“Сервис” илмий-амалий журнал



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

 
К.Б. Уразов –СамИСИ профессори, и.ф.д., 
Э.Т. Эргашев – СамИСИ ассистенти, 
Ж.А.Каримов – СамИСИ магистранти 
 
АГРОСЕРВИС ХИЗМАТЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ 
ТАВСИФИ 
 
Аннотация: мақолада агросервис хизматларининг моҳияти, таснифи ва 
тавсифи, улар бўйича даромадни тан олиш, ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек 
уларни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш тартибларини такомиллаштириш 
масалалари тадқиқ этилган. 
Калит сўзлар: агросервис хизматлар, агросервис хизматлардан олинган 
даромад, агросервис хизматлар таннархи. 
 
Республикамизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш 
устувор вазифалардан ҳисобланади. Бу бевосита агросервис хизматларга ҳам 
даҳлдордир. Ушбу хизмат турларини ривожлантириш республикамиз қишлоқ 
хўжалигини равнақ топтиришнинг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Шу 
боис ҳам, республикамизни 2017-2021 йилларда ривожлантиришга қаратилган 
Ҳаракатлар Стратегиясида
1
қишлоқ хўжалик соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни 
инновацион технологиялар асосида жадал суръатларда равнақ топтириш бўйича 
белгиланган 
чора-тадбирларда 
агросервис 
хизматларни 
кўрсатишга 
ихтисослашган хўжалик юритувчи субъектлар, чунончи Машина-трактор 
парклари (МТП) фаолиятини тубдан яхшилашга алоҳида эътибор қаратилган. 
Таъкидлаш жоизки, агросервис хизматларни кўрсатувчи МТПлар фаолияти 
ўзига хос хусусиятларга эга. Ушбу хусусиятлар фермер хўжаликларига 
кўрсатилаётган агросервис хизматларнинг турли-туманлигида, уларнинг техник-
технологик жиҳатларида, бу хизматлардан олинаётган даромадлар ҳамда уларга 
қилинаётган сарф-харажатларни тан олиш ва ҳисоб-китоб қилишда, бунда 
хизматлар ҳажми ва улар қийматини аниқлашда тегишли равишдаги миқдор 
кўрсаткичлар, меъёрлар ва таърифлардан фойдаланишда, кўрсатилган хизмат-
ларни топширишда турли бошланғич ҳужжатларни расмийлаштирилишида, 
миқдор ва пул бирлигидаги кўрсаткичларни турли синтетик ва аналитик 
счётларда акс эттириш ва бошқа жиҳатларда ўз аксини топади. Ушбу ва бошқа 
хусусиятлар агросервис хизматларга ихтисослашган МТПларни бухгалтерия 
ҳисобининг ўзига хос субъектлари, мос равишда, ушбу хизмат турларини 
ҳисобнинг ўзига хос объектлари эканлигидан дарак беради. 
Таъкидлаш жоизки, агросервис хизматларга ихтисослашган субъектлар 
фаолиятининг 
бухгалтерия 
ҳисоби 
объекти 
сифатидаги 
хусусиятлари 
республикамизда етарлича тадқиқ этилмаган, улар даврий адабиётларда ҳам 
атрофлича ёритилмасдан қолмоқда. Шу билан бирга агросервис хизматларнинг 
қишлоқ хўжалик соҳасини равнақ топтиришдаги ўрни ва аҳамиятининг муҳим-
лиги, ушбу соҳага ихтисослашган субъектлар фаолиятини янада ривожланти-
ришга бўлган талабни борган сари ошиб бораётганлиги мазкур соҳа субъектла-
1
“2017-2021 йилларда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар 
стратегияси”.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги 
ПФ-4947- сонли фармони билан тасдиқланган. 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
121
рида бошқарувнинг барча дастакларини, шу жумладан бухгалтерия ҳисобининг 
назарий ва методологик муаммоларини чуқур тадқиқ этиш талабини қўймоқда. 
Агросервис хизматлар ҳисобининг муҳим назарий ҳамда методологик 
масалалари сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1) агросервис хизматларнинг ҳисоб объектлари сифатидаги таснифий ва 
тавсифий асосларини очиб бериш;
2) агросервис хизматларнинг ҳар бир туридан олинадиган даромадларни
шунингдек улар таннархини тан олиш, ҳисоб-китоб қилиш ҳамда уларни ҳисоб ва 
ҳисоботда акс эттиришнинг яхлит методологик тартибларини ишлаб чиқиш;
3) агросервис хизматларга доир буюртмачилар билан ҳисоблашишлар, 
бюджет билан солиқлар ва тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда улар ҳисобини 
такомиллаштириш. 
Ушбу ва бошқа муҳим масалаларни ҳал этиш негизида, авваламбор, 
«агросервис хизматлар» атамасининг моҳияти, ушбу хизмат турларининг таснифи 
ҳамда таркибий элементлари ётади. 
«Агросервис хизматлар» сўз бирикмаси махсус атама сифатида, кўриниб 
турибдики, турли мустақил мазмунга эга бўлган сўзлардан иборат. Ушбу 
атамадаги «Агро» сўзи манбаларга кўра
1
грекча «agros» сўзидан олинган бўлиб, 
«майдон», мазмунан ердан фойдаланишга боғлиқ ҳаракат ва ишларни англатади. 
Айнан шундан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигида «агрономия», «агротехника», 
«агрохимия», «агросаноат», «агрофирма», «агротехник хизматлар» ва бошқа 
тушунчалар кенг ишлатилади
2
. «Агросервис» тушунчаси ҳам бевосита қишлоқ 
хўжалигига доир бўлиб, у фермерларга кўрсатиладиган юқори сифатли турли 
агрономик, агротехник, агрохимик ва бошқа агросервис хизматларни билдиради. 
Агросервис хизматларнинг энг кенг тарқалган турларига қуйидагиларни 
киритиш мумкин (1-расмга қаранг). 

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish