Сентябрь Тарбиячининг бир ҳафталик намунавий иш режаси



Download 4,64 Mb.
bet154/181
Sana24.02.2022
Hajmi4,64 Mb.
#194957
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   181
Bog'liq
ЎРТА ГУРУХГА ТЕМАТИК РЕЖАЛАШТИРИШ

Фаолият жараёни:
1. Ҳайвонлар ҳақида суҳбат.
2. “Ҳайвонлар” дидактик ўйини (ҳайвонларни уй ҳайвонлари ва ёввойи ҳайвонларга ажратиш).
3. Топишмоқлар айтиш.
4. Болалар ўртасида ролларни тақсимлаш ва ижро этиш.
5. Ўйин жараёнини уюштириш.
Қўшимча равишда: видео роликларни, мультипликацион фильмларни томоша қилиш
Нималарга эътибор қаратиш керак: дўстона муносабатларни, дўстлари манфаатлари ва фикрлари билан ҳисоблашиш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмасини тарбиялаш.
Фан ва табиат маркази.
Гуллаётган мевали дарахтни кузатиш.
Мақсад: болалар мевали дарахтлар баҳорда ўзгаришини билади (баҳор фаслидаги кўриниши – куртаклар, гуллар, ўсимлик қисмлари). Об-ҳаводаги мавсумий ўзгаришлардан хабардор (қуёш нури, иссиқлик, намлик), булар ўсимликлар ҳолатининг ўзгаришига (ўсиши, гуллашига) олиб келади.
Жиҳоз ва материаллар: мавзуга оид расмлар; расми олинадиган дидактик дарахт.
Фаолият жараёни:
1.Баҳор ҳақида суҳбат.
2. И. Токмакованинг “Олма дарахти” шеъри:
Менинг боғимда
Олма гуллади.
Оппоқ гулларга
Тўла бурканди.
Менинг кўйлагим
Гулингдек оппоқ.
Кел эй, олмажон,
Булайлик ўртоқ.
3. “Асални йиғ” ўйин – имитация.
4. “Бу япроқ қайси дарахтдан?” ўйини.
5. «Ғаройб дарахт” дидактик ўйини.
Қўшимча равишда: болаларни манзарали дарахтлар билан таништириш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: болаларни мевали ва манзарали дарахтлар, ўсимликларга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатиш.
Тил ва нутқ
«Ҳайвонот оламида».
Мақсад:болалар ёввойи ҳайвонлар, уларнинг турмуш тарзи, овқатланиши ва яшаш жойи ҳақида тушунчага эга. Гапларида от, сифат ва феъллардан фойдаланишади.
Жиҳоз ва материаллар: ёввойи ҳайвонларнинг контурли расмлари; “Ёввойи ҳайвонлар яшаш жойлари”, “Улар нима ейди?” расмлари; ёввойи ҳайвонлар тасвирланган расмлар: “Ўрмонда”.
Фаолият жараёни:
1. Мавзуга оид расмларни томома қилиш.
2. Болаларнинг “Ёввойи ҳайвонлар яшаш жойлари” расми бўйича ҳикояси.
3. Ўйин: «Сеҳрли телевизор».
4. Ёввойи ҳайвонлар ҳақида топишмоқлар айтиш.
5. “Битта ва кўп” машқи.
6. Тасвирий ҳикоялар тузиш.
Қўшимча равишда: қалам билан тўғри ва қия чизиқлар чизиб, уларни мазмунига кўра бирлаштиришга ўргатиш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: боғланган нутқни ва ёввойи ҳайвонлар ҳақида ҳикоя тузиш кўникмаларини ривожлантириш.
Тил ва нутқ
“Мушук ва мушукчалар” расми бўйича суҳбат
Мақсад: уй ҳайвонлари, ёввойи ҳайвонлар, уларнинг болалари, яшаш жойларини билишади.
Жиҳоз ва материаллар: магнит тахта, катта қўлқоп, она мушук, мушукча ўйинчоқлари, С.Веретенникованинг “Мушук ва мушукваччалар” расми, “Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг болалари” расмлар тўпламлари.

Download 4,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish