“Сервис” илмий-амалий журнал
2020 йил 4-сон
181
таърифлашга эришилган.
Тадқиқот методологияси: “Туристик корхоналарда харажатлар ва номоддий активлар
ҳисобини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари‖ мавзуси бўйича тадқиқот методологияси
статистик, таққослаш, идентификация, калькуляция, экстраполяция, объективлик ҳамда ҳисоб
методларини ўз ичига қамраб олган.
Таҳлил ва натижалар: Бизнинг фикримизча, номоддий активлар деб - ишлаб чиқариш,
иш бажариш, хизмат кўрсатиш ѐки сотиш жараѐнида узоқ муддат фойдаланилиб ўз қийматини
аста-секинлик билан маҳсулот, иш ва хизматлар таннархи ѐки давр харажатларига ўтказиб
борадиган, лекин моддий кўринишга эга бўлмаган мол-мулк объектларига айтилади.
Номоддий активлар туристик корхонанинг бошқа турдаги активларидан қуйидаги
жиҳатлари билан фарқланади:
1-расм: Номоддий активларнинг туристик корхона бошқа активларидан фарқли
жиҳатлари
1
Юқоридаги 1-расм маълумотларидан кўриниб турибдики, номоддий активлар тушунчаси
нафақат туристик корхоналар, балки барча турдаги корхоналарнинг ҳам бошқа турдаги
активларидан моҳияти жиҳатидан ўзига хос катта фарқларга эга.
XX асрнинг охирги ўн йиллиги – XXI асрнинг бошларида корхоналар оборотдан
ташқари активлари таркибида номоддий активларнинг улуши анча ошди. Тадқиқотларнинг
кўрсатишича, бугунги кунда кўпгина хорижий компаниялар оборотдан ташқари активлари
тузилмаси таркибида номоддий активларнинг улуши 40-55 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич
1960 йиллар охирида атиги 20 фоизни ташкил этарди, холос. 1980 йилларнинг бошида АҚШ
корпорациялари оборотдан ташқари активлари тузилмасининг 60 фоизини моддий активлар,
яъни асосий воситалар, қолган 40 фоизини эса номоддий активлар ташкил этган. XX асрнинг
охирларида оборотдан ташқари активлар таркибида номоддий активларнинг салмоғи ошиши
билан мазкур нисбат ўзгарди. Бренд-консальтинг фаолиятини амалга оширувчи ―Interbrand‖
консальтинг компаниясининг баҳолаш натижаларига кўра: Асосий воситалар ва номоддий
активларнинг жами оборотдан ташқари активлардаги салмоғи – British Petroleum
компаниясида 30 % га 70 % (яъни 30 % асосий воситалар, 70% номоддий активлар), IBM
компаниясида 17 % га 83 %, Coca Cola компаниясида 4 % га 96% [5]. Бунгунги кунда Россия
компанияларини оборотдан ташқари активлари таркибида номоддий активларнинг улуши 30-
35 фоизни ташкил этади.
Туризм ва меҳмонхона бизнесида номоддий активларнинг энг кўп тарқалган ва каттагина
оборотни ташкил этадиган турлари сифатида товар белгилари ва брендларни ажратиб
1
Муаллифлар томонидан тайѐрланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |