“Сервис” илмий-амалий журнал 2020 йил 4-сон 6
умумэътироф этиладиган, очиқликнинг асосий мезонларидан бири – ―Очиқ маълумотлар
миллий Портали‖ фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини ўз ичига қамраб олган.
Мазкур Фармон, қарор ва фармойишлар ижроси доирасида фойдаланувчиларга
тақдим этиладиган статистика маълумотлари сифат ва ҳажм жиҳатидан тубдан
такомиллаштирилди. Статистик нашрлар ва тўпламлар халқаро тажрибадан келиб чиққан
ҳолда янада бойитилди. Авваллари олиш имконияти бўлмаган асосий макроиқтисодий ва
молиявий кўрсаткичлар очиқлиги таъминланди ва Ўзбекистон Республикасини Халқаро
валюта жамғармасининг ―кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий
тизими‖га
1
уланишига эришилди.
Таҳлил ва натижалар. Асосий ахборот ресурси – қўмитанинг расмий веб-сайти
замонавий андозаларга мос равишда қайта ишлаб чиқилди ва ишга туширилди. Очиқ
маълумотлар портали фаолиятини такомиллаштириш бўйича тадбирлар амалга оширилди.
Статистик
кузатувларни
ўтказиш
жараѐнларига
босқичма-босқич
инновацион
технологияларни (планшетлар) жорий этиш ишлари бошланди.
Тизим кадрлари малакасини ошириш жараѐнларига алоҳида эътибор қаратилди. Қўмита
ҳузуридаги Кадрларни қайта тайѐрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази Кадрлар
малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтига айлантирилди.
2
Институт қошида
―Ўзбекистон статистик ахборотномаси‖ илмий-электрон журнали ва Эконометрика ва
статистика ҳамда Иқтисодиѐтда ахборот тизимлари ва технологиялари ихтисосликларида
Илмий кенгаш фаолияти йўлга қўйилди.
Статистика маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга эришилди,
фойдаланувчиларга долзарб бўлган статистика маълумотларини эркин олиш имконияти
яратилди ва бу натижалар нафақат мамлакат ичидаги фойдаланувчилар, балки хорижий
фойдаланувчилар ва энг асосийси халқаро статистика ҳамжамияти томонидан ҳам юқори
баҳоланмоқда.
Шу ўринда, мамлакатларнинг статистика салоҳиятини ўрганиш натижалари,
халқаро амалиѐтда миллий статистика тизимининг истиқболдаги ривожлантиришнинг
устувор йўналишларини белгилаб берувчи, ўрта муддатли комплекс ҳужжат -
―Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси‖ қабул қилиниши ва ушбу
ҳужжат асосида фаолият йўлга қўйилишини кўрсатди.
Шунингдек, ―Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси‖ни қабул
қилишнинг муҳим аҳамияти, нафақат миллий статистика идораларини, балки мамлакат
миқѐсидаги барча статистика маълумотларини ишлаб чиқарувчилар фаолиятини инобатга
олган ҳолда, чамбарчас боғлиқликда ривожлантиришга қаратилганлигидадир.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунга қадар миллий статистика тизимини компллекс
ривожлантиришга қаратилган ягона хужжат йўқ эди. Шу билан бирга, 2002 йилда қабул
қилинган ―Давлат статистикаси тўғрисида‖ги қонун ҳам янгиланишни тақозо этарди.
Айнан шу мақсадларда, халқаро тажрибаларни ўрганиб, миллий статистика
тизимининг мавжуд ҳолати таҳлил қилинди, муаммо ва камчиликлар аниқланди,
шунингдек, ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди ва статистика
идоралари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда бутун миллий статистика тизимини
комплекс ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020
йил 3 августдаги ―Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада
такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-4796-сон қарори
қабул қилинди.
3
Мазкур қарорнинг қабул қилиниши билан миллий статистика тизимини
ривожлантиришнинг янги босқичига қадам қўйилди десак муболаға бўлмайди.
1
Манба: Халқаро валюта жамғармаси ахборот ресурси // https://dsbb.imf.org/e-gdds/dqaf-
base/country/UZB/category/NAG00
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги ―Давлат бошқарувининг очиқлиги
ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида‖ги ПҚ-4273-сон қарори // https://www.lex.uz/docs/4277342
3
Манба: Қонунчилик ҳужжатлар тўплами // https://www.lex.uz/docs/4926736