Ижтимоий солик кодекснинг 402-моддасида уз аксини топган булиб, объект: иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари
База: иш берувчининг ходимлар ҳам пул шаклида, ҳам натура шаклида меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатларининг сумдаги ифодаси
Ставклари 405-моддага мувофик 7; 4,7; 12 ва 25 фоиз.
Ҳисобот даври ой.
тақдим этиш муддатлари ҳар ойнинг 15-санасига қадар, йиллик ҳисобот йил баланс хисоботи билан биргаликда -15 феврал, хорижий ва кушма корхоналар учун 25 мартга кадар.
Тўлаш муддатлари ҳисобот тақдим этиш билан биргаликда.
Юридик шахсларнинг мол-мулк солиги 410-моддадан бошланган булиб, объект: кучмас мулк
База: кучмас мулкнинг уртача йиллик колдик киймати. Формуласи 31 январь+28 февраль+....+31 декабрь/12
Ставклари: 415-моддага мувофик 2; 4; ва 0,2 фоиз.
Ҳисобот даври йил.
тақдим этиш муддатлари йил бошида хисобот даври учун 10 январга кадар хисобот маълумотномасини такдим этади. Йил якунланганч хисоботни баланс хисоботи билан биргаликда -15 феврал, хорижий ва кушма корхоналар учун 25 мартга кадар.
Тўлаш муддатлари айланмадан солиқ тўловчилар томонидан — йиллик солиқ суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай;
айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан — йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай.
Юридик шахсларнинг ер солиги солик кодекснинг 424-440-моддаларида уз аксини топган булиб, объект: мулк хукуки эгалигида мавжуд булган ер майдони
База: ер майдонининг ставкага купайтирсак ер солигининг базаси келиб чикади.
Ставкалари 23 млн.сум.Пахта ва бугдой учун 0,95 фоиз. Колган экинлар ерларига Бухоро шахар майдони учун 56 минг сум.
Ҳисобот даври йил.
тақдим этиш муддатлари хисобот йилининг 10 январь кунига кадар.
Тўлаш муддатлари айланмадан солиқ тўловчилар учун − йиллик солиқ суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида, ҳар чорак биринчи ойининг 10-кунигача;
айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун − йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-кунигача.
Солиқ даври давомида солиқ тўлашнинг белгиланган муддатидан кейин мажбуриятлар юзага келганда, ушбу суммани тўлаш мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар — йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар — солиқнинг қолган суммаси.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 441-449-моддаларда уз аксини топган.
объект: ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланган сувлар
База: фойдаланилган сув хажми
Ставклари: 410-490-саноат корхоналари учун; автомойкалар учун 1380-1730 сум, алкоголсиз хамда алкогол ичимлик ишлаб чикарувчилар учун 21900-21900 сум.
Ҳисобот даври йил.
тақдим этиш муддатлари йил бошида хисобот даври учун 20 январга кадар хисобот маълумотномасини такдим этади. Йил якунлангач хисоботни баланс хисоботи билан биргаликда -15 феврал, хорижий ва кушма корхоналар учун 25 мартга кадар.
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан — жорий солиқ даврининг 15 декабригача;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача.
Солиқ органлари солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини деҳқон хўжаликларига солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай топширади.
Тўлаш муддатлари: солиқ даврида солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) — ҳар ойнинг 20 санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида;
солиқ даврида солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — ҳар чорак учинчи ойининг 20 санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида тўланади.
Айланмадан солик кодекснинг 461-моддасидан бошланиб, туловчилари солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари хамда солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар хисобланади.
Солик объекти корхонанинг жами даромади.
Базаси: хисоблаб чикарилган жами даромади
Ставкаси 467-моддада келтирилган булиб, хисобот даври чорак белгиланган ставкадан келиб чикган холда солик хисобланади.
ҳисобот даври якунлари бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;
2) солиқ даври якунлари бўйича — солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай;
Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқни тўлаш тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
Хусусан солиқларнинг 9 тури, катта бўлмаган корхоналар учун (1 млрд. сўмгача обороти билан) эса айланмадан солиқ кўринишидаги алоҳида солиқ режими сақланиб қолинди.
Яъни, Солиқ солиш шартларини тенглаштириш мақсадида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилган ҳолда бозорлар учун махсус солиқ режимини бекор қилиш; солиқ маъмуриятчилиги санъаткор даромадларини декларациялаш асосида амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларни умумбелгиланган солиқларни ёки айланмадан солиқни (агар йиллик айланма
1 млрд.сўмдан кам бўлса) тўлашга ўтказиш.
Ушбу тоифадаги солиқ тўловчилар учун фойда солиғининг ноль ставкаси белгиланди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун ишлатиладиган мол-мулк қисми бўйича мол-мулк солиғидан ва томчилатиб суғориш тизими жорий этилган ерлар учун ер солиғидан имтиёзлар сақлаб қолинди.