Семинар машғулотлари : 6 Лаборатория: 24 Мустақил таълим 111



Download 7,91 Mb.
bet78/135
Sana27.03.2022
Hajmi7,91 Mb.
#512981
TuriСеминар
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   135
Bog'liq
Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил

Уйга вазифа:

Такрорлаш


16-мавзу. КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРАДИГАН ХОДИМЛАР.


Режа

  1. Мактабда касбга йўналтириш ишларининг мазмуни

  2. Касбга йўналтирувчи биринчи гуруҳ ходимлар

  3. Иккинчи гуруҳ ходимлар



Таянч иборалар:

  • Ўқитувчилар

  • Мактаб директори

  • Ўринбосар

  • Тиббиётчилар

  • Ишлаб чиқариш усталари

  • Мураббийлар

Ҳозирги вақтда мутахассисларнинг 4-гуруҳи аниқ намоён бўлиб қолди. Касбга йўналтириш тизимида илмий ишланмалар ва уларни амалга ошириш кўпроқ анашу мутахассиснинг тайёргарлик даражасига боғлиқдир.


Касбга йўналтириш соҳасидаги ишларнинг умумий таълим мактабининг ўқитувчилари ва мактабдан ташқари мутахассисларнинг ходимлари бажарадилар. Ўқувчиларни ўрганиш, уларнинг майллари, қобилияти ва қизиқишлари ривожланишига рахбарлик қилиш, касбга майилликни шакллантириш, касблар билан танишишни ташкил қилиш уларнинг вазифасига киради. Бу борадаги ишларни амалга ошириш ўқувчиларнинг психологик хусусиятлари, шахсни ўрганиш методлари, касблар, кадрларга талабалар ва касбга йўналитириш тўғрисидаги билимларга эга бўлишни тақозо этади. Мактаб шароитида ҳар бир бундай билимлар ҳар бир ўқувчига зарур, чунки улар фан ўқитувчиси, синф раҳбари, синфдан ташқари ишлар ташкилотчиси сифатида фаолият кўрсатадилар.
Тажрибадан педагогика касб танлашда муаян ёрдам бериш зарур бўлиб қолганида энг кўп қийинчиликларга дуч келиб қолишлари кузатилмоқда. Касбий маслаҳат муаян билимлар комплексини талаб қилади. Шу боисдан жуда кўп мамлакатларда ана шу ишни амалга ошириш учун махсус кишилар ажратилмоқда. Улар маслаҳатчи психолог ёки махсус тайёргарликдан ўтган мактаб ходимларидан танланади ва булар биринчи гуруҳ мутахассисларидир.
Иккинчи гуруҳ ходимлари - касб бўйича тиббий маслаҳат берувчи ва ўқув юртларида, корхоналарда, спорт муассасаларида, қишлоқ хўжалиги ва бошқа жойларда ишлаётган мактаб ва болалар шифокорларидан иборт. Ўз-ўзидан аёнки, улар ҳам касбкорлик бўйича тиббий физиологик кўрсатмалар бериш, умуман ўз вазифаларини кўнгилдагидек бажариш учун шахсни ўрганишга доир методларини пухта билиш керак.
Ишга жойлаштириш органлари ва кадрлар тайёрлаш бўлимининг ходимлари, ҳунар техника билим юртларидаги ишлаб чиқариш таълим усталари касбга йўналитиришни тугал бажариш корхоналарига ёш ишчиларни жойлаштириш, касбга ўргатиш ва кўниктириш соҳасида катта ишларни амалга оширишлари, ёшларга турли маълумотлар ва маслаҳатлар беришлари лозим, улардан бу эса корхона ва муассасаларнинг касбий малака структурасини, касблар мазкур тумандаги ҳалқ хўжалиги тармоқларининг ўзига хос хусусиятини, кадрлар эҳтиёжини яхши билишни талаб қилади.
Мутахассисларнинг яна бир гуруҳи касбга йўналтириш, касбий маслаҳат бериш ва касб танлаш тизимини илмий жиҳатдан амалда ишлаб чиқишда хал қилувчи роль ўйнайдилар. Булар психологлар ва физиологлардан иборат. Бундай мутахассисларнинг ўқишини ташкил қилиш биринчи даражали аҳамиятга эгадир.
Ҳозирги касбга йўналитирувчи ходимларни тайёрлаш асосан тадқиқот, амалий иш жараёнида ва мустақил ўқиш йўшли билан олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг озгина қисми ўқитувчилар ва шифокорлар малакасини ошириш институтида, педагогика курсларида айрим масалалар бўйича лекциялар тинглаш имкониятига эга бўладилар. Мактаблар, хунар техника усталари, тиббиёт ходимлари касбга йўллаш иши билан танишишлари лозим. Буни касбий тайёргарлик ихтисосини бироз кенгайтириш ва педагогика билим юртларида, касб-ҳунар коллежлари ва тиббиёт ўқув масканларида, касб-ҳунар коллежлари ва тиббиёт ўқув масканларида касбга йўналтириш эмас, балки умуман болалар билан ишлаш мақсадга мувофиқдир. Бундай курслардан ўтган кишилар тегишли ихтисосга эга бўлиб, мактабдан ташқари муассасаларда болаларнинг қизиқиш ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича иш олиб боришлари мумкин.
Ходимларнинг илмий тадқиқот ишларига тайёрлаш иши бир оз бошқачароқдир. Бундай ихтисослаштириш соҳасида жиддий масала пайдо бўлмоқда. Ҳозирги вақтда касбга йўналтириш бўйича мутахассислар тайёрлашишларининг бир қисми университетларнинг психология факультеттлари ва бўлимлари бажармоқда. Масалан, “касб танлаш ва касбга йўналтиришнинг методологик асослари” махсус курси ўқитилмоқда.
Касбга йўналтириш ишларини ривожлантирувчи ходимларини тайёрлашни мавжуд йўллари билан амалга ошириб бўлмаслиги яққол кўзга ташланиб қолмоқда. Қатор хорижий мамлакатларнинг тажрибаси мазкурмутахассисларни амалиётчи ходимлардан маълумотл ва ихтисосли, тажрибали педагоглар, психологлар, физиологлар, шифокорлардан тайёрлаш зарурлигини кўрсатади. Ўқувчилар ва шифофкорлар малакасини ошириш институти ва психолигя факультетларининг кечки бўлимлари шундай мутахассислар тайёрлашнинг марказлари бўлиши мумкин.



Download 7,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish