“Сервис” илмий-амалий журнал 020 йил 4-сон сервис


“Сервис” илмий-амалий журнал



Download 3,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/283
Sana25.02.2022
Hajmi3,95 Mb.
#270399
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   283
Bog'liq
1. СЕРВИС 2020-4 ЖАМИ (2)

Сервис” илмий-амалий журнал 
 
2020 йил 4-сон 
85 
мутахассисларсиз амалга ошириб бўлмайди. Шу туфайли буларнинг кескин ўсишини 
таъминлаш бугунги кундаги муҳим стратегик масалалар сирасига киради.
Тадқиқотлар натижасида олий таълим муассасаларида талабалар сонининг 2000-
2019 йиллардаги ўсиш тенденциясининг полинамиал модели қуйидаги кўринишга эгалиги 
аниқланди.
y = 0,2272x
3
 - 6,9799x
2
 + 63,645x + 107,76 
Бироқ, шуни эътироф этиш керакки, вақт омили билан натижа ўртасидаги 
боғлиқлик кучли R² = 0,9411 ни ташкил қилади. Бу ҳам кўрсатиб турибдики, 
мамлакатимизда олий таълим муассасаларида талабаларнинг ўзгариш тенденцияси 
субъектив омилларнинг таъсири кучли бўлган бўлсада объектив қонуниятга асосланган. 
Бунга юқоридаги таҳлилларимиз яққол мисол бўла олади. Зеро, олий таълим 
муассасаларида талабалар сонининг 2000-2019 йиллардаги динамикасидаги ўзгаришлар, 
149,9 %ни ташкил қилади. Талабалар сони 2000 йилдан 183,6 минг кишини ташкил қилган 
бўлса, 2008 йилгача ўсиб борганлигини кузатиш мумкин ва шу йилда уларнинг сони 296,6 
минг кишини ташкил қилган. Бунинг ўсиш суръати 161,5 %ни (296,6*100/183,6) ташкил 
қилади. Аммо шу йилдан бошлаб унинг ўсиш суръати 2011 йилгача камайиш 
тенденциясига эга бўлган ва 253,3 мингтани ташкил қилган. Ушбу кўрсаткич 2008 йилга 
нисбатан 85,4 %ни (253,3*100/296,6) ташкил қилади. 2012 йилдан бошлаб ўсиш 
тенденциясига эга бўлган ва бу 2017 йилгача бир маромда давом этган. Лекин оралиқда 
камайишга сабаб нима бўлган. Аҳолининг сони кўпайган бўлса, иқтисодиѐт тараққиѐт 
этаѐтган бўлса, унда банд аҳоли ҳам ўсиш тенденциясига эга бўлган бўлса, талабаларнинг 
пасайишини оқлаб бўлмайди. Ниҳоят 2018 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларида 
талабалар сонининг ўсиш даражаси кескин ошган. Бу ҳолатни ―Янги Ўзбекистон‖га хос 
жараѐн, деб баҳолаш мумкин. Чунки талабалар сони 2019 йилда 2000 йилга нисбатан 2,3 
баробар ўсиш рўй берган. Бундай жадал ўсиш охирги уч йилда содир бўлган. 2017 йилда, 
юқорида таъкидланганидек, 162,1 % бўлган бўлса, 2018 йилда 196,2 % ва ниҳоят 2019 
йилда – 231,9 %га ўсиш рўй берган. 
Энди таълимга муносабат кескин ўзгарди. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиѐевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали 
маросимдаги нутқида ―Ҳаммамизга аѐнки, тараққиѐтнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни 
қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу – илм-фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги 
кунимиз, Ватанимизнинг ѐруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва 
фарзандларимизга бераѐтган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ‖
1
. Энди таълим тизими 
жадал ривожланиш босқичига кирди ва мос равишда талабалар сони ҳам ўсмоқда. Буни 
олий таълим муассасаларида талабалар сонининг 2000-2019 йиллардаги динамикаси 
асосида ҳозирги ҳолатни инобатга олган ҳолда 2020-2025 йилларга мўлжалланган прогноз 
кўрсаткичларида ҳам кўриш мумкин. Бу қуйидаги жадвалда ўз аксини топган (4-жадвал). 
Мазкур жадвалдан кўриниб турибдики, олий таълим муассасаларида талабалар сонининг 
қарийб 20 йил давомидаги, яъни 2000-2019 йиллардаги ўсиш суръати 231,8 %ни 
(425,6*100/183,6) ташкил қилган. Охирги олти йилда ушбу кўрсаткичнинг ўсиш суръати 
243,8 %ни ташкил қилади. Олти йил давомида олий таълим муассасаларида талабалар 
сонининг ўсиш суръатининг жадаллик даражаси олдинги 20 йилга нисбатан 1,05 
коэффициентни (243,8/231,8) ташкил қилади. Демак олдинги 20 йил давомида талабалар 
сони 2,2 мартага ўсган бўлса, охирги 6 йилда 2,4 мартага ўсиши кузатилмоқда. Ушбу 2020-
2025 йилларда олий таълим муассасаларида талабалар сонининг прогнози кескин 
ўзгариши мумкинлигидан далолат беради. Бу ҳолат келажакда иқтисодиѐтимизда банд 
бўлган аҳоли таркибида олий маълумотли кишиларнинг улушининг ошишига аҳолининг 
интеллектуал салоҳиятининг кўтарилишига муҳим сабаб бўлади. 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали 
маросимдаги‖ Ўқитувчи ва мураббийлар – янги Ўзбекистонни барпо этишда катта куч, таянч ва суянчимиздир‖ 
мавзусидаги нутқи.// 22:04 30 Сентябр 2020 http://xs.uz/uzkr/post/ozbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyoevning-
oqituvchi-va-murabbijlar-kuniga-bagishlangan-tantanali-marosimdagi-nutqi. 



Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish