5- семинар топшириғи 1. Янги корхона ташкил қилиш қандай босқичлардан иборат?
2. Ташкил этилмоқчи бўлган шахсий корхоналарнинг қандай турларини биласиз?
3. Ташкил этилаётган корхонанинг техник-иқтисодий асосла-ниши (ТИА) нималардан иборат?
4. Бизнес-режа нима? Унинг мазмунини очиб беринг.
5. Ташкил этилмоқчи бўлган корхонанинг ишлаш ва бошқа-рув тизими нималардан иборат?
6. Корхонанинг бошқарув тамойиллари нималардан иборат?
7. Франчайзингнинг устуворлик ва камчиликлари нимада?
8. Фойдалилик коеффиценти қандай аниқланади?
9. Кичик корхоналар фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишни изохлаб беринг.
JAVOBLAR
1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш бир неча босқичдан иборат. Ушбу босқичларнинг кетма-кетлиги 1-расмда акс эттирилган.
Думалоқ муҳр ва бурчакли штамп тайёрлашга рухсатнома олиш ва уларни тайёрлаш
1-расм. Янги корхонани ташкил қилишда таъсисчилар таркиби белгиланиб, таъсис ҳужжатлари, яъни корхона Низоми, корхонани ташкил этиш ҳақидаги таъсисчилар шартномаси ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилади. Шу билан бир қаторда корхона раҳбари ва тафтиш комиссияси раисини тайинлаш ҳақида иштирокчилар мажлисининг 1-сонли баённомаси расмийлаштирилади. Сўнгра банкда вақтинчалик ҳисоб рақами очилади.
2.Якка тартибдаги тадбиркорлик – тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг энг оддий шакли бўлиб, уни ташкил қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республи-касида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низом» билан белгиланади. Ушбу низомга мувофиқ якка тадбиркор ўз фаолиятини юридик шахс ташкил қилмай амалга ошириши мумкин. Якка тартибдаги тадбиркорлар одатда майда ишлаб чиқариш билан шуғулланадилар.
Якка тартибдаги тадбиркорлик ўз навбатида икки турга бўлинади:
- шахсий тадбиркорлик;
- биргаликдаги тадбиркорлик.
Шахсий тадбиркорлик тушунчаси «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасида қуйидагича баён этилади: «Шахсий тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзи томонидан мулк ҳуқуқида, шунингдек, мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга мулкий ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга оширилади».