“Сервис” илмий-амалий журнал 2020 йил 4-сон 96
лари Ғиѐс-ад-Дин Жамшид ва Қозизода Румий ишлашган.
Улуғбек номи билан боғлиқ бўлган яна бир табиат тарихий ѐдгорликни Самарқанд
шаҳридан тўқсон километр шарқда жойлашган Темур (Илон ўти) дарасининг чап
қирғоғидан топамиз. Бу ерда эски вақтда темир йўлнинг тик ѐнбағрида Россия
империясининг темирдан ясалган икки бошли бургут акс этган герби бўлган, унинг
пастроғида эски рус ва араб алфавитларидаги ѐзувлар мавжуд. Милодий 1425 йилда
битилган араб алфавитидаги биринчи ѐзувни ўқиймиз: «Оллоҳнинг ѐрдами билан буюк
султон, шоҳлар ва халқларни бўйсундирувчи оллоҳнинг ердаги сояси, худо қонунлари ва
суннийликнинг суянчиғи, диннинг қудратли шоҳи Улуғбек Гурган (оллоҳ унинг шоҳлик ва
ҳукмронлик даврини узайтирсин) жетлар ва мўғуллар юртига юриш қилди ва соғ-саломат
қайтди, 928 янги ой йили». Жаҳонгир Темурнинг набираси Улуғбек илм-фан намояндаси,
улуғ олим, астроном ва математик сифатида катта шуҳрат қозонган. Албатта, унинг
ҳукмронлиги даврида қонли урушлар ҳам бўлиб турган. Улуғбекнинг буйруғи билан унинг
муваффақияти қояга ўйиб ѐзилган.[4]
Мирзо Улуғбекнинг яна бир изини Самарқанд марказидаги Гўри Амир
мақбарасидан топамиз. Мақбара ичида қатор бўлиб ѐтган Жаҳонгир Амир Темур, унинг
ўғиллари ва неваралари қабрини зиѐрат қилсак бобо ва набира Жаҳонгир Амир Темур
невараси Муҳаммад Султон қабри устидаги икки ниҳоятда чиройли ва бетакрор табиий
тошларга нигоҳимиз тушади. Буюк Жаҳонгир Амир Темурнинг қабри устига нодир, тўқ
яшил рангли нефритдан тайѐрланган қабр тоши ўрнатилган. Бу қимматбаҳо тош
Самарқандга Улуғбек томонидан Мўғулистонга сафар қилган вақтида Или водийсидан
олиб келинган ва қайта ишланиб бобоси Амир Темур қабри устига қўйилган. Тошга Темур
ва Чингизхон шажараси бирлигини тасдиқловчи ѐзувлар ўйилган. Гўри Амир
мақбарасидаги иккинчи тош ѐдгорлик эса Соҳибқироннинг ѐш нобуд бўлган невараси
Муҳаммад Султон қабри устига қўйилган. Бу гўзалликда нефрит тошидан қолишмайдиган
ҳақиқ тош бўлагидир. Мақбаранинг деворлари ҳам худди шундай денгиз тўлқини
рангидаги ҳақиқ бўлаклари билан безатилгандир. Бу тошларни жойлаштирган ва мақбара
ичини ҳақиқ билан безатиш ишлари Улуғбек фармони билан бажарилган. Бу тош
ѐдгорликларни кузатар эканмиз нима учун Амир Темурнинг бошқа ўғиллари, неваралари
ва устозининг қабрлари муҳташам қилиб қурилган бўлсада уларга қимматбаҳо тошдан
ѐдгорлик қўйилмаган деган фикр келади. Бизга тарихдан маълумки, Шарқ халқлари
ҳаммавақт ҳам қимматбаҳо тошларни қадрлаган. Ўша вақтларда бу тошлар узоқ
масофалардан ташиб келтирилган. Масалан, Амир Темур замонида оч-яшил рангли
мармар бўлаклари Табриз атрофидаги кондан ташиб келиниб, Самарқанддаги Боғишамол
боғидаги қаср безатилган ва ҳаттоки Туркистон шаҳридаги Хўжа Аҳмад Яссавий қабри
устига ѐдгорлик қўйилган. Темурнинг шаҳар олдидаги қасрларидан бирининг таги тош
гилам шаклида ушланиб унда қимматбаҳо тошлардан гуллар ясалган. Айни бир вақтда
Шарқ халқларида қимматбаҳо тошлардан хусусиятларига қараб фойдаланиш ва уларни
илоҳийлаштириш ҳоллари ҳам учраган. Бундай ҳолларда бу тошларнинг сеҳрли кучига
ишонишган ва уларни омад ҳамда бахтсизлик келтирувчи турларга бўлишган. Шу
сабабларга кўра ҳар бир қимматбаҳо тошни ишлатишдан олдин унинг маълум белгиларига
амал қилишган. Эҳтимол мана шу белгиларга қараб Муҳаммад Султон қабри устига ҳақиқ,
Амир Темур қабри устига эса нефрит тоши қўйилгандир. Энди бунинг сабабларини излаб
кўрамиз. Ҳақиқ тош инсоният томонидан энг қадимий даврлардан бери қимматбаҳо тош
сифатида ишлатиб келинган. Ҳақиқ тоши инсоният цивилизациясида биринчи марта
муқаддас тош сифатида ҳам ишлатилган. Тарихий маълумотларга кўра қадимий Мисрда
ҳақиқдан руҳонийларнинг муқаддас идишлари ва безаклари ясалган. Кўпчилик
давлатларда ҳашаматли бинолар ҳақиқ тошлари билан безатилган. Джон Роскин
Венгриядаги Авлиѐ Мария бутхонасининг ҳақиқ безакларини таърифлар экан, «Ҳақиқ
дунѐдаги мўъжизалардан биридир», деган эди. Ҳақиқ тошидан қилинган нодир безаклар
дунѐнинг барча музейларида эҳтиѐт қилиб сақланмоқда. Қадимги дунѐ қўлѐзмаларида
ѐзилишича ҳақиқнинг бой конлари Мисрда, Мексикада, Аргентинада, Шимолий