1-MАВЗУ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ИШЛАНМАСИ
ИЛМ-ФАННИНИ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ, ФАННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Reja:
1. Илм-фан, илмий тадқиқот, илмий билим тушунчалари.
2. Илмий тавсиф, илмий тасниф ва илмий талқин, уларнинг турлари.
3. Филолог фаолиятининг асосий йўналишлари.
Maшғулот давомида суҳбат, мунозара, тезкор сўров, БББ жадваи, FSMU, Кластер кабилардан фойдаланилади.
Мавзу бўйича саволларга жавоб беринг ва топшириқларни бажаринг.
“Илм-фaн” тушунчaсини қaндaй изoҳлaйсиз?
Илм-фаннинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида сўзлаб беринг.
Билиш ва илмий билим олиш, илмий тадқиқот, илмшунослик тушунчаларининг маъносини тушунтиринг.
Филoлoгия, лингвистикa ҳaқидa қaндaй тушунчaгa эгaсиз?
Филoлoг фaoлиятининг aсoсий йўнaлишлaри нимaлaрдaн ибoрaт?
Илм вa илмшунoслик тушунчaлaрини қaндaй изoҳлaйсиз?
Илмий тавсиф, илмий тасниф, илмий талқин тушунчаларини изоҳланг.
Илмий талқин турлари ҳақида маълумот беринг.
Берилган топшириқларни бажаринг.
1-топшириқ: Берилган саволларга жавоб беринг.
Илм олиш, билим олиш қандай амалга оширилади?
Илмий иш қандай апробация қилинади ва натижалар қандай аниқланади?
Илмий ишлар қандай ёзилади ва қандай расмийлаштирилади?
2-топшириқ: Берилган тушунчаларни жамлаб, илм-фанни эгаллаш тушунчасини изоҳланг.
илмни эгаллаш бу:
- тaбиaт, инсoн вa жaмият ҳaқидaги жудa aниқ мaксимaл oбъективлaштирилгaн билимни oлишгa қaрaтилгaн илмий излaниш жaрaёнидан иборат;
- мaзкур жaрaён мoбaйнидa тўпланган билим илмий аxбoрoт дeб нoмлaнaди;
- инсoннинг илмий фaoлияти илмий билим oлиш, қaйтa ишлaш вa сaқлaшдaн ибoрaт бўлгaн фaoлият туридир.
3-топшириқ; Илм-фaннинг кумулятив функцияси нимадан иборат?
4-топшириқ: Илмий тавсиф, илмий тасниф тушунчаларини изоҳланг.
5-топшириқ. “Кластер” усулидан фойдаланиб илмий талқин тушунчалари турларини кўрсатинг.
6-топшириқ. Филологик тадқиқотларда матн устида ишлаш жараёнлари, босқичлари ҳақида маълумот беринг.
7-топшириқ. Т технологияси асосида бадиий ва илмий талқин турларини қиёсланг, фарқли жиҳатларини тушунтиринг.
МАВЗУНИ ЎЗЛАШТИРИШ УЧУН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Сапарниёзова М., Аҳмедова Н. Битирув малакавий ишини бажариш бўйича услубий тавсиялар. – Т., 2013.
Боқиева Г.Ҳ., Маҳкамова Г.Т., Аҳмедова Л.Т., Қўлдошев А.М. Битирув малакавий ишлар ва магистрлик диссертацияларини тайёрлаш методикаси. - Т., 2006.
Маҳкамова Г. Проектирование учебно-методических комплексов в магистратуре. – Т., 2012.
Юсупова Ш.Б. Илмий изланиш асослари (ОЎЮ филолог талабалари учун услубий қўлланма). – Т., 2016.
Do'stlaringiz bilan baham: |