Семинар машғулотлари : 6 Лаборатория: 24 Мустақил таълим 111



Download 7,91 Mb.
bet124/135
Sana27.03.2022
Hajmi7,91 Mb.
#512981
TuriСеминар
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   135
Bog'liq
Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил

Визуал материаллар
1-илова







2-илова





Уйга вазифа:

1. Ўзбекистон республикаси таълим стандартлари билан танишиш.


2. Қандай олий ўқув юртлари ва ўрта махсус касб хунар коллежларини биласиз ва уларда қандай мутахассислар тайёрланади?
3. Халқ хўжалигининг олий маълумотли мутахасисларга эҳтиёжи


10– лаборатория машғулот
Мавзу: Олий ва ўрта махсус таълим тизимида мутахассислар тайёрлаш


Мақсад. Талабаларни ўрта махсус ва олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш тизимии билан таништириш. Маълумот даражаси ҳар хил мутахассисларнинг халқ хўжалигидаги ўрнини кўрсатиш.
Машғулотни жиҳозлаш.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Давлат таълим стандартлари», «Олий ўқув юртлари жадваллари». Ахборотномадаги олий ўқув юртлари ҳақида маълумотлар.
Машғулот режаси.
1.Ўқувчиларни ўрта махсус касб хунар таълими тизимии билан таништириш. Ўрта махсус, касб – хунар таълимининг типлари (коллежлар, академик лисейлар, техникумлар); улардаги таълимнинг хусусиятлари.
2. Ўқувчиларни олий таълим тизими билан таништириш. Ёритиладиган масалалар: турли типдаги олий ўқув юртларининг (университетлар, академиялар, консерваторияларнинг) ўзига хос хусусиятлари; халқ хўжалигининг олий маълумотли мутахассисларга эҳтиёжи.
Методик тавсиянома
Республика Олий мажлиси томонидан 1997 йилнинг 29 августида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” Қонунида ўқувчиларнинг касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик маслаҳат марказлари тармоғини яратиш кўрсатмаси берилган. Бу қонунни бажариш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сонли қарори билан Ҳалқ таълими Вазирлиги қошида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташҳис Маркази тузилди. Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташҳис марказининг филиаллари ҳуқуқида ҳудудий марказлар ташкил этилди.
Мамлакатдаги касб-ҳунарга йўналтириш соҳасида умумдавлат сиёсати ўтказиш имконини берувчи умумдавлат консепсиясини ишлаб чиқилди. Бу консепсия асосида касб-ҳунарга йўналтиришнинг нафақат Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимидаги, балки мамлакатнинг барча ижтимоий тузилмалари миқёсидаги низомни ишлаб чиқилди.Олти ёшли болаларни умумий ўрта таълим мактаблари биринчи синфларига қабул қилишнинг қатъий ва ота-оналар учун қулай тизимини ишлаб чиқилди. Мактабгача муассасадан мактабга вақтидан илгарироқ ўтишнинг бола организмига жисмоний ва психик зарарлари ҳақидаги режавий тушунтириш тадбирларининг йўналишларини ишлаб чиқилди. Кўриб чиқилаётган муаммолар юзасидан ҳар йили республика миқёсида илмий-амалий конференсия ва семинарларни тайёрланмоқда ва ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “таълим тўғрисидаги” Қонуни, “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори асосида қабул қилинган давлат таълим стандартига кўра, меҳнат таълими ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар томонидан бажариладиган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар жараёнидан иборат бўлиб, якуний натижада меҳнат қуроллари, восита ва жараёнлари ҳақидаги билимларни ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини бажариш учун зарур амалий кўникма ва малакаларни эгаллашларига, онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифат ва тафаккурларни ривожлантиришга қаратилган ўқув фани деб таърифланади.
Касб танлашга йўллаш - умумий таълим мактабининг энг мухим вазифалардан биридир. Лекин бошқа вазифалар, яъни политехника таълими, дунёқараш асосларини таркиб топтириш, меҳнат тарбияси ва бошқалар ҳам у билан ёнма-ён туради. Шунинг учун касб танлашга йўллаш тизими бир тизимча сифатида қараб чиқилиши мумкинки, унда ёш авлодга таълим ва тарбия беришнинг ҳамма асосий вазифалари ҳал этилади. Масалага бундай ёндашиш касб танлашга йўллашнинг бошқа тизимлари билан алоқа ўрнатишни, уларнинг бир-бирига таъсирини ҳамда мазкур система учун ўзига хос томонларни аниқлашни назарда тутадики, бунинг бутун системадаги вазифасига маълум хисса бўлиб қўшилишини таъминлайди.
Касб танлашга йўллаш иши барча педагоглар жамоаси, яъни мактаб раҳбарлари, синф раҳбари, фан ўқитувчилари ва бошқалар томонидан амалга оширилади. Шунинг учун бўлажак ўқитувчи олий ўқув юртида қандай ихтисослик бўйича тайёргарлик кўришидан қатъи назар, касб танлашга йўллаш ишларини олиб бориши керак. Ана шу тайёргарликни у келгусида турли йўналишда, яъни:
- фан ўқитувчиси сифатида;
- синф раҳбари сифатида;
- мактаб раҳбаридан бири (директор, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ёки мактаб директорининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари) сифатида қўллаши мумкин.
Педагогика, илмий-методик адабиётларни халқ таълимининг директив хужжатларини таҳлил қилиш маълумот олиш мақсадида анкеталар тарқатиш, дарсларни, ўқитувчилар, синф раҳбарларининг синфдан ташқари тадбирларини кузатиш ва уларнинг таҳлили ва хоказолар уларнинг ўқитувчиларни касб танлашга йўллаш ишларининг жуда хилма-хил ва мураккаблигини кўрсатди. Бу ишлар қўйидагилар билан таърифланиши мумкин.
- касб танлашнинг аҳамияти тўғрисида, истеъдод ҳақида қисқача суҳбатлар ўтказади, курснинг дастурида касб танлашга йўллаш материалини ўрганиш, масалалар эчиш, индивидуал топшириқларни лаборатория-амалий ишларини бажариш жараёнида касбларга қизиқиш уйғотади;
- касб танлашга йўллаш мақсадида ўқувчиларни ўрганади (кузатишлар, суҳбатлар ўтказади, анкета саволлар тарқатиб ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олади, иншо ёздиради, касб танлашга йўллаш карточкаларини тўлдиради ва хоказо);
- ўқувчиларни ишлаб чикариш меҳнатига жалб қилади, уларнинг меҳнат натижаларини таҳлил қилади;
- ўқувчиларни тўгарак машгулотларига жалб қилади ва улар учун маруъза мавзуларини танлайди. Бу эса ўз тумандаги зарур касблар билан таништиришга имкон беради;
- ўқитувчиларнинг мутахассислар, ишлаб чиқариш илғорлари билан учрашувларини ташкил этади;
- ишлаб чиқариш объектларига экскурсиялар уюштиради;
- касб танлашга йўллаш мазмуни билан бойитилган мактаб кечалари, мусобақалар, беллашувлар ташкил этади ва хоказо

Download 7,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish