“Сервис” илмий-амалий журнал
2020 йил 4-сон
144
ўсишнинг локомотиви бўлиб қолишлари керак. Хусусийлаштирилган корхоналарни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш яқин йилларда республика минтақалари ва бутун мамлакатни
ривожлантиришда кучли омил бўлишини таъминлаши даркор.
Бироқ, республикамизда баъзи тадбиркорларнинг мукаммал ―Бизнес режа ― ишлаб чиқа
олмаганлиги тадбиркорлик хавфсизлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқмаганлиги,
замонавий техника янгиликларидан ўз вақтида фойдалана олмасликлари уларни банкротлик
холатига олиб келиб қўйган. Бундай холатларни олдини олиш учун қуйидагиларга алоҳида
эътибор қаратиш зарур:
1.
Хусусийлаштирилган корхоналарнинг реестрини жорий этиш бўйича чора-
тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш, улар фаолиятининг доимий
мониторинги ва таҳлилини олиб бориш;
2. Хусусийлаштирилган корхоналарни тиклаш ва фаолият самарадорлигини ошириш
бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш, шунингдек, «йўл
хариталари»ни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича вазирликлар, идоралар,
маҳаллий ҳокимият органлари, тижорат банклари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятларини
мувофиқлаштириш;
Маълумки, тадбиркорлик тузилмаларининг глобал таваккалчиликлар шароитидаги
фаолият юритиши мониторинги ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш, аввало, уларда
таваккалчиликларни аниқлаш, таҳлил этиш ва бошқаришнинг самарали механизми
яратилишини талаб қилади.
Малакали инвесторлар учун инвестиция киритиш вақтидаги ечиш керак бўлган муҳим
масалалардан бири - мавжуд таваккалчиликларни таҳлил қилиш ва уларни бошқариш
йўлларини аниқлашдан иборат. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, таваккалчиликларни нафақат
инвестицион қарорлар қабул қилиш, балки қилинган инвестициянинг бутун ҳаѐт циклида
таҳлил этиш лозим.
Инвестицион қарорларни қабул қилиш масъулияти ва фаолияти жараѐни
махсуслаштирилган молиявий воситачилар тизимини шакллантиришга олиб келади ва улар
қуйидаги функцияларни белгиланган рағбатлантириш эвазига ўз елкаларига олишади:
• барча ѐки уларнинг айрим сифатлари хусусий инвестиция рисклари таҳлили;
• инвестиция қарорларини қабул қилиш;
• инвестиция қарорларини қабул қилиш қилиш учун керак бўладиган маълумотларни
тақдим этиш;
• инвесторларни у ѐки бу кўринишдаги рисклардан суғурталаш (хеджирлаш);
• инвестицион рискларни кенг доирада хар қандай ҳолат бўлмасин инвестиция қилинган
капиталнинг тўлиқ ѐки қисман йўқотиш сифатида англаш мумкин.
Мос
равишда
инвестиция
рискларини
бошқаришнинг
кейинги
босқичида
(мувофиқлашган қимматли қоғозлар бозори даражаси) инвестор сиѐсий, макроиқтисодий ва
микроиқтисодий рискларни бошқариш тизими зарурлиги.
Шундай қилиб, инвестор тадбиркорлик рискларининг таянч кўринишларини асл
кўринишига қайтиши кўринади, лекин бу бошқа сифатдаги даражада амалга ошади.
Таҳлилнинг қиймат моделининг марказий моменти – инвесторлар томонидан капиталга
маблағни йўллашда танловни тан олиш имкониятидир. Бозор инвесторлари алтернативга эга
бўлади, ва бозор қанча ривожланган бўлса, алтернатив хам шунча кўп бўлади. Худди шундай
компанияни молиялаштириш манбалари орасида топиш имкони мавжуд.
Уларнинг
мақсади - молиялашнинг энг арзон вариантини жалб қилиш шарти (компанияга рискларни)
билан топишдан иборат. Кредиторлар (ушбу вазиятда инвесторлар)
ва инвестицияни қабул
қилувчиларнинг бозор муносабатлари
капитал бозорини шакллантиришади. Капитал
бозорининг ривожланиши капитал эгаси қўлга киритадиган даромадлилик ва инвестиция
риски орасидаги боғлиқликни тушуниш имконини беради. Даромадлилик таҳлилининг калит
жараѐни капитал бозорида молиявий ресурснинг ―нарх‖ни аниқлашдан иборат.
Риск тўғрисида тушунчага эга бўлгач, молиявий активларнинг, энг аввало акцияларнинг
базавий нарх шаккланиш моделлари холатини айтишимиз лозим.
Рискларни баҳолашнинг мақсади инвесторга инвестиция лойиҳасини амалга оширишда
қатнашишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш ва мумкин бўлган
Do'stlaringiz bilan baham: |