Семинар мавзуси: Тарих дарси, унинг турлари ва тузилиши. Тарих дарсларига бўлган замановий талаблар
Режа:
Дарс - ўқув ва тарбиявий ишнинг асосий ташкилий шакли.
Замонавий тарих дарси, унга қўйиладиган талаблар.
Тарих дарслари мавзуларининг узвийлиги ва дидактик жиҳозланиши.
Дарсларнинг типлари ва структураси.
Тарих дарсининг ўқувчиларга билим бериш, уларни мустақил Ватанга муҳаббат руҳидаги тарбиялашдаги ўрни
Тарих дарслиги билим манбаи ва таълим воситаси сифатида.
Тарих дарслигининг асосий таркибий қисмлари.
Ўқувчиларнинг дарслик матни ва иллюстрациялар билан ишлаш усуллари.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда тарих фанини ўқитишга бўлган янгича муносабатлар
Ўқувчини уй вазифасини бажариш учун сарф этадиган вақти, унинг натижалари ҳам дарс самарадорлигини педагогик жиҳатдан тўғри ташкил этишга бевосита боғлиқдир.
Матбуотда халқ таълимига бағишланган анжуманларда, ўқитувчиларнинг анъанавий август кенгашларида, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқитувчилар билан бўлган мулоқотларимизда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқув машғулотлари учун вақт ниҳоят ортиб бораётганлигига одилона шикоятлар эшитилмоқда.
Дарҳақиқат, амалиётда ўқувчини мактабга дарсга келишидан тортиб, уйига қайтиб кетишига қадар 6-7 соат вақт кетса, турли синфларда ўқувчиларни уй вазифаларини бажариш учун сарфлайдиган вақтлари 1 соатдан 3-4 соатгача чўзилмоқда. Шундай қилиб, кўп ҳолларда, айниқса битирувчи синфлар ўқувчиларннг ўқиш ҳафтаси 70 соатдан ўтиб кетмоқда.
Кўпгина қишлоқларимиздаги ўқув масканларида ҳам бундай муаммолар ўз ечимини кутмоқда. Ниҳоят, бу ҳолларнинг мажмуи ўқувчиларнинг руҳияти ва саломатлигига маълум даражада салбий таъсир кўрсатишдан мустасно эмас.
Ўқув-тарбия ишлари самарадорлигини ошириб бориш ҳар доим халқ маорифи ходимларининг энг муҳим вазифаларидан бўлиб келган. Чунки, ҳар қандай жамиятда ҳам ёш авлодни давр талаби даражасида тарбиялаб вояга етқазишда уларга бериладиган таълим-тарбиянинг роли деярли ҳаётий аҳамият касб этган.
Академик лицей, касб-ҳунар билим юртлари ва умумтаълим мактаблари шароитларида ўзаро тажриба алмаштириш мақсадида айрим касбдошларимиз дарсларини кузатиш шуни кўрсатдики, ўқитувчи томонидан дарс жараёнида ўрганиладиган мавзунинг мотивацияси, дарснинг таълимий тарбиявий мақсадлари, унда ривожлантириб бориладиган таълимнинг ўрни, уларни талабалар онгига етқазиш методикаси, воситалари, дидактик материалларнинг атрофлича пухта ишлаб чиқилган моделининг янги педагогик технологиялар асосида ишлаб чиқилмаганликлари кўпгина дарслар илмий-техник инқилоби авж олган бугунги замон талабларидан бирмунча йироқда қолиб кетаётганлигини кўрсатмоқда.
Умум ўрта ва ўрта махсус таълим тизимидан мутлақ фарқ этгани ҳолда, таълимни “блоклаштириш методикаси”нинг тескарисини кўрамиз.
Масалан, “Тарих ўқитиш методикаси” фанидан ўқитиладиган “Мактабда Ўзбекистон тарихини ўқитишда даврий матбуот материалларидан фойдаланиш” номли махсус курс 24 соат давомида ўрганилиб келинган. Бундай аҳволларга профессионал педагог нуқтаи назаридан олиб қараган ҳар бир одам “наҳотки олий ўқув юртида таълим учун ажратилган вақт соатларини қаерга сарфлашни билмасдан унга шунчалик лоқайд бўлсак”, ёйинки, “наҳотки эртанги тарихчи ўқитувчини тарих ўқитиш методикаси бўйича давр талаби даражасида илмий-методик маҳоратини тинмай ошириб, такомиллаштириб бориш йўлида қуроллантирадиган арзигулик билимлар блоки бўлмаса” деб ўйлаш табиий эмасми? Юқорида кўрсатилганидек, ҳар қандай тажрибали тарих ўқитувчиси ўзининг педагогик фаолиятида дарс материалларини танлаш ва уни дарс жараёнининг қайси ўрнида дидактик усуллар ва методик воситалар ёрдамида мазкур дарснинг бош ғоясига тўла бўйсиндирилган бўлиб, ўзида дарснинг таълимий ва тарбиявий вазифаларини, шунингдек, тизимли равишда ривожлантирилиб бориладиган таълимнинг мақсадига аниқ йўналтирилган бўлиши керак. Ҳар бир соҳада бўлгани каби тарих ўқитиш самарадорлигини оширишда ҳам, “инсон омили”, яъни тарих фани ўқитувчисининг билимдонлиги, ўз соҳасини етук мутахассиси бўлиш ҳам ҳал қилувчи рол ўйнайди. Тажриба шуни кўрсатадики ўқитувчи фаолиятида кўпинча аниқ тарихий фактлар, тушунчалар, “макон”, “замон”, тарихий архив ҳужжатлари, расм, чизмалар, статистик маълумотлар, маҳаллий ўлкашунослик материалларидан, айниқса мустақиллик даври ўлкашунослигини ташкил этишдаги педагогик фаолиятининг сустлиги, айрим ҳолларда дарс назарияси ва методикасидан йироқлик нафақат дарс самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда, ҳатто синфда ўтирган ўқувчини ўқитилаётган фанга нисбатан бўлган қизиқишини бир умрга йўқотишга олиб келиши ҳам ҳеч гап бўлмай қолиши хавфини келтириб чиқармоқда. Бу борада жаҳонга машҳур олим, Нобел мукофоти лауреати, академик К.Скрябин: “Одамларни чуқур ҳурмат қилмасдан туриб, уларга фанга нисбатан ихлос-эҳтиромларини сингдирмасдан туриб ўқитиш мумкин эмас. Менимча, ўқувчининг дарс жараёнида дарсга нисбатан ҳаракатлари, дарсдаги тинчлик осойишталик худди мана шундан бошланмоғи керак”, - дейди.
Do'stlaringiz bilan baham: |