Семинар машғулотларнинг асосий турлари


Прокуратура органларининг Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари



Download 226,74 Kb.
bet21/34
Sana26.04.2022
Hajmi226,74 Kb.
#584732
TuriСеминар
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Bog'liq
Битирув иши

Прокуратура органларининг Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Кибер соҳасида шахс, жамият ва давлатнинг манфаатларига келиб чиқиши мумкин бўлган таҳдидларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омилларини ўрганади, Кибер хавфсизлигини бузиш, киберхужумлар ва бошқа турдаги таҳдидларни келтириб чиқарган айбдор шахсларга нисбатан тергов тадбирларини ўтказиш бўйича текширувларни ўтказади;
жиноятчилик ҳолатидаги ўзгаришларни криминологик башоратлашни амалга оширади ва Кибер хавфсизлигини таъминлаш органлари ва муассасаларига услубий ёрдам кўрсатади;
тегишли ҳудудда жиноятчиликнинг сабаблари ва омилларини ўрганиш, унинг ўзгаришининг криминологик башоратларни тайёрлаш мақсадида ваколатли органлари билан биргаликда жиноятларни акс эттирувчи туман (шаҳар) электрон геоКибер хариталарни тизимли равишда тузади ва юритади; 
аҳоли ўртасида фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шакллантириш, қонунга бўйсунувчи хатти-ҳаракатларни оммалаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади;
Кибер хавфсизлиги бўйича ваколати органлар ходим (ҳарбий хизматчи)ларининг Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни сифатли ташкил этишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатади;
Кибер хавфсизлигини таъминлашда куч ва воситаларининг самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;
Кибер хавфсизлигини таъминлашда бевосита иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ички ишлар органларининг Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Кибер хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Кибер хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мақсадли идоравий дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
доимий равишда Ахборот ва телекоммуникация объектларида хавфсизни таъминлашни ташкил этади ва таъминлайди, персонализация ҳамда электрон Ахборот алмашинув соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;
доимий тусдаги ва вақтинчалик Ахборотресуслари, шу жумладан, электрон базаларни яратиш вақтида хавфсизликни таъминлаш бўйича Кибер хавфсизлиги тизимининг техник ва дастурий таъминот воситалари фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ва ташкилий-услубий жихатдан қўллаб-қувватлайди;
доимий тусдаги телекоммуникация объектларида юридик шахсларга шартнома асосида Ахборот ресурсларини сақлаш ва Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатади;
йўл ҳаракати, транспорт ва туризм инфратузилмаси Кибер ҳужумларни олдини олиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;
Кибер хавфсизлигини таъминлаш, кибержиноятчилик даражаси ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг долзарб масалалари ҳамда бу борада органлар ва муассасалар ҳақида кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб боради;
Кибер хавфсизлигини таъминлаш масалаларида давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар билан яқин ҳамкорликни амалга оширади;
Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади.

Download 226,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish