Семинар машғулоти Семинар режаси: Сўқмоқларга қўйилган талаблар. Қадимги савдо йўлларига ва ҳарбий йўлларга қўйилган талаблар. Давлат йўлларига қўйилган талаблар


Қадимги савдо йўлларига ва ҳарбий йўлларга қўйилган талаблар



Download 0,78 Mb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#240423
TuriСеминар
1   2
Bog'liq
1-семенар машғулотлар Қулдорлик ва феодал даврдаги йўлларга қўйилган талаблар

2. Қадимги савдо йўлларига ва ҳарбий йўлларга қўйилган талаблар.

Бронза асрнинг бошларида савдо йўллари пайдо бўлган, қабила ичида ёки қабилалар орасида зарурийэҳтиёж молларини натурал ҳолда бир- бирларига алмаштириш катта масштабда ёйилиб савдога айланиб кетди. Савдо бошланишида ўзаро кўп оралиқ алмашишлар асосида амалга оширилди. Аста-секин оралиқ ҳалқалар чиқиб кетиб, товар етказиб бериш йўналишлари ўзгариб кетди. Енгил ва хавфсиз йўналишлари бўйича ўтувчи савдо йўллари шакллана борди. Улар асосан сув йўллари орқали амалга оширилди ва баъзи пайтларда қуруқлик бўлакларидан ҳам ўтди.


Савдогарлар учун савдо йўлларини пайдо бўлиши кузатилди. Улар зарур эҳтиёж ва қимматли молларини кичик ҳажмларда ташишди, булар туз, тақинчоқлар, металларлардир. Кам учрайдиган мис, қалай ва бронзаларнинг пайдо бўлиши ва алмашиш учун асосий восита бўлганлиги учун савдонинг ривожланишига сабаб бўлди.
Арабистонда бошланган “Ипак йўли” Антиохо ва Бағдод орқали Марвга қараб юрди. Шундан сўнг карвонлар Тянь-Шанни шимоли Самарқанд (Мароқанд), Қашғар, Турфан ёки Фарғона водийсига чиқиб Тянь-Шанни жанубидан бурилиб Балх, Ёркенд ва Хитой орқали юришган ва Буюк Хитой девори олдида иккала йўналиш қўшилган.
Дастлаб от аравалар бир ўқли ҳарбий ғилдирак, байрам тантаналарида юриш ғилдираклари ва дафн маросимларида фойдаланиш ғилдираклари сифатида қўлланилган. Кўчманчи қабилалар томонидан чўл худудларида транспорт мақсадида ҳайвонлардан фойдаланиш бошланган, бунда маҳаллий ер шароитида юриш учун тўсқинлик бўлмаган. От-араваларда юкларни ташиш бирмунча кечроқ, ўтроқ деҳқончилик қилиш даврида бошланган.
Қўшни қабилалар билан ҳарбий низолар қўшни халқларни қарам қилиб олиш мақсадидаги урушларга айланиб кетган.
Қурол кучи билан ушлаб турувчи қулдорлик давлати раҳбарларининг олдида икки масала турарди:

  • қўшни ҳудудларни босиб олишни таъминлаш, қуролларга эгалик қилиш;

  • босиб олинган мамлакатлар ичида қуллардан фойдаланиш ва уларнинг қўзғалишини бостириш. Бу иккита масалани ечиш учун чегараларга олиб борадиган йўлнинг мавжудлигини талаб қилади.


4-расм. Буюк Ипак йўли.


Ўзбекистонда С.П.Толстов экспедицияси аэроқурилишлар усулини қўллаб Х-ХI асрларга таълуқли “Хоразмшоҳ подшо” йўлинианиқлади 4-расм. Бу йўл Урганчдан чиқиб Жанубий ЭМбе орқали Урал ва Волга дарёларига чиққан. Карвонсарой ва қудуқлар карвоннинг бир кунлик йўли 25 км масофада ўзаро жойлашишган. Карвонсаройларнинг архитектурасида кесилган тошларнинг ва бурчакларида декоратив ишлов берилган хом- ашёларнинг бўлиши Хоразмнинг Волга бўйича қизиқишидан далолат беради. 1370 йилда Мовароуннахрни бошқарган Амир Темур халқаро


савдоларга катта аҳамият берган. У Буюк Ипак йўлини сақлашга унинг йўналишини Мовароуннахр орқали ўтишини тиклашга жонбозлик қилган. Хоразмнинг қўшилиши билан Урганч бозорларида ўтаётган савдо оқими энди қайтадан Самарқандга Амир Темур салтанатининг марказига йўналтирилди. 1370-йилларнинг охирида Амир Темур ўз нигоҳини Хуросонга йўналтиради. У орқали магистрал йўл Мовароуннахр орқали Хитойга йўналтирилган бўлиб, Балхдан Ҳиндистонга йўл туташган эди.
Революциядан олдинги даврда Туркистонда йўл хўжалигини ривожланишида ўша даврдаги тузум бўйича подшо давлати Туркистонда мустамлака сиёсатини олиб борган, бунинг натижасида ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ушланиб қолинган, у эса аҳолининг моддий ва маънавий ҳолатида ўз аксини топган, шунингдек сунъий равишда йўл қурилиши ва йўл тармоғининг яхшиланиши тўхтатилган.
Шу билан бирга ҳудуднинг катталиги ва дарё йўлларининг камлиги қадимги даврларда Ўрта Осиё учун тўлароқ йўлли карвон йўллари катта аҳамиятга эга бўлган.
Аҳолифойдаланадиган ҳаракатланишнинг асосий ва ягона усули бўлиб карвонда ҳаракатланиш бўлган.
Шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойлари орасида умуман ҳеч қандай йўл бўлмаган, фақат сўқмоқлар бўлган, уларда карвонлар қудуқдан қудуқгача чексиз чўл дарёлари ва бўшлиқларда ҳар хил йўналишда юришган.
Агар аҳолининг қудуқларни тозалаш ва тўғрилаш айрим ишларини бажарганларини ҳисобга олмаса карвон йўллари хеч ким томонидан сақланмаган.
Агар уларни йўл деб ҳисобласа, улар ўлканинг фақат тоғли қисмида бўлган, афсуски кўп ҳолатларда қониқарсиз сақланган ва кўп жойларда қийин ўтадиган хавфли сўқмоқлардан иборат бўлган.
Ўрта Осиёда карвон йўлларининг кўп тўпланган қисми Хива воҳасида бўлган, ундан йўллар шимолга – Хазалинскга, ғарбга – Каспий денгизи соҳилларига, жанубга – Ашхабодга, Марвга, Бухорога ва шарқга – Жиззах ва Тошкентга.
Бу йўлларнинг энг асосийлари бўлиб: Красноводскдан кўҳна Урганчгача – 605 верст, Ашхободдан Хивагача -442верст, Марвдан Хивагача 437верст, Петроалександровск (тўрткўл) дан Казилинскгача 460 верст.
Бошқа деворли карвон йўлларининг жуда муҳим маркази Бухоро бўлган, шимолдан жуда оғир, лекин Казалинскдан қисқа йўл бўлган, шарқ ва ғарбдан ғилдиракли йўллар туташган (57 верст), Карманага (89 верст) ва Самарқандга (232 верст), жанубдан эса жуда ҳам гавжум карвон йўли Қаршига (164 верст).
Ўз ўрнида чўл йўллари учун Қарши жуда мухим тугун таянчи бўлган ва бу ердан (207 верст), Самарқандга, Термизга ва ундан кейин тоғли Бухорога йўл бўлган. Бухоро йўлининг кўп қисми ўтиш учун оғир бўлган сўқмоқлардан иборат бўлган. Бухородан ягона йўл бўлиб, у 15 та мустахкамланган бекатлардан иборат бўлиб, унда ғилдиракли почта алоқаси ўрнатилган. Ғузор ва Шеробод шаҳарлари орқали Самарқанддан Термизга йўл бўлган. Бу йўл муҳим савдо ва стратегик аҳамиятга эга бўлган.
Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг аҳоли зич жойлашган қисми кўп ғилдиракли йўллар билан кесиб ўтилган. Соз тупроқдан ўтказилган бу йўллар ёзда қўрқинчли чангли ва қишда мислсиз лойли бўлган. Бу йўлда жуда кўп чуқур ариқлар бўлганлиги учун фақат от – араваарда ҳаракатланиш мумкин бўлган. Туркистоннинг бу қисмида почта алоқалари Скоблев (Фаоғона) дан Наманганга ва Андижондан Ўшгача бўлган.
Шимолда Тошкент чўл ва тоғ карвон йўлларининг ҳамда ғилдиракли йўлларнинг катта тугуни бўлган.
Тошкент темир йўли қурилганча Ўрта Осиёда мухим бўлган иккита карвон ва почта йўлининг таянч пункти бўлган. Бу йўллар бир томондан Оренбург билан, иккинчи томондан Верный (Олма – Ота) ва Семиполатинск шаҳарларини бирлаштирган.
Тошкент – Чимкент – Туркистон – Казалинск – Орск – Оренбург трактининг узунлиги 2224 верст бўлиб, ўзаро 12 дан 29 верстгача бўлган масофада жойлашган 97 оралиқ бекатлари бўлган.
Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish