишига сабаб бўлади, шунингдек, янги миқдорлар ҳам киритиб борилади. 
Аудитга тайёргарлик кўришда қуйидаги назорат амаллари ёрдам беради: 
1) Божхона масалалари бўйича тартиб тайёрлаш ва уни мунтазам янгилаш; 
2) Бошидан охиригача риоя қилиш жараёнини, унда назоратдан четда 
қолиши мумкин бўлган ҳолатлар йўқлигини тасдиқлаш мақсадида қайта кўриб 
чиқиш; 
3) Тарифлар таснифланишини ҳужжатлаштириш; 
4) Стандарт 
транзакция(операция, 
битим)ларни, 
у 
билан 
боғлиқ 
ҳужжатларни осон топиш учун қайта кўриб чиқиш; 
5) Ўтган даврдаги божхона аудитидан фойдаланиб, тавсия қилинган 
ўзгаришларни такомиллаштириш ва ҳал этилмаган ҳохлаган масалалар ечимини 
топиш; 
6) Молиявий соҳаларга ишонч ҳосил қилиш; 
7) Божхона аудитори томонидан содир этилган хато-камчиликлар (ёки 
эътибордан четда қолган ҳолатлар) бор ёки йўқлигини аниқлаш учун ташқи аудит 
ишидан фойдаланиш. 

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish