Касбга яроқлиликни форма ва методлари
Касбга ярпоқлиликнинг касб танлашга йўллаш ишининг бутун системасида якунлавчи босқичи деб аташ мумкин. Бинобарин, худди ана шу босқичда ҳодимнинг танлаган касбига мос ёки мос эмаслиги аниқланади.
Аммо касбга яроқлиликни методларини фақат касбга йўллашнинг якунловчи босқичида қўллаш қўпол хато бўлур эди. Гап шундаки, дастлабки медитсина физиологик ва писихолик текширишдан ўтмай туриб у ёки бу касбни эгаллаш ёш кишига шофёрлик ва бошқа транспортларни хайдовчилик, рассомлик каби касблар тўғри келмайди. Бундай холда ўқиш –ўрганиш учун сарфланган вақт ва маблағ бекор кетади.
Ваҳоланки, касб танлашдан аввал врач, психолог, консулътант билан сухбатлашса, бундай холларга йўл қўйилмайди.
Шундай қилиб, касб танлашнинг таркибий қисимларидан бири сифатида касбга лойиқликни ишнинг бошланишида ҳам, шунингдек якунлаш босқичида ҳам текшириб кўриш лозим. Чунки, касб танлашгача ўтказилган текширишдан то касбни ўзлаштириб олгандан кейин ҳам киши соғлиғида мухим ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Шунинг учун ҳам касбга яроқлиликнинг якунловчи босқичи зарур. Шуларни назарда тутиб, синф раҳбарлари ва врачлар, ота –оналар билан биргаликда болаларни мунтазам равишда кузатиб боришлари лозим. Бу кузатишларнинг натижалари ҳар бир мактабни битириб чиқувчи учун тузиладиган психологик – педагог ва медитсина ҳарактеристикаси бўла олади.
Лекин касбга яроқлик бу бирор кишининг муайян касбга оид мехнат функтсиясини бажаришга яроқсизлигини такидлашгина эмас. Унга уч жизхиадан ёндашиш лозим.
Киши танлаган касбига яроқлиг` яроқсизлиги.
Хаёт йўлини танлашда у нимага таяниш лозим.
Қандай қилиб касбни яхшироқ ўрганиш, яъни касбга яроқлиликни қандай қилиб мақсадга мувофиқроқ шакллантириш, табиялаш ва йўналтириш.
Бошқача қилиб айтганда, бирор касбни эгаллашга интилувчан кишиларда медитсина кўрсатмалари билан бирга муайян психологик мослик ҳам шаклланиши лозим. Бу эса диққат,тафаккур, эмотсионал ҳолат ва ирода, психомоторика, шунингдек маънавий_психологик ҳусусият сингари психик функтсияларнинг ривожланиши билан боғлиқ бўлади.
Шундай қилиб, касбга яроқлилик ўқишг` меҳнат фаолиятида шаклланувчи шаҳсий ҳусусиятдир. Унга инсон касбининг талабларига мос келадиган туғма ёки эгаллаган психологик ҳусусияти деб қараш мумкин эмас.Фақат айрим касблар (музикачи,рассомлар)учунгина маълум табиий маълумот талаб этилади.Кўпинча касбга яроқликнинг шаклланиши муайян вақтда ривожланадиган фаолиятида юз беради.
Шунинг учун психологнинг вазифаси ўқувчини маънавий ва моддий рағбатлатиришни пайдо бўлишига таъсир кўрсатиш ва шу билан ўқув ва меҳнатни яратишдан иборат.
Ишлаб чиқаришни кадрлар билан таъминлаш, яъни уларда танланган касбга яроқлиликни шакллантирш учун ижтимоий касбда илгари силжиш босқичларининг маълум бир миқдорини ишлаб чиқиш лозим.Бинобарин, бу ишчиларга икки_уч йилга эмас,балки доимо юксак маънавий ва моддий рағбатлантириш билан қувватланадиган ҳийла узоқроқ муддатга мўлжалланиши лозим.Шундай қилиб, ўсмирнинг қандай касбга яроқлиги масаласини ҳал этишда касб танлашга йўллаш ва консулътатсияга мурожат этиш зарур, чунки инсон касбга эмас, балки касб инсонга мос келиши лозим. Бинобарин, ўсмир ўз соғлиғи, қобилияти ва мойиллигига қараб анча мақсадга мувофиқ меҳнат турини танлайди.Врач ўсмирга унинг соғлиғи мос келадиган касбни танлашида ёрдам бериши лозим.
Мустақил иш:
Нима учун инсон касбга яроқлилик даражасини ўрганиб чиқиши лозим?
Касбга яроқлилик даражаларини таърифланг.
Ўзингиз танлаётган касбингизга қай даражада яроқли эканлигингизни таҳлил қилинг
Талабаларнинг касбга яроқлилик даражаси ҳақидаги материални мустақил ҳолда ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |