Мумкин бўлмаган маҳсулотлар ва енгиллаштирилган кунлар - Конфетлар, шоколад, кондитер маҳсулотлари, музқаймоқ, ёғли гўшт, алкоголь, ўткир қалампирлар, дудланган таомлар. Қанд ўрнига қанд ўрнини босувчиларни қўллаш мақсадлидир.
- Асосий пархезни (№8) тутишдан ташқари хафтасига 1-2 марта углеводли, ёғли, оқсилли ва комбинацияли енгиллаштирилган кунларини ўтказиш керак.
- Углеводли кунлар: Буларга олмали, бодрингли, компотли ва сабзавотли кунлар киради. Олмали кунларда 1,5 кг пиширилган ёки хом олмани сутка давомида 5га бўлиб, ҳар 3 соатда истъемол қилинади.
- Бодрингли кунда - 2кг бодрингни 5га бўлиб, кун давомида истъемол қилинади. Углеводли кунларни бошқа мева ва сабзавотларни қабул қилиб хам ўтказиш мумкин (помидор, редиска, шолғом, труп, анор, слива нордон турлари, гилос). Компотли кунларда – 150-200г мева қоқисидан 1-1,5л компот тайёрланиб 1 кунда ичилади.
- Ёғли кунларни ўтказишда – кунига 75-100г сметанани 5 маҳал қабул қилади, 2 маҳал кофе сут билан ичиш мумкин (шакар-сиз).
- Оқсилли кунларда – кунига 100-150г творогни 4 маҳал қабул қилинади 15г сметана билан, кефирли кунларда 1,5л кефир кунига 6 маҳал 250 мл дан қабул қилинади.
- 1 кун давомида фақат 250-350г ёғсиз, тузсиз гўшт истъемол қилиш мумкин.
- Комбинацияланган кунлари: гуручли - олмали (25г гуруч- 150 мл сутга пиширилади, 3 порция гуручли бўтқа ва 800г хом ёки пиширилган олма билан), творог – қатиқли кунлар – творогнинг 3 порцияси ва 200-300 млдан 3 маҳал кефир ичилади. Бир қанча муаллифлар фикрига кўра углеводли ва оқсилли кунларни хафтасига 1-2 марта ўтказиш керакдир.
8 – пархез таркибидаги озиқ овқат маҳсулотлари ва таомлар: - нон ва нон махсулотлари: асосан қора нон кунига 100-150гр дан ортмаслиги керак. Бемор вазни камаймаса нон миқдори яна хам камайтирилади.
- шўрвалар асосан сабзавотли хафтасига 2-3 марта. Гўштли ёки балиқли бульонда. (ярим чинни)
- гўштли таом – ёғсиз қора гўшт (мол гўшти, товуқ гўшти) қайнатган холда кунига 100-150г.
- Балиқ таомлари: ёғсиз балиқ қайнатилган димланган холатда, балиқ гўштиини, гўшт билан 1,5: 1 нисбатда алмаштириш мумкин, кунлик рационда оқсилли махсулотлар 400-500г (гўшт, балиқ, творог) дан кам бўлмаслиги керак.
- Ош кўки, карам, шолғом, редиска, бодринг, помидор етарли даражада бўлиши керак.
- Тухумдан пишириладиган таомлар: 1та тухум суюқ пиширлган 1-2 кунда 1 марта.
- Манний ёрмаси, ловия ва макарон махсулотлари тавсия қилинмайди.
- Организмни асосий энергиясини таъминловчи ва осон ёғга айланувчи углеводларнинг истеъмол қилишнинг чекланиши.Углеводлар қабул қилинишининг чекланиши тана вазнининг ортишига қаршилик кўрсатувчи серотониннинг мия структураларида камайишига олиб келиши туфайли хам муҳимдир:
- Ёғлар истеъмолининг камайиши. Ёғлар билан кирадиган энергия, пархез энергетик қийматининг 30% дан ортмаслиги керак. Қабул қилинадиган ёғларнинг 50% ўсимлик ёғига тўғри келиши керак, чунки улар липолиз жараёнини фаоллаштирадилар.
- Кам калорияли аммо хажми катта бўлган тўқлик хиссини берувчи овқат маҳсулотларини қўллаш ( хом сабзавот, мевалар, метилцеллюлоза кўшилган таомлар) тавсия қилинади.
- Сутка давомида кўп марта (5-6 марта) кам порциялар билан овқатланиш тавсия қилинади, иштаҳа қўзғовчи озиқ-овқатларни (ўткир газаклар, зираворлар) истеъмолдан четлатилади.
- Тузлар ва суюқликлар истъемоли камайтирилади (1-1,5л).
- Дағал толали клетчатканинг кунлик истъемоли керак.
- Сут ва сут маҳсулотларидан тайёрланган таомлар: сут, қатиқ, кефир, сметана (1-2 ош қошиқ, таомга), пишлоқ ёғсиз творог кунига 100-200г.
- Мевалар: нордон-ширин турлари (олма, лимон, апельсин, қизил смородина) кунига 200 гр гача хом ёки компот кўринишида (шакарсиз)
- Газаклар: салатлар, винегрет,ёғсиз балиқ, мол гўшти;
- Ичимликлар: чой, чой, сут билан кофе, томат соки, мева соклари кунига 4-5 стакан.
- Ёғлар: сариёғ ва ўсимлик ёғи кунига 40гр.
- Туз: таомлар тузсиз тайёрланади, кунига 5г дан ортиқ туз қабул қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |