1 Мавзу бўйича семинар
Назорат саволлари
Ғоя нима, ғоянинг қандай турлари мавжуд?
Мафкура нима, миллий мафкуранинг асосини нималар ташкил этади?
Миллий мафкуранинг асосий белгилари нималардан иборат ва миллий мафкуранинг асосий мақсади деганда нимани тушунасиз?
Миллий ғоянинг моҳияти нимадан иборат?
1. Инсон ҳаётида ҳам, жамият тараққиётида ҳам ғоялар муҳим ўрин тутади. Шу маънода, инсоният тарихи ғоялар тарихидир. Маълумки, ҳар қандай миллат ва халқ, ҳар қандай ижтимоий тузум ва давлат муайян бир тамойиллар ва қадриятлар асосида ҳаёт кечиради ҳамда ўз манфаатлари, мақсад-муддаолари, орзу-интилишларини кўзлаб ҳаракат қилади. Бинобарин, улар ҳаётдаги маълум бир мафкурага таянади. Тафаккур нинг маҳсули сифатида ғоя теварак оламни ўрганиш, билиш жараёнида вужудга келади. Ижтимоий онгнинг барча шакллари – илм-фан, дин, фалсафа, санъат ва бадиий адабиёт, ахлоқ, сиёсат ва ҳуқуқ – муайян бир ғояларни яратади, уларга таянади ва уларни ривожлантиради. Маълум маънода айтиш мумкинки, ҳар бир онг соҳасининг ўз ғоялари мавжуд бўлади. Мазмуни ва намоён бўлиш шаклига қараб, ғояларни бир қанча турларга ажратиш мумкин. Масалан: 1) диний ғоялар; 2) илмий ғоялар; 3) фалсафий ғоялар; 4) бадиий ғоялар; 5) ижтимоий-сиёсий ғоялар; 6) миллий ғоялар; 7) умуминсоний ғоялар ва ҳоказо.
2. Мафкура – муайян ижтимоий гуруҳ ва қатламнинг, миллат ёки давлатнинг эҳтиёжларини, мақсад ва интилишларини, ижтимоий-маънавий тамойилларини ифода этадиган ғоялар, уларни амалга ошириш усул ва воситалари тизимидир. Ҳар қандай назария ёки таълимот бир тизимга солинган ғоялар мажмуидан иборат бўлади. Дунёқарашнинг негизини ва муайян ишонч-эътиқоднинг асосини ҳам ғоя ташкил этади. Одамлар, ижтимоий синф ва қатламларнинг, миллат ва давлатларнинг манфаатлари ва мақсадлари ҳам ғояларда ифода этилади. Ўз олдига қўйган мақсади, қандай жамият қурмоқчи экани, бунга қандай йўллар ва воситалар билан эришмоқчи бўлаётгани хақидаги ғоялар тизими ҳар бир миллат, халқ ва жамиятнинг миллий мафкурасининг асосини ташкил этади. Турли ижтимоий тузумлар, жамиятдаги ҳар хил табақа ва қатламларнинг мафкураси турлича бўлиши табиий. Бунинг асосида манфаатларнинг турличалиги, уларни қондириш имкониятлари ва услубларининг ҳар хиллиги ётади. Синфий қутблашув кучайган, синфий кураш авж олган (ёки сунъий равишда кескинлаштирилган) тузумларда мафкура ўта сиёсийлашади, аҳолини ўзаро қарама-қарши қилиб қўяди. Ижтимоий ҳамкорликка асосланган, эркин демоқратик жамият барпо этишни кўзлаган давлатларда миллий мафкура аҳолининг барча қатламларини жипслаштиришга, умумманфаат ва ягона мақсад йўлида бирлашишга чорлайди. Бундай мафкураларда зиддиятли жиҳатлар эмас, умуминсоний тамойиллар кучайиб боради. Ўзбекистон халқининг миллий истиқлол мафкураси айнан жамиятни жипслаштиришга, буюк келажак йўлида якдил ҳаракат қилишга, барпо этилаётган эркин фуқаролик жамиятида ҳар бир юртдошимизнинг ўзига хос ўрни бўлишига эришишга сафарбар этади. Президентимиз Ислом Каримов мафкурага шундай таъриф берган: «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги куни ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан». Бинобарин, миллий мафкура ҳар қандай халқни халқ, миллатни миллат қиладиган, унинг йўли ва мақсадларини аниқ-равшан чароғон этадиган маёқдир. Миллий мафкуранинг бош ғояси: ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги билан бир қаторда миллатлараро ҳамжиҳатлилик, динлараро бағрикенглик.
3. Миллий мафкура жамиятдаги барча социал қатламлар ва гуруҳларнинг умумий ҳаракат дастури, уларни фаолликка даъват этувчи восита ҳисобланади. Мафкуравий мақсад – ғоявий фаолиятни амалга оширишдан қутиладиган идеал натижасидир. Мақсадни аниқ-равшан идрок этиш инсон ва жамият фаолиятига изчиллик, собитқадамлик ва фаоллик бағишлайди. Миллий истиқлол мафкурасининг олий мақсади – Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқ фаровонлиги ғояларига таянган ҳолда халқимизни мустақилликни мустаҳкамлаш, Ўзбекситоннинг буюк келажагини яратишга сафарбар этишдир. Миллий мафкурада халқимизнинг умумий манфаатлари, орзу-умидлари мақсад ва интилишлари ўз аксини топади. Президентимиз Ислом Каримов миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадини шундай белгилайди: “Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир фуқаро ягона Ватан бахт-саодати учун доимл маъсулият сезиб яшашга чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишга эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчанлик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойиликни ҳёт мезонига айлантириш – миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир. Шу билан бирга мен миллий истиқлол
ғояси бугунги тез суръатлар билан ўзгараётган таҳликали дунёда ўзлигимизни англаш, бизнинг кимлигимизни, қандай буюк аждодларнинг меросига, бир неча минг йиллик тарих, бетакрор маданият ва қадриятларга эга эканлигимизни ҳис этиб яшашга, бу бойликни асраб-авайлаб, демократик қадриятлар, бутун жаҳон тараққиёти ютуқлари билан озиқлантириб, янги ўсиб келаётган авлодга етказишга хизмат қилмоғи зарур, деб биламан”. Миллий ғоянинг асосий вазифалари. Унда бош мақсадга эришишнинг восита ва усуллари, йўллари аниқланади. Одамларимизда мустақил дунёқараш ва эркин тафаккурни шакллантири – миллий истиқлол мафкурасиннг асоосий вазифаларидан биридир. Миллий мустақиллик – буюк неъмат, яъни ўз тақдирингни ўзинг белгилаш, ўз юртингга эгалик қилиш, аждодлар анъанасини давом эттириш, жаҳон ҳамжамиятида ўзингга муносиб ўрин эгаллаш учун ноёб имкониятдир. Мустабид тузум халқларнинг миллий мустақилликка, эркин фикрлашга бўлган интилишини бўғар эли, уни мутелик, итоаткорликда ушлаб туришга зўр берар эди. У моҳиятан ғайриинсоний ва инсон табиатига зид эди. Шу боисдан ҳам унинг мафкураси муқаррар равишда инқирозга юз тутди. Миллий мустақиллик йилларида Президент Ислом Каримов ташаббуси била миллий қадриятларимизни тиклаш, тарихмиз чуқурроқ ўрганиш, ундан сабоқ олишга алоҳида эътибор берилиши бежиз эмас. Чунки мустақилликнинг қадр-қимматини теран ҳис этиш учун, аввало, тарихни билмоқ, халқимиз бошига тушган синовларни, мустамлакалик асоратларини, хўрликларини юракдан ҳис этмоқ, озодлик учун кураш йўлидаги улуғ аждодларимиз жасоратидан воқиф бўлмоқ зарур. Зеро, “Тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий негизларини англаб бўлмайди. Чунки мафкуранинг фалсафий асослари ўз даврида тарихий ҳақиқат туфайли туғилган”. Миллий мафкура ўзининг туб моҳиятига кўра Ватанимиз озодлиги ва мустақиллигини мутаҳкамлашни, Ватан равнақи, эл-юрт тинчлиги, халқ фаолвонлигини таъминлашни кўзда тутади. Бундай улуғвор вазифани бажариш ҳар бир фуқародан эркин фикрлаш, Ватан тақдири, истиқболи учун маъсулликни ҳис қилишн талаб этади. Эркинлик бўлмаган жойда маъсулиятсизлик, лоқайдлик вужудга келади. Миллий мустақилилк халқимизга ана шундай эркин фикрлаш имконини берди. Эркин тафаккурсиз миллий истиқлол мафкурасининг шаклланишини хатто тасаввур ҳам этиб бўлмайди. Истиқлол мафкураси эркин тафаккурга таянади, у демократик жаият ҳаётининг муҳим қонунияти, миллий мафкурани яратиш, ҳимоя қилиш ва такомиллаштиришнинг зарур шартидир. Эркин тафаккур шахс фаоллигини оширади, уни бунёдкорлик ишларига илҳомлаштиради.
4. Миллат ғоя ўз моҳиятига кўра, халқ миллат тақдирига дахлдор бўлган, қисқа ёки узоқ муддатда ҳал этилиши керак бўлган, қисқа ёки узоқ муддатда ҳал этилиши керак.
У ёки бу ғоянинг иллий ғоя сифатида майдонга чиқиши миллатнинг ўтмиши, мавжуд ҳолати билан бевосита боғлиқдир. Зеро, ана шу икки негизга таянган ҳодагина у миллатнинг қисқа ёки узоқ вақтда эришиши лозим бўлган мақсад – муддаолари ва мўлжалларини тўғри ифодалай олиши мумкин. Том маънода миллий ғоя охир оқибат озми-кўпми инсоният тақдирлигича таъсир қилади. Шу маънода, ҳар қандай миллий ғояда умуминсоний моҳият мавжуд бўлади. Аммо аниқ бир миллат ёки умидман инсоният учун аҳамиятни бўлган ғяолар ҳам бор. Айтайлик, “Миллий яраш” ғояси фуқаролар уруш кетаётган давлат учун ҳаётий мазмунга эга бўлса, “Манфаатли ҳамкорлик” ғояси дунёнинг барча мамлакатлари учун бирдек аҳамиятлидир. Ҳар бир халқ ўз тарихинниг бурилиш нуқталарида, аввал мафкура масаласини ,унинг ўзларини ташкил этадиган,ўзига хос ўқ, бирлаштирувчи ядро вазифасини ўтайдиган ижтимоий ғояни шакллантириш муаммосини ҳал қилади. Миллий истиқлол ғояси фанининг мазмун-моҳиятини ёритишда «Сиёсатшунослик» (Политология), Тадқиқотшунослик (Социология) каби фанлар орқали бериладиган билимлар қўл келади. Комил инсонни тарбиялашда «Миллий истиқлол ғояси» фани олий таълим муассасаларида ўқитиладиган фалсафий билимлар: «Маънавият асослари», «Маданиятшунослик», «Ахлоқшунослик», «Эстетика», фанлари билан ҳам узвий алоқада. Шунингдек, диншунослик мавзуларини чуқур ўрганиш ҳам «Миллий истиқлол ғояси» фанининг вазифаларини бажаришга ёрдам беради. Диннинг моҳияти, унинг ижтимоий ҳодиса сифатидаги ўрни ва аҳамияти, миллий, жаҳон ва бошқа динларнинг қандай экани, ундан қайсидан ёки конфессиянинг тутадиган ўрни каби масалаларни ўрганиш ниҳоятда муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |