“Сервис” илмий-амалий журнал 020 йил 4-сон сервис



Download 3,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/283
Sana25.02.2022
Hajmi3,95 Mb.
#270399
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   283
Bog'liq
1. СЕРВИС 2020-4 ЖАМИ (2)

Калит сўзлар: миллий мерос, миллий урф-одатлар, миллий маданият, миллий маросимлар, 
миллий ҳунармандчилик, миллий ўйинлар, миллий санъат. 
 
Кириш. Ҳозирги кундаги халқаро туризмда миллатимизнинг инсоният қадим маданият 
марказларидан бири эканлигини, миллатимиз бетакрор одоб-ахлоқ маданиятига эга 
эканлигини, яратувчилик санъатига эга эканлигини жаҳон халқларига етказиш йўлида 
туризмдан фойдаланишнинг истиқболли йўлларини, амалиѐтининг усуллари ва услубларини 
ишлаб чиқиш Ўзбекистон миллий туризмини ривожлантиришдаги долзарб масалалардан 
ҳисобланади.


“Сервис” илмий-амалий журнал 
 
2020 йил 4-сон 
121 
Миллат ва элатларнинг ўзига хос тарихий мероси, миллий санъати ва миллий 
адабиѐти билан бир қаторда уларнинг урф-одат ва маросимлари, миллий ҳунармандчилиги, 
миллий ўйинлари, маданий муносабатлари ва ахлоқий фазилатлари ҳам маънавий қадриятлар 
тизимига киради. Ҳар бир миллатнинг миллий мерос бойликлари шу миллат томонидан 
инсоният тараққиѐтининг дастлабки қадамларидан яратилиб то ҳозирги кунларгача сақланиб, 
ривожлантирилиб келинаѐтган моддий, маънавий ва барча турдаги меросни қамраб олади. Бир 
халқга, бир миллатга тегишли миллий мерос бойликлари шу халқни ва шу миллатни дунѐ 
бўйича танитади.
Мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат 
Мирзиѐев 2018 йил 16 январда, ―Моддий, маданий ва археология мероси объектларини
муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида‖ Ф-5181-сонли Фар-
монини
1
қабул қилди. Бу Фармонда халқимизнинг қадимдан сақланиб, такомиллашиб, асралиб
келаѐтган моддий, маданий мероси бойликлари, бу меросий бойликларни сақлаб қолишимиз, 
ривожлантиришимиз белгиланган. Бу Фармондан миллий мерос бойликларидан туризмни 
ривожлантиришда ҳам фойдаланиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиѐев 2017 йил 17 ноябрда
―Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ПФ-5242-сонли Фармонни
2
қабул қилди. Фармон-да 
Ўзбекистон халқларининг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш 
ва кўпайтириш, миллий ҳунармандчилик, ҳалқ бадиий ва амалий санъатини янада 
ривожлантириш, давлатимизда халқ ҳунармандчилиги ва ижодий анъаналари кенг ривож-
ланган шаҳар ва туманларда ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари ташкил этиш, 
ҳунармандчиликнинг ноѐб турларини қайта тиклаш ва янада ривожлантириш, каби давлат 
аҳамиятига молик миллий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари белгиланган. 
Келтирилган Фармойиш ва Фармонлар асосида мамлакатимизда миллий туризмни 
ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшишга маъсуллигимизни англаган ҳолда, тўпланган 
маълумотлар, ўрганилган ва ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари бўйича хулоса қилиш 
мумкинки туризмда янги тур-миллий мерос туризмини ташкил қилиш ва ривожлантириш 
мамлакатимиз туризмида истиқболли йўналишлардан бўлади.
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг 2018 йил 6 
февралда ―Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3509-сонли 
Қарори
3
ҳам, мамлакатимизда халқаро туризмни ривожлантиришни давлат миқѐсидаги 
долзарб вазифалар қаторига киритилган. Шунинг учун ҳам, мамлакатимизда кириш туризмига 
ҳам миллий мерос бойликлари ҳақидаги замонавий, халқаро туризм маҳсулотларини 
тайѐрлашимиз лозим бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг16.03.2018 й. N ПҚ-3609 
сонли «Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги Қарорида
4
ҳам бугунги кунда Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини 
ривожлантириш, туристларни ноѐб миллий маданий мерос объектлари билан кенг таниш-
тириш учун кулай шарт-шароитлар яратиш, ҳамда "Samarkand city" туризм зонасини барпо 
этиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгиланганлиги, миллий мерос бойликларидан 
туризмда фойдаланишнинг илмий-амалий тадқиқотларини ўтказиш ва натижаларини 
Ўзбекистон халқаро туризмига жорий қилишнинг ўта долзарблигини билдиради. 
Миллий мерос туризми мамлакатимизнинг туризмида ташкил қилинаѐтган янги, 
истиқболли тур ҳисобланади. Давлатимизнинг ҳозирги кунда миллий мерос туризмини ташкил 
1
. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг 2018 йил 16 январда, ―Моддий, маданий ва 
археология меъроси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида‖ Ф-5181-
сонли Фармони. 
2
. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг 2017 йил 17 ноябрда ―Ҳунармандчиликни янада 
ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ПФ-5242-сонли 
Фармони. 
3
.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг 2018 йил 6 февралда ―Кириш туризмини ривожлантириш 
чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3509-сонли Қарори 
4
.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг16.03.2018 й. N ПҚ-3609 сонли «Самарқанд вилоятида 
туризмни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори 



Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish